Доимий фаолият юритувчи сув оқими. Доимий сув оқими туфайли ўзан бўйлаб узлуксиз тарзда харакатланаётган сой ёки дарёлар шаклланади. Бундай тартибда сув оқишига сабаб ўзаннинг маълум даражада нишаб эканлиги ҳамда ўзанга муттасил тарзда сув оқиб келиб туришидир. Ўзаннинг нишаблиги ҳамда сувнинг оғирлик кучи туфайли оқим шаклланади ва у турбулент тарзда кечади. Айнан шу ҳаракат тури муҳим геоморфологик оқибатларга сабабчи бўлиб, табиий географик жараёнларни шакллантиради. Чунки оқим ўзаннинг турли нуқталарида харакат тезлиги ва йўналишини ўзгартира олади.
Ўзан эрозияси. Дарё ўзани бўйлаб оқаётган сув турбулент тарзда ҳаракатланади. Шу боисдан суюқлик ўзаннинг ён ва таг қисмига урилади ва грунт заррачаларини узиб олиб оқизиб кетади. Йирик ҳажмдаги тоғ жинслари бўлакларини эса ўзан бўйлаб эрозия емирилиш жараёни юз беради. Эрозия эса ўз навбатида транспортировка-жинсларни сув қисми оқизиб, юмалатиб олиб кетиш жараёнига ўрнини бўшатиб беради. Кўпинча эрозия ва транспортировка жараёни бир-бирларидан узилмаган ҳолда юз беради. Ўзан бўйлаб нишаблик даражаси пасая борган сари, оқимнинг ҳатакат тезлиги ҳам сусая боради. Натижада оқим билан биргаликда ҳаракатланиб келаётган жинслар катталик хажми ҳамда оғирлигига кўра юқоридан пастга томон саралана бошлайди. Оқим тезлиги, сувнинг хажми ва оқизиқ жинслар миқдори бир-бирларига тўғри пропорционал тарзда кечади. Оқим кўп ва тез бўлган худудларда йирик харсанглар ҳам қуйига томон ҳаракатланаётган бўлса, оқим камайиб ва тезлиги сусая боргач уларнинг йириклари тўхтаб қолган ҳолда, бирмунча кичикроқлари ҳаракатда давом этаверади. Оқим тезлиги янада сусайгач, у билан биргаликда харакатланаётган жинсларнинг хажми ҳам кичиклашаверади. Ниҳоят дарё оқими эрозия базасига етганда оқим билан биргаликда энг майда тоғ жиснси заррачалари лойқа ётқизиқлар тарзида етиб келади ва у ерда тўплана бошлайди. Натижада дельталар вужудга келади.
Дельта термини ушбу рельеф формаси юнон алифбосининг бош ҳарфи га монанд бўлганлиги сабабли, шу ном билан аталган. Дельта вужудга келган худудда оқим сусайиб, дарё панжасимон тармоқларга бўлинган ҳолда оқади. Натижада ётқизиқлар янада кўпроқ тўпланаверади ва дельта денгиз ичкарисига кўпроқ суқилиб кириб бораверади. Дарёларнинг қадимги дельталари авандельта деб аталади. Демак дельталар шаклланган нуқтада оқизиқ жинслар тўпланади, натижада аккумляция жараёни юз беради.
Доимий фаолият юритувчи оқим билан биргаликда олиб келиниб тўпланган жинслар аллювиал ётқизиқлар деб аталади. Alluvio юнонча сўз бўлиб, ётқизиқ деган мазмун беради.
Дунё океани сатхи барча дарёларнинг сўнгги эрозия базаси ҳисобланади. Шу боисдан ўзан эрозияси дунё океани сатҳидан қуйи нуқталар бўйлаб юз бермайди. Ички сув хавзулари-кўл, дарё хавзалари эса махаллий эрозия базаси ҳисобланади.
Дарё бўйлаб кечаётган ўзан эрозияси регрессив равишда ривожланади, яъни дарё қуйиладиган жойдан сув айирғич томонга узайиб ва чуқурлашиб боради. Баъзан эса бир-бирларига яқин, аммо эрозия базаси турлича баландликда бўлса, орадан вақтлар ўтиши билан бир дарё сувини, иккинчи дарё ўзига қўшиб олади. Чунки эрозия базаси баландроқ бўлган дарёга нисбатан эрозия базаси пастроқ бўлган дарёнинг нишаби каттароқ бўлган сув ва унинг регрессив эрозияси кучлироқ бўлади (Колесник В.-1966, 120б).
Do'stlaringiz bilan baham: |