284
5А320203-Металларга босим билан ишлов бериш (турлар бўйича
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун
фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони
Аннотация
Магистратура мутахассислигига кирувчилар учун фанлар бўйича синов дастури ва
абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони 5А320203- Металларга босим билан
ишлов бериш (турлари бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5320100
– Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (машинасозлик), 5320200 –
Машинасозлик технодлогияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва
автоматлаштириш ва 5320300 – Технологик машиналар ва жиҳозлар (прокатлаш
машиналари) таълим йўналишларининг 2017/2018 ўқув йилида тасдиқланган ўқув
режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Бердиев Д.М. – ТошДТУ «Металларга босим билан ишлов бериш»
кафедраси
мудири, т.ф.д., доцент;
Юсупов А.А. – ТошДТУ «Металларга босим билан ишлов бериш» кафедраси катта
ўқитувчиси.
Дастур Механика факультетининг 2021 йил 28 июндаги № 10 сонли Кенгаши
йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
285
КИРИШ
5313600 – Металларга босим билан ишлов бериш машиналари ва 5322100 – Прокат
ишлаб чиқариш технологияси бакалавриат таълим йўналишлари – фан ва техника
соҳасидаги йўналиш бўлиб, у металлар тузилиши ва қайта
ишлаш усуллари,
машинасозлик деталларини металларга босим билан ишлов бериш усуллари билан олиш
технологиялари, босим билан ишлов бериш жиҳозлари, улардан фойдаланиш
кўникмаларини
шакллантириш, босим билан ишлов бериш ускуналари ва жараѐнларини
лойиҳалаш, соҳа истиқболини белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига
йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари,
усуллари, методлари ва услубларининг
мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликнинг вазифаси - талабалар
билимларини чуқурлаштириш ва металларга босим
билан ишлов бериб деталь ва
махсулот ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари ва уларнинг жиҳозларини лойиҳалаш,
ишлаб чиқариш, монтаж қилиш, прокатли ишлаб чиқариш технологиялари, жиҳозлари ва
махсулотлар сифатини назорат қилишга оид муҳандислик масалаларини ечиш,
алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш
бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда
билимларини
ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5313600 – Металларга босим билан ишлов бериш машиналари ва 5322100 – Прокат
ишлаб чиқариш технологияси таълим йўналишлари негизидаги
5А320203 - Металларга
босим билан ишлов бериш (турлари бўйича) магистратура
мутахассислигига кирувчи
талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 4 та ихтисослик фанлари бўйича:
―Металларга
қуймакорлик
йўли
билан
ва
деформациялаб
ишлов
бериш‖,
―Материалшунослик ва КМТ‖, ―Металларга босим билан ишлов бериш асослари‖,
―Машинасозлик технологияси‖ тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида
қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: