30
КИРИШ
5310100 – Энергетика (тармоқлар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши – фан ва
техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, у электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш,
ўзгартириш, ва ундан оқилона
фойдаланишга, соҳа истиқболини белгилашга,
касбий
кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари,
усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг
вазифаси - талабалар
билимларини чуқурлаштириш ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш
объектларида иссиқлик электр станциялари, иссиқлик
алмашув аппаратлари, энергетик
қурилмаларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш, ишлатиш, уларда синовлар
ўтказиш, техник хизмат кўрсатиш, автоматлаштирилган ва автоматик бошқариш,
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш ва истеъмол қилишга оид
муҳандислик
масалаларини ечиш, алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш,
технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор
педагогик технологиялардан
фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5310100 - Энергетика (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши негизидаги 5А310105-
Иссиқлик техникаси (объектлар бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчи
талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан ―Термодинамика ва иссиқлик
техникаси‖ фанидан тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб
олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
ТЕРМОДИНАМИКА
Термодинамиканинг I - қонуни. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонунининг
термодинамик жараѐнларга татбиқи. Термодинамиканинг I қонуни ни таърифлари. I
қонуниниг ички энергия орқали ифодаланиши. Сўриш (кенгайиш) иши. Энтальпия.
Термодинамиканинг I қонунини энтальпия орқали ифодаланиши.
Идеал газ холат тенгламаси. Газ доимийлиги. Идеал газлар учун термодинамиканинг I
қонунини аналитик ифодаси. Газлар иссиқлик сиЎимининг
молекуляр - кинетик
назарияси. Иссиқлик сиғими квантназариясининг элементлари. Ҳақиқий ва ўртача
иссиқлик сиғимлар. Газ иссиқлик сиғимларининг эмперик ифодалари. Газлар ички
энергияси ва энтальпиясини ҳисоблаш. Идеал газ
хоссаларининг термодинамик
жадваллари. Асосий термодинамик жараѐнларнинг анализи. Политропик жараѐн ва унинг
анализи.
Идеал газ аралашмалари. Дальтон қонуни. Аралашма таркибининг берилиш усуллари.
Аралашма параметрларини таркиби, ҳамда уни компонентлар параметрлари орқали
ифодалаш.
Термодинамиканинг II - қонунининг таърифлари. Тўғри ва тескари даврийлик.
Иссиқлик қурилмасининг термик фойдали иш коэффициенти (Ф.И.К.).
Совутиш
коэффициенти. Карно цикли ва унинг Ф.И.К. Карно теоремаси. Энтропия - ҳолат
функцияси сифатида. Термодинамика II қонунининг қайтар жараѐнлар ва даврийликлар
учун аналитик кўриниши.
Термодинамик айният. Идеал газ энтропияси. Т-S диаграмма ва унинг хусусиятлари.
Газлар учун Т-S ва Р-V диаграммалар газ жараѐнларининг Т-S, P-V диаграммаларда
кўриниши. Идеал газ энтропияси жадваллари. Т-S диаграммада даврийликнинг кўриниши.
Регенератив даврийлик. Термодинамика II конунининг қайтмас ва қайтар жараѐнлари ва
даврийлик учун аналитик ифодаси.
Энтропиянинг физик маноси ноль ҳарорати. Эксергия ҳақида тушунча модда оқими
эксергияси ва иссиқлик оқими эксергияси. Қайтмас жараѐнларда эксергия йўқолиши.
Ҳақиқий моддаларнинг термодинамик хоссалари. Суюқлик ва
газларнинг фазовий
ўтиш Р-Т диаграммаси. Ван-дер-Ваальс тенгламаси. Модданинг критик параметрлари. Р-
V диаграммаси. Фазавий ўтиш мувозанат шартлари. Реал газ холат тенгламаси.