Bog'liq 2021 2022 ўқув йилида ТДТУ магистратурасига кирувчилар учун фанлар
ГЕОМЕХАНИКА фани бўйича: Тоғ жинсининг умумий систематикаси. Тоғ жинсининг физик хоссалари ва
петрографик хусусиятлари. Тоғ жинси массиви ва ундан олинган намуналарнинг механик
хоссалари. Деформацияланишнинг тўлиқ диаграммаси. Тоғ жинсининг деформацион ва
мустахкамлик хоссалари. Эластиклик модули. Тоғ жинсларининг бир ўқ бўйлаб сиқиш,
чўзишдаги деформация модули. Пуассон коэффициенти ва кўндаланг деформациялар. Тоғ
жинсининг бир ўқ бўйича сиқиш, чўзиш ва бошқа таъсирларга бўлган мустаҳкамлик
бардоши.
Гидростатик кучланиш ҳолати. Тектоник кучланиш. Тоғ жинси массивининг физик
майдонлари ҳақида тушунча. Массивнинг чегаравий кучланиш ҳолати ва мустахкамлик
назарияси. Тоғ жинсининг мустаҳкамлик паспорти. Тоғ жинслари массиви тузилишининг
ўзига хос хусусиятлари: таркибнинг хилма-ҳиллиги, дарзликлик, тектоник бузилишлик ва
тоғ жинсининг мустаҳкамлигини бошқа заифлаштирувчи омиллар.
Вертикал кон лаҳими атрофидаги тоғ жинсларининг деформацияланиш
хусусиятлари. Вертикал кон лаҳимлари мустаҳкамлагичларига таъсир этувчи кон
босимининг ҳисоби. Қазиш ишларини олиб боришдаги содир бўладиган геомеханик
жараѐнлар, қазиб чиқариш лаҳимлари мустахкамлагичларига таъсир этувчи кон
босимининг ҳисоби. Қазиб чиқариш лаҳими шифтлари ва қолдирилган целиклар устувор
ўлчамларини аниўлашнинг асосий усуллари. қазиш ишларини олиб боришда кон
босимини бошқариш усуллари.
Карьер поғоналари устуворлигини ҳисоблаш
усулларини таснифлаш. Потенциал силжиш сиртини ташкил этиш усуллари.
Устуворликнинг эҳтиѐтлик (мустаҳкамлик) коэффициенти ҳақида тушунча. Кучларнинг
алгебраик жамлаш усули. Устуворликнинг мухандислик ҳисобларини ЭҲМда бажариш.
Борт олди массивининг кучланиш-деформацияланиш ҳолатини (конечных)
элементлар услубида аниқлаш хусусиятлари, қия ва тик борт учун кучланиш эпюраларни
тахлил қилиш. Ағдарма тоғ жинслари отвали устуворлигини баҳолаш ва отвал ѐн
сиртлари устиворлигининг эҳтиѐткорлик коэффициентини ҳисоблашнинг айрим
хусусиятлари. Карьер, ѐнбағирларидаги тоғ жинсларининг ҳолатини бошқариш.
Тоғ жинси массивида содир бўлувчи динамик ва газодинамик ҳодисалар. Ер ости
геодинамикаси. Кон зарбаси. Кон зарбасининг содир бўлиш шароитлари ва номоѐн бўлиш
шакллари. Кон зарбасини прогноз этиш усуллари ва мамлакат конларининг кон зарбаси
бўйича хавфсизлигини баҳолаш. Тоғ жинслари ва газларни фавқулотда отилиб чиқиш
ҳоллари ва уни олдини олиш чоралари. Ер остида кончилик ишларини олиб боришдаги
содир бўладиган геомеханик жараѐнларни назорат қилишни тартибга солувчи норматив
ва йўриқномавий ҳужжатлар. Ер ости геодинамикаси ҳақида умумий тушунча. Конларни
геодинамик районлаштириш усуллари. Ер қобиғини ташкил этувчи геологик блокларнинг
ўзаро динамик таъсирини баҳолаш. Кон лаҳимларининг геомеханик ҳолати ва
геодинамик хавфли зоналар орасидаги ўзаро боғлиқлик.
Конларни комбинацион усулда қазиб олганда содир бўладиган геомеханик
жараѐнларни таҳлил қилиш. Геомеханик жарѐнларни, қазилма бойликларни қазиб олиш
тизимини танлашдаги ўрни.