Менежмент предмети ва изланиш услублари.
Ҳар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ходисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди. Менежмент предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа кўринишларда бўлади. Бошқарув муносабатлари бошқарув қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошқаришдир.
МЕНЕЖМЕНТ ФАНИ - бу бошкарувчига танловни тугри амалга оширишни ва ишчан карорни кабул килишни ургатувчи фандир. Унинг асосий максади бозор муносабатлари шароитида барча бугинларда ишлай оладиган юкори малакали бошкарувчиларни тайёрлашдан иборат.
Бу фаннинг предмети куйидагиларни уз ичига олади:
бошкариш назарияси ва амалиёти:
бошкариш объекти ва субъекти:
бошкариш тамойиллари ва усуллари:
бошкариш маданияти:
менежер ва унинг фазилатлари:
менежер рейтинги:
бошкаришда киришувчанлик ва карор кабул килиш:
бошкариш вазифалари тугри ташкил килиш ва амалга ошириш:
ходимларни бошкариш:
ишлаб чикаришни бошкариш:
самарадорликни бошкариш:
уз-узини бошкариш:
худудий бошкариш ва хакозолар.
Фаннинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги ўзаро муносабат бўлиб, унинг асосий вазифаси ўқувчиларга бошқарувнинг замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатишдан иборат.
Фанни укитишдан максад талабаларда бошкариш муаммоларига кизикиш уйготиш, амалий ташкилотчилик фаолиятига иштиёк тугдиришидир. Чунки хозир бошкариш асосларини урганаётган талабалар келгусида бошкариш тизимининг ходимлари, кичик ва урта, катта жамоаларнинг рахбарлар, корхона хамда фирмалар иктисодий, социал, ташкилий-техник фаолиятининг турли томонларини бошкариш буйича лойихалар, тадбирлар ишлаб чикувчи мутахассислар булиб етишадилар.
Компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятга эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчи кабиларнинг барчаси ҳам менежерлар деб юритилади.
Бошқарув поғонасига қараб менежерлар ҳам уч тоифага бўлинади.
1. Юқори поғонадаги менежерлар.
2. Ўрта поғонадаги менежерлар.
3. Куйи поғонадаги менежерлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |