Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Фан бўйича машғулотлар 50% назарий (маъруза ва амалий машғулот) ва 50% амалий қисм (ўқув клиник амалиёт)дан иборат бўлган ҳолда ўтказилади. Амалий машғулотнинг назарий ва амалий қисми ўзаро боғлиқ ҳолда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1.Туберкулёз клиникасида инфекцион назорат. Янги усул ва воситаларни қўллаган холда атроф мухит объектларини зарарсизлантиришдир.
2.Туберкулёз диагностикаси: объектив ва клинико-лаборатор текшириш усуллари. Туберкулин синамалари, функционал текшириш усуллари, рентгенодиагностика ва бронхоскопия.
3. Туберкулёзнинг клиник таснифи. Ўпка туберкулёзи беморлар билан студентларни кўриги ва касаллик тарихини тўлдириш.
4. Бирламчи туберкулёз. Бирламчи туберкулёзнинг клиник шаклларини эрта ташхислаш ва қолдиқ ўзгаришлар.
5. Ўпканинг тарқоқ туберкулёзи.
6. Ўпканинг ўчоқли яллиғланган туберкулёзи. Ўпка туберкуломаси.
7. Ўпка туберкулёзининг деструктив шакллари – кавернали, фиброз-кавернали ва цирротик ўпка туберкулёзи.
8.Туберкулёзнинг турли шакллари ва ўпка сурункали носпецифик касалликларида йўтал характери. Ўпка туберкулёзи ва ўпканинг сурункали носпецифик касалликларининг қиёсий ташхиси.
9.Туберкулёзнинг турли шакллари ва ўпка сурункали носпецифик касалликларида иситма характери. Ўпка туберкулёзи ва ўпканинг сурункали носпецифик касалликларининг қиёсий ташхиси.
10. Ўпка инфильтратлари. Турли генезли инифльтратларнинг клиник-рентгенологик ва морфологик характеристикаси. Ўпка туберкулёзининг инфильтратив шаклларини қиёсий ташхиси.
11.Периферик лимфа тугунлари туберкулёзи. Лимфоаденопатияни туберкулёз ва бошқа касалликларда қиёсий ташхислаш.
12.Плевра бўшлиғида суюқлик йиғилиш механизми. Туберкулёз плеврити. Турли этиологияли плевритлар қиёсий ташхиси. Терапевтик, хирургик даволаш усуллари.
13. Ўпка туберкулёзининг хансираш билан кечувчи клиник шакллари, уларнинг қиёсий ташхисоти. ТҚД шароитида беморлар реабилитацияси.
14.Туберкулёзнинг шошилинч тиббий ёрдам талаб қилувчи асоратлари: спонтан пневмоторакс, қон туфлаш ва ўпкадан қон кетиши.
15.Туберкулёз ва ёндош касалликлар: Туберкулёз ва қандли диабет, туберкулёз ва ўпка раки, туберкулёз ва ошқозон-ичак тракти касалликлари.
16.Туберкулёз ва ёндош касалликлар: туберкулёз ва хомиладорлик, туберкулёз ва алкоголизм, туберкулёз ва рухий касалликлар.
17. Туберкулёзни даволаш усуллари. БССТ кўрсатмасига асосан даво натижаси мониторинги ва бахолаш. Туберкулёзнинг дориларга турғун тури ва даволаш тактикаси.
18. Туберкулёзга қарши муассасалар. Туберкулёз инфекцияси ўчоғидаги ишлар. Туберкулёз инфекцияси ўчоғидаги эпидемияга қарши чора-тадбирлар режаси. Туберкулёз профилактикаси усуллари. Туберкулёзга қарши курашишда УДМнинг ўрни
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур тахлил қилиш, алоҳида муоммолар бўйича илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш мақсадида савол-жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.
Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
- Талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш.
Фтизиатрия фани бўйича клиник амалиётни ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |