Овқатланиш рациони: нутриент таркиби, мутаносиблик, органолептик хусусиятлар ҳамда санитар-эпидемиологик бехатарлик талабларига жавоб бериш керак.
Овқатланиш тартиби: овқат қабули маълум давомийликда, маълум сон ва интервалга эга бўлиши керак.
Овқатланиш шароити: хонанинг интерьери, стол сервировкаси, микроклимат, хизмат кўрсатиш қулайликларини ўз ичига олади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рационла овқатланиш пирамидасини таклиф этган. Пирамида асосини бошоқли ўсимликлар, сабзавот ва мевалар ташкил этади.
Рационал овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш асосида турли ҳил маҳсулотлар қаторида сабзавот, меваларни, полиз экинларини жумладан, қовоқни Ўрта Осиё халқларининг миллий овқатланишида аҳамияти каттадир. Қовоқ маданий ўсимликларнинг энг қадимийларидан бўлиб, инсонга
50 асрдан бери маълум. У турли қитъалардаги барча халқларнинг ошхонасидан муҳим жой эгаллаган бўлиб, қадимги қўл ёзмаларида қовоқни
«Ўсимликлар маликаси» деб таърифлашган.
Қовоқ шимолий Америкадан Европага Колумбнинг кемасида етиб келади ва тез орада куплаб мамлакатларга тарқалиб кетади. Одамлар қовоқнинг шифобахш хусусиятлари ва тўйимлилигини дарров пайқашади ва ҳозирги кунга келиб, Антарктикадан бошқа ҳамма жойда қовоқ етиштирилади. Ўзбекистон шароитида жон бошига Республикамиз бўйича кунига ўртача 68-70 г (йилига 25-26 кг) қовоқ истеъмол қилинади. Кўпчилик давлатларда қовоқни жон бошига нисбатан истеъмол қилиш анча юқори кўрсаткичларга эга, масалан, Европада давлатларида бу кўрсаткич 53-55 кг.ни
ташкил этади.
Қовоқнинг кимёвий таркиби жуда бой ва турли тумандир. Шу туфайли ҳам уни митти дорихона деб аташ мумкин.
Биологик фаол моддалар миқдори бўйича қовоқ меваларга ва бошқа сабзавотларга яқин туради, шу билан бирга картошка, дон маҳсулотларида юқори туради. Қовоқда организм учун танқис бўлган моддалардан кальций, фосфор, темир, каротин, витамин С, витамин РР, глюкоза, элатерицин, фитостероллар калий, магний, йод, аминокислота моддалари бор.
Қовоқ уруғлари таркибида 50% мой, 35% оқсил, қанд, аминокисботалардан лейцин, тирозин, органик кислоталардан олма кислотаси, фитостеринлардан кукирбитол смаласи мавжуд.
Қовоқнинг шифобахшлиги қадим замонлардан бери маълум бўлиб, у халқ табобатида кенг қўлланиб келинган.
Қовоқдан тайёрланган таом ва маҳсулотлар юрак қон-томир, ўпка, жигар, буйрак яллиғланиши, тери касалликлари яраларининг тез битиши, гельминтларга қарши, ичак саратон касаллигида кенг қўлланилади. Шу сабабли, қовоқнинг истеъмолининг афзаллиги, ўзбек халқининг севимли маҳсулотларидан бири эканлигини инобатга олиб, куз ойларида қовоқ сайли байрамларини Республикамизда кенг миқёсида ўтказишни таклиф этамиз.
Қовоқнинг “аслзодрларча” ҳаёти ҳақида ҳам эслаш жоиз. Қайси мамлакатга келмасин, одамлар уни бошқа маҳсулотлар орасидан ажратиб олишади: у ҳақида эртак ва афсоналар тўқишади, шарафига байрам ва танловлар ўтказишади, унда ҳимоя қилувчи куч борлигига ишонишади. Голландияда ҳар йили октябр ойида шўх қовоқ сайли – “Помнун-парад” ўтказилади, машҳур Хэллоуин байрами - америкаликларнинг кузги байрами ҳисобланади. Австрияда эса сентябр куни қовоқ байрами, Буюк Британияда қовоқ мусобақалари ўтказилади. Японларнинг ноёб тумори муқаддас қовоқ Фэн-шуй ҳисобланиб, уни доим ёнида, уйда ёки ишхонада сақлашади.
Кўряпсизми, турли халқлар ҳар ҳил йўллар билан қовоқни унинг
«қариндошлари» дан ажратиб олишар экан. Бу соғлиқ келтирувчи ва тўйдирувчи севимли сабзавотга нисбатан ҳурмат рамзидир. Ўзбекистонда ҳам қовоқни жуда севишади. Аммо назаримизда, у етарлича истеъмол қилинмайди (Европа мамлакатларига нисбатан 2 баробар кам). Қовоқни етиштириб халққа етказиб берилса, ундан қанча ранг-баранг таомлар, турли хил касалликларни даволашда парҳез таомлар ва дори-дармонларни тайёрлаш мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўришса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |