Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. В6 гиповитаминози асосан рационда гўшт маҳсулотлари ва бошоқли донлар асосидаги маҳсулотлар билан бирга тушиши чуқур танқис бўлган ҳолатларда кузатилади. Бунда унинг миқдори уннинг тортилиши даражасига унчалик боғлиқ эмас (В1 ва В2 дан фарқли равишда), чунки доннинг қобиғида эмас, балки кепакларда кўпроқ жамланган бўлади. Пиридоксиннинг нисбий танқислиги рационда оқсил миқдори кўп тушиши оқибатида ривожланиши мумкин.
В6 витамини танқислигининг клиник ташҳиси ангуляр стоматит, хейлоз ва тил учи сўрғичларининг гипертрофияси каби касаллик белгилари топилиши билан боғлиқдир. Шу билан бирга, себореяли дерматит ва юздаги ва бошнинг сочли қисмидаги дескваматив дерматит қайд этилади. Пиридоксиннинг нисбий танқислигида гипохром микроцитар анемия ҳам қайд этилиши мумкин.
Танқисликнинг биокимёвий мезонлари: эритроцитлардаги ПАЛФ- эффект 1,5 (2,0 дан ошиши – чуқур танқисликдир).
В6 гипервитаминози таърифланмаган. Бироқ пиридоксиннинг физиологик меъёрдан жуда катта миқдорда (юз марталаб) ошиқча тушиши ошқозон суюқлигининг кислоталилиги ошишига ва қайтариладиган периферик сенсор нейропатиялар ривожланишига олиб келиши мумкин. Пиридоксиннинг ортиқча истеъмол қилиниши, шунингдек, АСТ ва АЛТнинг сохта мусбат ошишига олиб келиши мумкин.
РР витамини. Ниацин ёки РР витамини, В гуруҳидаги сувда эрийдиган витаминларга киради ва иккита бирикма: никотин кислотаси ва никотинамид сифатида ифодаланади.
Сўрилиши ва физиологик функциялари. РР витамини ингичка ичакда самарали сўрилади, бироқ ичак хасталикларида унинг абсорбцияланиши сезиларли пасаяди.
Витаминлар ичида фақатгина ниацин метаболик йўл билан ҳар бир ҳужайрада триптофандан синтезланиши мумкин: 60 мг триптофандан 1 мг ниацин пайдо бўлади.
Ниацин ва никотинамид организмда никотинамидадениндинуклеотид (НАД) ва НАДФ кофермент шакллар таркибига қўшилиб, оксидланиш- тикланиш реакцияларини катализловчи 200 дан ошиқ ферментлар таркибига киради. Углеводлар, ёғлар, оқсиллар, алкоголнинг катаболизмидаги қувват олиш йўлида НАД иштирок этади, НАДФ эса, аксинча, кўпроқ ёғ кислоталари ва холестерин синтези каби анаболик (биосинтетик) жараёнларда ишлайди.
НАДнинг ҳужайралар табақаланиши ва ўзаро таъсирида аҳамиятли ўрин тутувчи ўзига хос ҳужайравий оқсилларнинг синтезланишида муҳим ўрин тутиши исботланган.
Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. РР витаминининг овқатланишдаги асосий манбалари (2.19-жадвал): гўшт маҳсулотлари, балиқ, сабзавотлар, бошоқли донлар бўлиб, улар рационда кенг қўлланилиши шарт (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган инсоннинг РР витаминига бўлган
физиологик меъёрини таъминловчи маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган). Ниацинга бўлган эҳтиёжни ҳақиқий қондириш нон маҳсулотлари ва макарон маҳсулотлари
ишлаб чиқариш жараёнида унни бойитиш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Сут маҳсулотлари ва кўпчилик мева ҳамда тар меваларда ушбу витамин жуда кам бўлади.
2. 19-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |