Саратон хасталикларининг профилактикаси ва овқатланиш
Ҳозирги пайтда дунёдаги ўлишлар бўйича иккинчи ўринни саратон хасталиклари эгаллайди. 2000 йили 10 миллион янги саратон ҳодисалари ва 6 миллион онкологик хасталиклар туфайли ўлимлар қайд этилган. Мавжуд тахминларга кўра, 2000 йилдан то 2020 йилгача саратон билан касалланишлар сони ривожланаётган мамлакатларда 73 % га, ривожланган мамлакатларда – 29 % га ошадики, бу асосан нуроний ёшдаги одамлар сони кўпайиши ҳисобига юз беради.
Саратон пайдо бўлишига имкон яратувчи маълум омиллар сирасига тамаки чекиш, алкоголизм, инфекциялар, радиация ва ортиқча тана вазни ва семизликни келтириб чиқарувчи овқатланиш дисбаланслари киради.
Ривожланган мамлакатларда онкологик хасталанишлар ҳодисасининг ўртача 30 % ини алиментар омил белгилайди, бунда у фақат тамаки чекишдангина ортда қолади, саратоннинг баъзи бир турларида эса овқатланишнинг ҳиссаси янада каттароқдир (4.4-жадвал). Ривожланаётган мамлакатларда канцероген омил сифатида афлатоксинлар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
4.4-жадвал
Саратон касалликлари ривожланиши ва профилактикасини белгиловчи омиллар (ЖССТ, 2003)
Хавфни камайтирувчи
|
Хавфни оширувчи
|
Исботланган
Мунтазам жисмоний фаоллик Ортиқча тана вазни ва семизлик (йўғон ичак) (қизилўнгач, йўғон ичак, сут бези менопаузада, эндометрий,
буйраклар, простата).
Алкоголни суистеъмол қилиш (оғиз бўшлиғи, томоқ, ҳалқум, кекирдак, жигар, сут бези).
Афлатоксин (жигар)
Юқори эҳтимолли
Мунтазам жисмоний фаоллик Узоқ сақланадиган гўшт (сут бези) маҳсулотлари (йўғон ичак) Сабзавот ва мевалар (оғиз Тузланган маҳсулотлар (ошқозон) бўшлиғи, қизилўнгач, ошқозон, Жуда қайноқ ичимлик ва йўғон ичак) маҳсулотлар (оғиз бўшлиғи,
ҳалқум, қизилўнгач)
Эҳтимолий (саратоннинг турли кўринишлари учун)
|
Овқат толалари Соя маҳсулотлари Балиқ
В1, В6, фолат, В12, С, D, Е
витаминлари Кальций, рух, селен Биофлавоноидлар,
изофлавонлар, лигнанлар, индоллар, каротиноидлар
|
Ҳайвон ёғлари Нитрозаминлар Полициклик ароматик углеводород-лар
Полихлорланган бифениллар
|
Ривожланган мамлакатларда оғиз бўшлиғи, ҳалқум ва қизилўнгач саратони ривожланишида тамаки ва алкоголь, шунингдек, оғиз бўшлиғи ва тишларни яхши парвариш қилмаслик етакчи роль ўйнайди. Ортиқча тана вазни фақат қизилўнгач аденокарциномасининг ривожланишини юзага келтиради. Ривожланаётган мамлакатларда ушбу кўринишдаги саратон оқсил етишмаслиги фонидаги чуқур микронутриентлар танқислигининг оқибати бўлади. Бир қатор ҳолатларда жуда қайноқ ичимлик ва овқат истеъмол қилиш одати ўзига ҳос роль ўйнайди. Жанубий-Шарқий Осиёда назофарингеаль рак ҳодисалари учраши ёшликда ўзига хос усулда (хитойча услубда) тузланган балиқни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлади.
Рационда тузланган-дудланган гўшт маҳсулотларининг улуши кўп ва сабзавот ҳамда меваларни истеъмол қилиш кам бўлганда ошқозон саратони
ривожланиши хавфи ошади. Ошқозон саратони ва шиллиқ қаватларда Helicobacter pylori нинг кўпайиши орасидаги боғлиқлик алоҳида ўрганилади. Ривожланган мамлакатларда йўғон ичак саратони ривожланаётган мамлакатлардагига нисбатан 10 марта кўпроқ учрайди ва бу ҳолат замонавий ўртаевропача рационнинг ўзига хосликлари билан боғлиқлиги кўриниб туради. Саратоннинг ушбу тури ривожланиши хавфи омиллари тана вазнининг ошиқлиги, овқатланишда ёғли ва юқори оқсилли маҳсулотлар ошиқчалиги ва ўсимлик озиқ-овқатларининг, айниқса, сабзавотлар, мевалар ва йирик тортилган бошоқли донлар маҳсулотларининг етишмаслиги ҳисобланади. Узоқ сақланадиган (шу жумладан, дудланган, тузланган) қизил гўшт ва унинг асосида тайёрланган гўштли маҳсулотлар ўзига хос салбий роль ўйнайди. Парранда гўшти ва балиқни истеъмол қилиш бунақанги ҳолатларни юзага келтирмайди. Йўғон ичак саратони ривожланиши механизмида ўт кислоталари завол топиши (деградация), канцерогенлар ва токсинларнинг инактивацияси ва ичаклар эпителийсининг функцияси учун зарур бўлган нормал метаболитлар ишлаб чиқарилишини белгиловчи микрофлоранинг ҳолатига муҳим жой ажратилади. Йўғон ичакнинг пастки бўлимлари, шу жумладан, тўғри ичак саратонининг профилактикаси рацион ҳисобига адекват моторика таъминланиши ва ич қотишига қўйилмаслиги
билан боғлиқлиги шубҳасиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |