Уқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни



Download 17,12 Kb.
bet1/3
Sana25.04.2022
Hajmi17,12 Kb.
#581080
TuriСеминар
  1   2   3
Bog'liq
Ilmiy seminar





  1. Уқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Илмий семинар фани магистратура талабаларида тадқиқот ишларини олиб бориш ва магистрлик диссертацияларини тайёрлаш кўникмаларини шакллантиришга, магистрантнинг назарий-методологик тайёргарлигини чуқурлаштириш ва йўналтиришга, илмий-тадқиқот фаолияти технологияларини амалий эгаллашларини таъминлашга йўналтирилган.
Илмий семинарии магистрлар ўзлаштириш натижасида уларда ўтказилган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан магистрлик диссертациясини расмийлаштириш ва тадқиқот натижалари бўйича нашрлар тайёрлаш кўникмаси; касбий ва илмий ахборотни тахдил қилиб билиши, муҳим ахборотни ажрата олиши, ахборотни асосланган хулоса ва тавсиялар билан таҳлилий шарҳи кўринишида структуралаштириш, расмийлаштириш ва тақдимот қилиш бўйича касбий компетенциялари шакллантирилади.

  1. Ўқув фанининг максад ва вазифалари

Илмий семннарнинг максади: Тадкиқот ишларини амалий аҳамиятини ёритишда танланган объектнинг назариялари, амалиёти ва жахон тажрибаси бўйича магистрлар, илмий тадқикотчилар, мустақил изланувчилар ўртасида мухокама этиш, ишлаб чиқариш муаммоларини аниқлаш, уни ривожлантириш йўлларини шакллантириш ва ютуқли натижаларни тарғиб этишдан иборат, бундан ташқари илмий коммуникация кўникмасини шакллантириш, илмий-тадқиқот иши натижаларини унинг турли босқичларида муҳокомасини ташкил этиш ва илмий тадқиқот ишларини сифат даражасини оширишдан иборат.
Илмий семинарнинг вазифалари: магистрлик диссертацияси мавзуи бўйича манбаларни (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий монографиялар, мақолалар, маърузалар, услубий адабиётлар ва ҳ.к.) ўрганиш; маълумотларни тахлил қилиш ва умумлаштириш; амалга оширилган тадқиқотлар натижалари бўйича маъруза тайёрлаш ва илмий семинарда маъруза қилишни назарда тутади.

  1. Илмий семинарии ташкил этиш босқичлари ва тахминий мавзулари.

Илмий семинарии ташкил этиш.
Таълим олаётган магистрлар учун илмий семинарларда катнашиш мажбурий ҳисобланади. Илмий семинар машгулотларида (маъруза, амалий




машғулот ва мустақил таълим) магистрлар томонидан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади:

  • диссертация устида ишлаш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдикдаш;

  • тадкиқот мавзусини танлаш ва тасдиқлаш;

  • муаммонинг ўрганилганлик даражасини тахдил қилиш ва библиографик танишув;

  • тадқиқот муаммоларини қўйиш, диссертация мавзусини асослаш;

  • тадқиқот гипотезасини шакллантириш;

  • тадқиқот методологиясини аникдаш;

  • маърузалар, таҳлилий шарҳ, илмий маколалар ёзиш кўникмаларини эгаллаш;

  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий материалларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

  • магистрлик диссертацияси доирасида долзарб муаммони мустақил тадқиқ этиш;

  • магистрлик диссертацияси доирасида илмий таклифлар ва илмий ғояларни ишлаб чиқиш;

  • мустақил илмий - тадқиқот ишини амалга ошириш кўникмасини эгаллаш.

  1. семестр: Илмий тадқиқот методологияси, илмий адабиётлар ва манбалар, маълумотлар базаси билан ишлаш. Илмий фаолиятнинг хусусиятлари ва илмий иш этикаси. Илмий иш категориялари ва тушунчалари. Мавзуни танлаш. Магистрлик диссертациясини режалаштириш. Ахборотни танлаш ва баҳолаш. Дастлабки илмий ахборотни тўплаш. Илмий-тадқикот иши тузилмаси. Илмий-тадқиқот ишини ёзиш ва расмийлаштириш талаблари. Илмий ишларни расмийлаштириш. Ахборот манбалари билан ишлаш. Илмий ва ўқув адабиётлар таснифи. Адабий манбаларни библиографик қидируви. Илмий адабиётларни ўкиш. Библиографик хаволаларни расмийлаштириш. Илмий ахборотлар манбаидан фойдаланиш бўйича тавсиялар. Илмий адабиётларни кидириш электрон кутубхона хизматлари.

Илмий-тадқиқот иши методикаси ва унинг апробацияси. Илмий - тадқиқот ишининг йўналишини танлаш. Тадқиқотнинг илмий гипотизаси. Мавзунинг долзарблиги ва замонавийлиги, мавзу бўйича ишлар холата тўғрисида умумий ахборот, мазкур ишнинг бошқа илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, ишнинг мақсади ва вазифалари, объекти, предмети, тадқиқот методлари, ахборот базаси, тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамията. Тадқиқот режаси ва мавзу устида ишлаш бўйича тадбирлар босқичлари:

  • мавзуни асослаш, тадқиқот объектини танлаш ва мақсадни аниқлаштириш;

  • мавзу бўйича илмий адабиётларни танлаш ва ўрганиш, гипотезани


ишлаб чиқиш;

  • ишнинг режаси ва тузилишини, тадқиқот дастури ва методикасини ишлаб чиқиш;

  • шахсий картотекани тузиш, илмий-тадқиқот тажриба-синовларини ўтказиш;

  • ахборот манбаларидан фойдаланиш;

  • тадқиқот ўтказиш ва унинг натижаларини, хулосаларини умумлаштириш;

  • тадқиқот ишини расмийлаштириш;

  • ишни тақриздан ўтказиш, олинган натижаларни ҳимоя қилиш.

Мавзулар:

  1. Магистрлик диссертацияси мавзусини муҳокама қилиш, унинг мақсадини, мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш. Кутиладиган натижаларни ва тадқиқот илмий янгиликларини аниқлаш.

  2. Кириш машгулоти. Илмий семинарии ўтказиш ва ташкил этиш тартиби билан магистрларни таништириш.

  3. Кафедранинг илмий - инновацион фаолияти ва илмий - тадқиқот йўналишлари тўғрисида маълумот бериш.

  4. Магистрлик диссертацияси мавзуси, дастлабки мақсад ва вазифалари, кутиладиган натижалар ва илмий янгиликларига багишланган маърузалари такдимоти ва муҳокамаси.

  5. Дастлабки мақсад, вазифаларни ва кутиладиган натижаларни аниқлаштириш, ахборот манбаларини тўплаш.

Мавзу тушунчалари бўйича нуқтаи назарлар қиёсий таҳлили (аналитик шарҳи) ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби хамда унинг натижалари такдимоти.

  1. Аналитик шарҳи ўтказиш методикасини муҳокама қилиш ва магистрлик диссертацияси муаммосини шакллантириш.

  2. Магистрантлар томонидан амалга оширилган аналитик шарҳи намуналарини такдим этиш, жумладан, докторлик диссертацияси дастлабки ҳимояси кўринишида.

  3. Магистрларнинг диссертация мавзуси бўйича аналитик шарҳга багишланган маърузалари (аналитик шарҳи бўйича асосий хулосалар, шакллантирилган муаммога мувофиқ диссертация мақсади ва вазифаларига ўзгартиришлар киритиш, манбалар рўйхати) такдимоти ва аналитик шарҳи бўйича камчиликлар муҳокамаси.

  1. семестр: Магистрлик диссертациясининг иккинчи бобини тайёрлаш ишлари. Илмий-тадқиқот ишига қўйиладиган умумий талаблар: матнни баён қилишда аниқлик ва мантиқий кетма-кетлик; далилларнинг




ишончлилиги; ноаниқ талқин килиш эҳтимолини бартараф этадиган жумлаларнинг қисқа ва аниқлиги; иш натижаларининг аниқ баён қилиниши; тавсия ва таклифларнинг асосланганлиги; диссертация ишининг композицияси. Тажриба -синов ёки таҳлил натижаларини умумлаштириш. Диссертация иккинчи бобини расмийлаштириш. Хулосалар чиқариш. Диаграмма ва гистограммалар тузиш.
Илмий мақола тайёрлаш. Илмий тадқиқотнинг оралиқ натижаларини баён этиш. Илмий мақоланинг оптимал ҳажми. Илмий мақоланинг тузилмавий унсурлари. IMRAD (introduction, methods, results and discussion) формата - (кириш, методлар, натижалар ва натижалар муҳокамаси), сарлавҳалардан фойдаланиб структуралаштириш: Кириш. Назарий тахлил. Эмперик (тажрибага асосланган) тахлил. Натижалар. Илмий-тадқиқот ишининг апробацияси. Семинар ва конференцияларда чиқишлар. Тезислар тузиш. Ишнинг такдимотини тайёрлаш. Маъруза ва электрон тақдимотга қўйиладиган талаблар. Тақриз. Семинар ва конферецияларда оммавий чиқишлар тартиб - қоидалари. Маъруза қилишга психологик тайёргарлик. Маъруза қилиш ва мунозаралар олиб бориш маданияти.
Мавзулар :
Магистрлик диссертация тадқиқота муаммосини, кенгайтирилган тадқиқот режасини шакллантириш ва расмийлаштириш, муаммони қўйиш ва тадқиқот бўйича умумлаштирилган маъруза тақдимоти

  1. Магистрлик тадқиқот муаммосини шакллантириш йўллари ва уни расмийлаштириш усулларини муҳокама қилиш

  2. Магистрларнинг тадқиқот бўйича умумлаштирилган маърузалари (тузатиш киритилган диссертация мақсади, вазифалари ва кутиладиган натижалари, тадқиқот тузилмаси, ўзгартириш киритилган манбалар рўйхати) тақдимоти ва муҳокамаси

  3. Тадқиқот асосида олинган янги натижалар бўйича магистрлар ва ўқитувчилар томонидан тайёрланган маърузаларни такдим этиш, жумладан, магистрлик диссертацияси дастлабки ҳимояси кўринишида


Download 17,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish