ҲУҚУҚбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш


Иқтисодий жиноятларнинг сабаблари ва уларни юзага келтирувчи омиллар



Download 54,87 Kb.
bet6/7
Sana13.07.2022
Hajmi54,87 Kb.
#787555
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5318951528738853308

Иқтисодий жиноятларнинг сабаблари ва уларни юзага келтирувчи омиллар
Иқтисодий жиноятлар содир этилишига корхонадаги вазият ҳам имконият яратади. Бундай омиллар қаторига қуйидагилар киради:

  1. корхона мулки лозим даражада қўриқланмаслиги, объект ичидаги режимнинг бузилиши ва моддий бойликларни олиб чиқиб кетишга имконият яратилиши;

  2. ҳисоб юритилмаслиги, тафтиш ва инвентаризация ўтказиш тартиби ва муддатларининг бузилиши;

  3. моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларга илгари тамагирлик жиноятлари учун судланган, ғайриҳуқуқий қил-мишлар содир этишга мойил шахсларнинг тайинланиши;

  4. жамоада ҳуқуқий тарбиядаги камчиликлар;

  5. айбдорни қуршаган шахслар ахлоқий даражасининг пастлиги.

Тадқиқотлар ички ишлар органларининг иқтисодий жиноят-чиликка қарши кураш бўлинмаларида тезкор қидирув ишининг даражаси пасайиб бораётганлигидан далолат беради.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш
Иқтисодиёт соҳасида жиноятларнинг олдини олиш ижтимо-ий бошқарувнинг ажралмас қисми бўлиб, ҳуқуқбузар шахсини тузатиш ва жиноятлар содир этилишига имконият яратувчи ҳо-латларга барҳам беришга қаратилган иқтисодий, ташкилий-ишлаб чиқариш, техник, ҳуқуқий, тарбиявий чоралар тизимини амалга оширишни назарда тутади.
Шу муносабат билан умумижтимоий чоралар кўриб чиқила-ётган жиноятлар турининг олдини олиш учун муҳим аҳамиятга эга. Улар омилкорликка йўл очиш, иқтисодий муносабатлар соҳасида шахс ижодий имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, иқтисодиётнинг давлат ва муқобил сек-торларида тадбиркорлик тенг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъ-минлаш, зарур бозор инфратузилмасини яратишни назарда ту-тади. Ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқа-риш асосида иқтисодий жараёнларни тартибга солишнинг де-мократик принципларини жорий этиш умумий огоҳлантирувчи аҳамиятга эгадир.
Бошқарув тизимини такомиллаштириш, мансабдор шахслар ва ходимларнинг ваколатлари соҳасини мувозанатга солиш, шу жумладан мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан судга шикоят бериш ҳуқуқини жорий этиш чоралари ҳам кучли профилактик таъсирга эга.
Саноатни техник жиҳатдан модернизация қилиш, замонавий техника ва технологиядан фойдаланиб, фаол ривожланиш йўли-га ўтиш, маънавий ва жисмонан эскирган ускуналарни ал-маштириш тадбирлари ҳам хўжалик жиноятларининг олдини олиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.
Корхоналар, акциядорлик бирлашмалари, масъулияти чек-ланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, уларнинг меҳнат жамоалари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат, аудиторлик ва ички хўжалик назорати вакиллари иқтисодий жиноятларни профи-лактика қилиш субъектлари ҳисобланади. Хўжалик юритиш-нинг янги шароитларида корхоналарни комплекс ривожланти-риш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал қилувчи вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг профилактика фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

  1. Иқтисодий муносабатларни тартибга солиш соҳасида аниқланган камчи-ликларни ҳисобга олиб, қонунчиликни такомиллаштириш қуйи-дагиларни қамраб олиши лозим:

♦ бозорда барча хўжалик объектлари учун умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини ишлаб чиқиш;
♦ хўжалик қонунчилигини истеъмолчиларнинг манфаатлари-га зиён етказадиган тарзда бузган юридик ва жисмоний шахс-ларни моддий жавобгарликка тортиш тизимини ишлаб чиқиш;
♦ инсофсиз рақобатнинг ҳар хил турлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутиш.
Иқтисодий ислоҳот муваффақияти илгари амалда бўлган, ис-лоҳот мақсадлари ва вазифаларига зид келмайдиган ҳуқуқий қоидаларни янги қабул қилинган қоидалар билан мувофиқ ҳо-латга келтиришга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Иқтисодий хулқ-атворнинг судхўрлик, сохта тадбиркорлик, сохта банкротлик, даромадларни яшириш каби хавфли шаклла-ри учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этиш ҳам умумий огоҳлантирувчи аҳамиятга эга.

  1. Тарбиявий чоралар мустабид тузум давридан қолган боқи-мандалик кайфиятидан халос бўлиш, ташаббускорлик ва омил-корлик хусусиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Тад-биркорлик алоҳида фаолият тури ва ижтимоий ҳодиса сифатида муайян тарихий ва ижтимоий муҳитларда тикланмоқда. Шу са-бабли ижтимоий онгда жамиятни жипслаштириш, одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қодир ўта самарали иқтисодиётли жамият қуриш ғоясини юксалтириш муҳим тар-биявий аҳамиятга эгадир.

Коррупциянинг сиёсий жиҳатдан xавфлилиги қуйидагиларда ифодаланади:


қабул қилинган қонун ва бошқа норматив актларнинг коррупциялашган давлат аппарати ва унинг таркибий қисмлари томонидан йўқотилишида;
фуқароларнинг тоъбелиги қонунлар билан эмас, балки коррупциялашган давлат xизматчиларининг зулмидан келиб чиқади;
ижтимоий онги коррупция сингари сиёсий режимнинг салбий усулини чуқур сингдириш ва ҳ.к1.


Download 54,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish