АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ВА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Аёллар жиноятчили-гининг фаоллик даражаси эркакларникига нисбатан пастлигини аёл организмининг ўзига хосликлари, аёл табиати ва унинг маълум даражада «биологик норасолиги» билан изоҳлаган.
Ишсизлик, реал даромадларнинг камайиши, оила аҳамияти-нинг пасайиши, ажрашишлар сонининг кўпайиши жиноятчилик даражасининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатаётган омиллар сифатида қайд этилмоқда. Натижада аёллар ўртасидаги жино-ятларда айниқса катта ўсиш кузатилаётган бир неча жиноят турлари мавжуд. Улар жумласига оила-рўзғор муносабатлари замирида зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар, тама-гирлик жиноятлари, иқтисодий жиноятлар киради.
Ўз қобилиятини намоён этиш имкониятининг йўқлиги, иш-сизлик, турмуш даражасининг пасайиши, шунингдек оилавий қадриятларга қизиқишнинг сусайиши шунга олиб келмоқдаки, аёллар баъзан тирикчилик учун маблағлар топишга уриниб, жиноят йўлига кирмоқдалар. Тўғри, жиноятчи аёллар кўпинча товламачилик, фирибгарлик, ўғрилик, харидорларни алдаш ка-би жиноят турларини танлайдилар. Талончилик ва босқинчилик жиноятларида улар кам иштирок этадилар. Бироқ йилдан йилга вазият ўзгармоқда ва аёллар эркакларни «қувиб етмоқдалар».
Табиийки, жинсидан қатъи назар, ҳар қандай одам ҳам жи-ноятга қўл уравермайди. Бироқ, илгари аёл жиноят содир этиш учун зарур маънавий-руҳий хусусиятлар мажмуига эга бўлса, унинг имкониятлари шундай хусусиятлар мажмуига эга бўлган эркак билан бир хил бўларди. Эндиликда эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўз жиноий ниятларини амалга оширишда тенг имконият-ларга эга. Жинсларнинг бу тенглашувига умумий жиноятчилик таркибида аёллар жиноятчилиги улуши кўпайганлигининг са-бабларидан бири сифатида қараш мумкин.
ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК
Амалда иқтисодий жиноятчилик – бу жиноят қонунида на-зарда тутилган бир неча ўн жиноят таркиблари (ўзганинг мул-кини талон-торож қилиш, валюта бойликлари билан ғайриқону-ний битимлар тузиш, қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш ёки уларни ўтказиш, даромадларни солиқ органларидан яши-риш, ғайриқонуний тадбиркорлик, контрабанда ва бошқа-лар)нинг мураккаб мажмуидир.
Коррупция - криминологик нуқтаи назар-дан у уюшган жиноятчиликнинг бир туридир. Бу ерда нафақат қонунга хилоф равишда бойлик орттириш, балки ҳокимият чўққиларига интилиш ҳам биринчи ўринга қўйилади. Ривож-ланган мамлакатлардаги коррупцияга қарши кураш тажрибаси шундан далолат беради. Демак, уни фақат иқтисодиёт жабҳаси билан боғлаш тўғри бўлмайди.
Ўзбекистонда олий ҳокимият ўз расмий ҳужжатларида «кор-рупция» атамасидан кўпдан бери фойдаланиб келади. Бунда у кўпинча уюшган жиноятчилик тушунчаси билан бирга келади, унинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупцияга қарши кураш олиб борадиган махсус таркибий бўлинмалар ташкил этилган, бошқа чоралар ҳам кўрилмоқда (масалан, солиқ сиёсати, божхона хизмати йўналишларида).
Коррупция жиноятларининг ўзига хос хусусияти шундаки, уларни фақат порахўрлик ёки давлат мулкини талон-торож қи-лиш ёхуд бошқа мансабдорлик жиноятларига боғлаб бўлмайди. Коррупция – бу жиноятларнинг ҳар хил вариантлардаги «би-рикмаси», уларнинг бири иккинчисини тўлдиради ва коррупция таркибини вужудга келтиради. Бу объектив фаолиятнинг миқ-дор сифатга айланадиган ҳолатидир. Бу ерда нафақат давлат ак-циядорлик-тижорат аппаратини бошқариш ишига, балки мазкур бошқарув асосларига зарар етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |