ҲУҚУҚбузарликларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш


Вояга етмаганлар жиноятчилигининг ҳолати



Download 54,87 Kb.
bet4/7
Sana13.07.2022
Hajmi54,87 Kb.
#787555
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5318951528738853308

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг ҳолати
Ҳозирги вақтда вояга етмаганлар жиноятчилиги ҳақида салмоқли статистик материал тўпланган, уни таҳлил қилиш методикаси асосан ишлаб чиқилган. Буларнинг барчаси вояга етмаганлар жиноятчилигининг ҳолатини, унинг миқдор ва сифат (таркибий ва бошқа) ўзгаришларини анча аниқ баҳолаш имконини беради.
Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишига имконият яратувчи сабаблар ва омиллар жумласига қуйидагиларни киритади:
яшаш, ўқиш ёки иш жойидаги муҳитнинг салбий таъсири;
ўқишни ташлаб кетган ўсмирлар узоқ вақт муайян иш билан шуғулланмаслиги;
ўсмирнинг нотўғри тарбияланишини белгиловчи шарт-шароит омил-лари;
ёши катта жиноятчиларнинг далолатчилиги;
зўравонлик ва қонунсизликни ифодаловчи китоблар ва фильмлар таъсири.
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг омиллари сифатида қуйидагилар қайд этилади:
назоратсизлик;
умумий таълим мактаблари ва коллежларда таълим-тарбия ишларида мавжуд камчи-ликлар;
ишга жойлаштиришда ҳамда ишлаб чиқаришда тарбия ишларини ташкил этишда мавжуд камчиликлар;
маданий ҳор-диқ чиқаришни ташкил этишдаги камчиликлар;
вояга етмаган-лар жиноятчилигининг олдини олиш ҳамда унга қарши бевоси-та кураш олиб бориш вазифалари зиммасига юкланган органлар фаолиятидаги камчиликлар.
ўсмирнинг кайфияти ва руҳиятига таъсир кўрсатувчи ҳаётдаги муваффақиятсизликлар;
маънавий ва ахлоқий мўлжалларнинг беқарорлиги; шахслар жиноий гуруҳи билан яқин алоқада бўлиш ёки муайян шароит-да улар ўсмирга салбий таъсир кўрсатиши;
руҳиятининг айрим хусусиятлари; оила ёки жамоадаги ноқулай шарт-шароитлар.
Вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш
Вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг криминологик муаммоларини ўрганиш вояга етма-ганлар ижтимоий категориясининг мазмуни, унинг шакллани-ши, ривожланиши ва жамиятдаги ўрни, вояга етмаганларнинг идеаллари, қадриятлари, мўлжаллари ва фаол ҳаётий позиция-сининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омиллар, ёш хусусиятлари ва ҳоказоларни таҳлил қилиш билан боғлиқ айрим умумий методологик қоидаларни кўриб чиқишни тақозо этади.
Тарбияси оғир ўсмир – бу ахлоқан тузатиш ва қайта тарбия-лашга муҳтож бўлган вояга етмаган шахс. Уни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш мазкур шахс жиноятчига айланишининг олдини олиш, шунингдек унинг жамият билан нормал алоқаларини тиклаш, унда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш мақсадида амалга оширилади.
Афсуски, амалда тарбияси оғир ўсмирларга нисбатан асосан оғзаки таъсир кўрсатиш воситалари (танбеҳ, ҳайфсан ва ш.к.) қўлланилади.
Тарбияси оғир ўсмирга жуда тўғри, хайрихоҳ муносабатда бўлиш, унинг потенциал имкониятларига ишонч билдириш муҳимдир.
Мактаб болалар ва ўсмирлар ҳаёти ва хулқ-атвори учун масъул педагогик марказга айланиши лозим.
Агар жиноятларни профилактика қилишнинг ихтисослашма-ган субъектлари зарарли таъсир манбаларини бартараф этишга қаратилган тарбия ва профилактика чораларини ўз вақтида кўрмасалар, тарбияси оғир ўсмир педагогик ва ижтимоий беқа-рорликнинг навбатдаги босқичига ўтишига сабабчи бўладилар. Бу босқич ўсмирнинг оиладаги, мактабдаги, ишдаги муносабат-лари янада ёмонлашуви, у ижтимоий жиҳатдан ижобий муҳит-дан узоқлашиши билан тавсифланади.
Оиладаги назоратсизлик, ўқув ёки меҳнат жамоаси таъсири-дан четда қолиш ўсмирда масъулиятсизлик ва бошбошдоқлик туйғусини мустаҳкамлайди.
Дастлабки ҳуқуқбузарликларнинг жазосизлиги қонун талаб-ларига беписандлик, атрофдагилар фикри билан ҳисоблашмас-лик одатини ривожлантиради.

Download 54,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish