Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари



Download 159 Kb.
bet3/20
Sana22.10.2022
Hajmi159 Kb.
#855319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
ХП тугрисида конун 15.05.2014

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали ишлаб туришига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тегишли чора-тадбирларни кўради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
9-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига қуйидагилар киради:
ички ишлар органлари;
прокуратура органлари;
Миллий хавфсизлик хизмати органлари;
адлия органлари;
давлат божхона хизмати органлари;
давлат солиқ хизмати органлари;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари;
таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган органлар ва муассасалар ҳуқуқбузарликлар профилактикасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади.

Download 159 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish