48-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
49-модда. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
50-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
51-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент шаҳри, 2014 йил 14 май
№ ЎРҚ–371
Do'stlaringiz bilan baham: |