слом давлатлари ҳудудларининг кенгайиб бориши, турли дин, тоифа, мазҳаб ва мафкура тарафдорларининг мусулмон бўлиши оқибатида ақидавий масалалар яна ҳам мураккаблашиб кетган. Бунинг устига турли томонлардан мусулмонлар ақидасини бузишга уриниш ва танқид қилиш ҳам авж олган.19 Ана шундай мураккаб ҳолатда Суннийлик (яъни Аҳли Сунна вал- жамоа) ақидаси ва фикрларини илмий асосда жамлаш ва тартибга солишни тақозо этган. Бу ишни мусулмон оламининг машриқ томонида Абу Мансур Мотурудий ва иккинчи томондан Абулҳасан Ашъарий уддасидан чиққан. Аҳли сунна вал-жамоа (суннийлик)нинг ақидавий масалалари шу икки олим шахсига нисбат берилиб (ашъарийлик, мотурудийлик) номланадиган бўлган. Аҳли Сунна вал-жамоа фақатгина ақида бобида эмас, балки бошка соҳаларда ҳам ўзига ҳос мазҳабларни бирлаштирган.
Аҳли Сунна вал-жамоанинг ўзига хос тавсиф мактаби ҳам бор. Уларнинг машхур тавсифлари жумласига Абу Мансур Мотурудийнинг “Таъвилоту аҳли сунна”, Абул Барокот Насафийнинг “Мадорик ут-Танзийл”, Исмоил Ҳаққийнинг “Руҳ ул-баён” тавсифлари ва бошқалар киради. Суннийлик (аҳли сунна вал-жамоа)нинг ўзига хос ҳадис шарҳи мактаби ҳам юзага келган. Бу мактабнинг йирик намоёндалари ичида Асқалоний, Бадриддин Айний, Мулла Али Қори кабилар бор. Шунга ўхшаш исломий илмларнинг барча соҳаларида Аҳли Сунна вал-жамоанинг ўз мактаблари мавжуд.
Х Мотурудия таълимоти илм эгаллаш жараёнида бағрикенглик ғояси асосида инсон ақл-заковатининг ўрни ва аҳамиятига юксак эътибор қаратади. Бу ўз навбатида ушбу маълимотларнинг кенг оммалашувида муҳим ўрин тутган. Бундай ғояларга бугунги кунда ҳам инсоният катта эҳтиёж сезмоқда.
Шавкат Мирзиёев, 1-жилд, 29-бет, 2017.
Х аср охирида исломнинг дунёдаги сиёсий мавқеи кучайиши натижасида суннийлик ва шиалик ўртасидаги муносабатлар ҳам кескинлашган. Бундай ҳолат мамлакатлар ўртасидаги (Эрон-Ироқ), шунингдек, турли мамлакатларнинг ички ҳаётида (Саудия Арабистони Ливан) ҳам кўзга ташланиб, кўп ҳолатларда учинчи даражали аҳамият касб этган (Эрон –Ироқ) ёки осонгина ҳал этилган. Суннийликнинг кўпгина ўзига хос ҳусусиятлари ҳозирги вақтда исломнинг ҳақиқий демократик дин эканлигини исбот қилишда далил сифатида кўрсатилмайди. Ислом оламидаги давлатлар аҳолисининг кўпчилигини (Эрон ва Ироқдан ташқари) суннийлар ташкил этади. Шиалик (араб, гуруҳ, тарафдорлар, партия, яъни Алининг гуруҳи деган маънони англатади) – исломдаги иккинчи йўналишдан бири. Али ва унинг авлодини Муҳаммад пайғамбар с.а.в.нинг бирдан-бир қонуний ворислари деб тан олинадиган турли йўналиш ва секталарнинг умумий номидир. Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейинги ўринда туради. Жаҳондаги мусулмонларнинг тахминан 8% и шиаликка мансуб. Шиалик VII аср ўрталарида халифа Али ибн Абу Толиб (к.в. –каррамаллоҳу важхаху) ҳокимияти тарафдорларидан иборат гуруҳ сифатида вужудга келган.VII аср охирига келиб Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган.
Сафавийлар сулоласининг биринчи шоҳи Исмоил XVI аср бошларида шиаликни Эроннинг расмий дини деб эълон қилган. Ҳозир ҳам у Эронда ҳукмрон эътиқод шакли ҳисобланади. Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон, Тожикистонда озроқ, Ливан ва бошқа давлатларда кенг тарзда ёйилган. Шиалар билан суннийлар ўртасидаги асосий фарқ имомат тушунчасининг талқин қилинишидадир. Имомат – шиаликда давлат бошқариш ҳуқуқи ҳақидаги таълимот, эътироф этилган 5 ақидадан бири. Унга кўра, мусулмонлар жамоаси ёки давлатида фақат Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) авлоди (куёви Али билан қизи Фотимадан тарқалган авлод) ҳукмрон бўлиш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.
3.3.3-Чизма
7) Азон айтишда “ашҳаду анха Алиян вали-юллоҳ” (гувоҳлик бераман Али Аллоҳнинг валийси, яъни дўстидир) иборасини қўшиб айтиш.
Насроний ва яҳудий аёлларга уйланиш ҳаром деб билиш.
Шунингдек, талоқ 2 одил киши гувоҳлигида қонуний кучга эга бўлади.