Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 470-бет, 2017.
уръон 114 та сурадан иборат. Ҳар бир сура, ўз навбатида Аллоҳ ўгитларидан иборат оят (арабча мўъжиза)ларга бўлинади. Қуръондаги биринчи сурадан ташқари қолган барча суралар ҳажми жиҳатидан торайиб, кичиклашиб, ихчамлашиб боради. Энг узун сура Қуръонннинг бошида ва энг қисқа суралар эса охирида жойлаштирилган. Шунинг учун унда хронологик ва мантиқийлик тартиби йўқ. Ҳар бир сура доирасида оятлар тартиб билан рақамланган. Сураларда оятларнинг сони турлича. Оятларга суралар каби ном берилмаган. Ҳажми жиҳатидан оятлар икки сўзнинг бирикмасидан (масалан, 82-суранинг 1-5 оятлари) ёки тугал фикрни ифодаловчи катта жумлалардан тузилган. Кўп оятлар мазмуни бир-бирини такрорлайди. Бунга сабаб, ўша даврда маълум ғоя, ривоят ва кўрсатмаларни такрор айтиш кенг қўлланилган. Суралар матнига ўзгартишлар киритмасдан оятларга тақсимлаш ХХ аср бошларигача давом этган. Шу боис Қуръоннинг ҳар бир тарихий даврдаги оятларнинг сони турлича кўрсатилган. Диний ривоятларга кўра, Қуръоннинг матни Муҳаммадга 22 йил давомида ваҳий қилинганлиги сабабли тарихий давр ва шароит таъсирида ундаги айрим кўрсатмалар ўзгариб борган.
Ўз мазмунига кўра, Қуръон турли қонун-қоидалар мажмуи, анъана ва удумлар, афсона ва ривоятлардан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги араб аҳолиси ўртасида кенг тарқалган. Қуръон асосан якка-ягона яратувчи худо – Аллоҳ ва унинг иродасига сўзсиз итоат этиш лозимлиги ҳақида гапирилади. Қуръонга биноан, Оллоҳ оламни 6 кун давомида яратган:
3.2.2-Чизма
Қуръонда айтилишича: Оллоҳ 7 оламни яратиб, уларни устма-уст жойлаштирган. Энг қуйи оламда Қуёш ва Ойни мустаҳкамлаган. Сўнг у ерни одамлар оёғи остига гилам каби тўшаган ва унинг сурилиб кетмаслиги учун устига тоғларни бостириб қўйган. Инсонни яратиш худонинг фаолиятидаги энг олий иш ҳисобланган. Оллоҳ дастлаб барча гўзал нарсаларни, кейин одамни яратишга киришган. У инсон жисмни тупроқ ва лойдан ясаб муайян тузилиш ато этган, сўнг кўз, қулоқ, юрак билан тўлдириб, муқаддас руҳий ҳаёт бағишлаган.
Қ
Ислом оламида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадислари тўпламининг ишончли манбаи деб эътироф этилган “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами барча муҳаддислар устози бўлмиш Имом Бухорийнинг кўп йиллик фидокорона изланишлари самарасидир. Ўн икки асрдирки, ушбу асар аҳамиятига кўра, муқаддас Қуръондан кейин ислом дини ҳақидаги иккинчи ишончли ёзма манбаа бўлиб қолмоқда. Нафақат бизнинг юртимиз, балки бошқа мамлакатлардан ҳам минглаб, миллионлаб мусулмонлар бу табаррук зот туғилган Бухорои шарифга бориш ва унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилишга интилиши бежиз эмас, албатта.
Do'stlaringiz bilan baham: |