Анъанавий санъат турлари. Аввал айтганимиздек, барча санъат турлари дастлаб вужудга келганида, уларда бевосита манфаатдорлик, фидойилик жиҳатлари устувор бўлган, ҳунар сифатида қабул қилинган: юқоридаги бадиҳагўйлик ҳам, хаттотлик ҳам текинга бажарилмаган. Кейичалик уларда эстетик хусусиятлар, хусусан, гўзаллик асосий мақсадга айланган. Анъанавий санъат турларининг баъзиларида ана шу икки томон баравар, бевосита тарзда сақланиб қолган. Бундай санъат турлари сирасига меъморлик ва кўргазмали санъат киради.
Замонавий санъат турлари. Бу санъат турларига замонавий – илмий-техник тараққиёт натижасида вужудга келган «техникавий», янги санъат турлари киради. Булар – телевидение, кино, цирк, эстрада ва бошқа шу каби яндиликда янгидан ривож топаётган санъатлар киради.
Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим омили. Эстетик тарбияга таҳдидлар ва уларнинг кўринишлари
Техноген цивилизация - эстетик фаолият ва эстетик дидни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Илмий-техникавий тараққиётни инсонийлаштириш ва гўзаллаштиришн эстетик муаммолардан ҳисобланади. Воқеликка эстетик муносабатлар, миллий ва умумбашарий аҳамиятга эгадир. Эстетик қадриятлар эса – барқарорликни таъминловчи омил ҳисобланар экан,“дунёни гўзаллик қутқаради” шиори глобал аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. “Гўзал муҳитда яшаш олий неъмат” – эстетиканинг бош тамойилидир. Оламни эстетик англашда ахборот ва жамият ахборотлашувининг роли ортиб бормоқда. Ахборот эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг сиёсий, бадиий, ижтимоий, ахлоқий, маънавий жараёнлар билан боғлиқлигидадар. Реклама эстетик маълумот олиш воситаси бўлиб бормоқда. Уларнинг турлари ва шакллари ҳилма-хилдир. Реклама эстетикасида миллийлик ва умумбашарийлик намоён бўлииб боради.
Миллий маънавиятга таъсир ўтказувчи ташқи таҳдидлар айни пайтда эстетик тарбия жараёнига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Бу эса ижтимоий-маънавий муносабатлар тизимида эстетик тарбияни мақсадли йўналтиришни тақазо этмоқда. Таъкидлаш ўринлики, эстетика ниқоби остида турли хил кўринишдаги “соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари”, “кўнгилочар” ва “мусаффо туйғу” бахш этувчи сайтлар талайгина. Энг даҳшатлиси кейинги пайтларда интернет тармоғида вампиризм эстетикаси ва унинг тарғиботи билан боғлиқ сайтларнинг кўпайиб бораётганлиги ташвишланарли холдир. Бу тарғибот сайтларни оддийгина қидирув буйруғи орқали топиш мушкул эмас. Бундай таҳдидларга қарши гўзал қадриятларни дунёга танитиш, халқимизнинг бой ва бетакрор эстетик дунёсини акс эттирадиган персонажларни яратиш орқали курашишни замон талаб этмоқдаки, бу ёшларни маънавий жиҳатдан юксалтиришда эстетик тарбияга зарурият мавжудлигидан далолат беради. Бу эстетик тарбияга нисбатан таҳдидларнинг биринчи жиҳати.
Do'stlaringiz bilan baham: |