3. Жамоа шартномаси назариясининг ривожланишида Ж.Ж.Руссонинг ўрни ва роли - И.Бентам ва Ж.Ж.Руссо нуқтаи назарларига қарши турган ҳолда М.Фуко ижтимоий тузум ва ҳокимиятни тушунишдаги қадриятларни таққослайди. «Мен шуни айтардимки, – деб ёзади Фуко, – Бентам – бу Руссони тўлдиришдир. Бир вақтда кўриниб турган ва унинг ҳар бир қисмларида ўқиладиган жозибадор жамият ҳақидаги орзулар; қандайдир қоронғу ҳудудлар қолмаслиги, қирол ҳокимияти имтиёзлари туфайли тузилган ҳудудлар ёки у ёки бу мулкларнинг мутлақ афзалликлари ёки тартибсизликлари билан; ҳар бир эгалланган нуқтаилари билан бутун жамиятга назар сола олиши учун; бир юрак бошқалари билан хабарлашишлари учун; қарашлар бошқа тўсиққа учрамаслиги учун; ҳар бирининг ҳар бири ҳақидаги фикри ҳукмронлик қилиши учун... Бентам – бу бир вақтда нимадир шу сингари ва ҳеч нарса мутлақо бунинг қарама – қаршисидир. У кўриниб тургани ҳақидаги масалани қўяди, аммо бунда бир ҳукмрон ва кузатувчи қараш атрофидаги бир бутун қандайдир кўриниб турган нарса ҳақида ўйлайди. У кенг қамровли воқелик ғоясини ҳаракатга келтириб, уни қатъий ва пухта ҳокимият фойдасига очади [13, c. 220–47].
-
4.Жамоа шартномаси назарияси: ижтимоий давлатнинг келиб чиқиши - Жамоа шартномаси концепцияси ижтимоий давлат назарияси билан умуман, боғлиқми ва қанчалик боғлиқ? (Айнан ушбу масала Ж.Ж.Руссо хотирасига бағишланган конференция жараёнида мунозара келтириб чиқарди). Ушбу саволга жавоб бериш учун ижтимоий давлат тарихи босқичлари ва назарияси асосларига мурожаат қиламиз. Россиялик тадқиқотчи Л.В.Константиновнинг таъкидлашича, “ижтимоий давлат ғояларининг ривожланиши жараёнига муҳим таъсирни Ғарбий Европа ва АҚШ да XVII-XVIII асрларда пайдо бўлган ва шаклланган инсон ҳуқуқлари фалсафаси кўрсатди ва сўнгра узоқ истиқболда ижтимоий онгда мустаҳкам ўрнашган ... ўзининг ҳал қилувчи расмийлашган кўринишида, аниқроғи эса : умумий фуқаролик ҳуқуқлари фалсафаси кўринишида Америка ва француз инқилобий ғоялари ҳамда либерал анъаналарга эга инглиз парламентаризмининг мазмунли асослари сифатида у талаб қилинган бўлиб қолди [9, c. 108].
- Инсон ҳуқуқлари фалсафасининг концептуал асоси ҳар бир инсон, жамият аъзоси унинг ижтимоий мақом тавсифлари, хусусиятлари ва тафовутларидан қатъий назар,маълум ижтимоий неъматларга мутлоқ ва эҳтимолий эркинлик ва ҳуқуқларга эга бўлади. Узоқ ўтмишда улар тор доирадаги қатламларгина фойдаланадиган ва улар учун табиий устунлик сифатида чиқдилар.
- Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари фалсафасининг бош ғояси жамият барча аъзолари учун тенг ҳуқуқ ва эркинликлар ғояси ҳисобланиб, ўзининг амалий жиҳатида бундай тенг ҳуқуқ ва эркинликларни амалда таъминлаш ғоясига айланди[9, см. также: 3; 16].
Do'stlaringiz bilan baham: |