Усмонова Хуснора Эргашовна
Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи психологи
Тел: +99897 753 22 07
Туризмда маркетинг психологияси
Туризмни тўғри ташкил қилиш ва ривожлантириш учун маркетинг психологиясини ўрни тўғрисида мулоҳаза юритар эканман, туризм соҳаси нималардан бошланиши тўғрисида маълумотлар қидира бошладим.
Агар тур агентликни ёки туристик зонани – корхона, туристни – истеъмолчи деб қарасак, уларни алоҳида ва узвий боғланган ҳолда куриб чиқиш керак. Истеъмолчи ҳаракати 2 моделга истеъмолчининг ўз талабларини қондиришга йўналганлиги ва ўз ҳаётидаги ҳохиш-истакларини қондиришга интилишга ажратилади. Истеъмолчининг ҳаракатлари унинг истаклари билан белгиланади. Истеъмолчининг ҳаракатлари бир неча психологик принципларга асослананади: гештальт, “айсберг”, динамик, образ ва белгилар принциплари. Истеъмолчининг ҳаракатларига жамият, психологик ва бошқа установкалар, стереотиплар, ҳаракатлар шаблонлари ўз таъсирини кўрсатади. Корхона эса истеъмолчини талабини ва истагини қондириш учун маҳсулот таклиф қила олиши ва оқибатда даромадини ўсишига олиб келиши лозим. Корхонани бошқаришга маркетинг бўйича ёндашишда асосий шиор: “Ишлаб чиқарилганни сотиш эмас, балки сотиладиган нарсани ишлаб чиқариш”дан иборат.
Туризм муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг бошқа
шаклларидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Шунинг учун замонавий
маркетингнингҳамма мавжуд хусусиятлари туризмда ҳам тўлиқ қўлланилишимумкин.Бир пайтнинг ўзида туризмнинг нафақат маҳсулотлар савдоси, балки хизмат кўрсатиш савдосининг бошқа шаклларидан фарқ қилувчи хусусиятимавжуд. Бу ерда савдо ҳам, хизмат кўрсатиш ҳам маҳсулот сифатида ўринтутади (мутахассислар фикрича, туризмда хизмат кўрсатиш 75%ни,маҳсулотлар 25% ни ташкил этади), шунингдек, уларнинг ишлаб чиқаришдатуристик хизмат ва маҳсулот истеъмоли муҳим аҳамият касб этади.Тор маънодаги туристик, маҳсулот, туристиксаноатнинг аниқ йўналишда хизмат кўрсатишидир, яъни туристларга битта“пакет”да сотиладиган стандартлашган хизматлар тўплами. Хориждастандартлашган тўпламлар ёки хизматлар пакети асосида сотиладиган туристиксаёҳатлар кўп ҳолларда “пэкиж-тур” деб аталади. Булар кўплаб туристикфирмалар фаолиятининг асосий мазмуни ҳисобланади. Шуни инобатга олишлозимки, пэкиж-турларга бўлган талаб даражаси турли мамлакатларда турлича.Пэкиж-турдан асосан Белгия, Германия, Нидерландия, Буюк Британия ваДанияда фойдаланилади, уларнинг улуши барча саёҳатларнинг 38%иниташкил қилади. Греция, Испания, Италияда пэкиж-турга бўлган талаб даражасипаст, яъни улар 30% дан ошмайди.Туристик маҳсулотнинг бу ўзига хос хусусиятлари туризм маркетингигакатта таъсир ўтказади. Маркетингнинг умуман ягона таърифи мавжуд эмас.Демак, жаҳон туризм ташкилоти (БТТ) томонидан “турист” тушунчасигаберилган таърифдан келиб чиқиб, француз мутахассислари Р. Ланкар ва Р.Оллье туристик маркетингни: бу - “Белгиланган вазифаларни ечиш ва таҳлилқилишдаги тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган асосий усул ва йўналишларсериясидир”, деб изохлайдилар. Муҳими, бу усул ва йўл-йўриқлар бир мақсадгайўналтирилган бўлиши лозим, психологик ва ижтимоий омиллар нуқтаи назарибилан кишилар талабини тўла қондиришга имкониятлар яратиб бериш,шунингдек, молиявий жиҳатдан туристик ташкилотлар билан фаолият олибборишда мақсадга мувофиқ усулларини аниқлаш бу ерда туристик хизматдагинамоён бўлган ва яширин талабларни инобатга олиш зарур. Бу турдагиталаблар ёки дам олиш мотивлари билан (таътил, соғлиқ, ўқиш, дин ва спорт)ёки тадбиркорлар гуруҳи, оила, турли хил иттифоқда тез-тез учраб турадиганмотивлар билан аниқланиши мумкин.
Туризмда маркетинг таклиф қилинаётган хизматларнинг бошқа хизматларбилан узлуксиз келишуви тизими демакдир. Бу ерда бозордаги талабданфойдаланилади ва туристик корхона бошқа рақобатчиларга нисбатан янадасамаралироқ ва ўзи учун фойда билан хизматни таклиф қилишга лойиқ бўлади.Агар туристик фирма маълум бир муддатда бозорга “Х” хизмати талаб қилса, уҳам ўша муддатда “У” хизматини бошқалар қатори таклиф қилишимумкинлиги тушуниб турилса, бундан яхши натижа чиқмайди. Шунингдек,агар фирма бозорни эътиборсиз қолдириб, фирма “Х” хизмати таклифига ўтиболса-ю, бу даврда бозор “Z” хизматига ўтган бўлса, бундан ҳам яхши натижакутиб бўлмайди. Бунинг сири фирманинг ички фаолиятини ташқариданолинадиган маълумотлар билан мувофиқлаштиришда намоён бўлади. Букелишувга эришиш учун маркетингнинг барча воситалари ва вазифалариданфойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилиш зарурлигини англатади.
Бугунги кунда Жаннатмакон юртимизнинг туризм соҳасидаги ўзгаришлар маркетинг тизими тадбиқ қилинаётгани натижаси деб ҳисобласак, нега туризм соҳаси кутилган натижада ривожланмаяпти? Ахир Ўзбекистонимизда туризм соҳаси учун барча ресурслар етарли даражада эмасми? Балки етарли даражада туризм имкониятлари кўрсатилмаётгандир... Ҳа, махсулотни танитиш учун реклама қилиняпти, лекин реклама қилишни ўта муҳимлигини ошириш натижасида, асл мақсаддан йироқлашиш кузатилаётгандир. Бугунги кунда телевидения энг самарали реклама воситаси ҳисобланса ҳам, рекламани оддийроқ шаклини танлаган маъқулдир. Чет эл туристи Ўзбекистонга келиб қадимий иншаотлар, бинолар ва қурилмалар ёнида бемалол фотосуратга туша олишига тўлиқ рухсат берилиши ва интернет тармоқларини барча ҳудудларда тезкор ишлаши чет эл туристининг яқин қариндошларига тез, қулай ва арзон туристик ҳудуднинг реклама қилинишига олиб келади. Инсоният орасида “селфимания” тарқалаётган ва вертуализация турмуш тарзимизга аллақачон кириб келган даврда, камчиликни имкониятга айлантириш мумкин деб ҳисоблайман.Оддий чет эл фуқароси Ўзбекистон тўғрисида ижтимоий тармоқлардан фотосурат вамаълумот олгунича, унинг яқин қариндошлари “салом” билан туристик жойнинг ўзида туриб рекламани амалга оширади.Бундай реклама ҳали туристга айланмаган истеъмолчи учун шубҳасиз ишочли ва ҳавфсиз. Янги ва ўрганилмаган жой қанчалик инсонга мавҳум бўлса, бунда яқин инсонининг фотосуратлари ўрганилмаган жойга ишончни уйғотади. Ишноч эса хавфни четлаштиради, яъни мамлакатимиз хавфсиз регион сифатида истеъмолчи томонидан қабул қилинади.
Ҳулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг географик жойлашуви, тарихий анъаналари, қадриятлари ва урф-одатларининг имкониятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожланишида психологик ҳизматни ташкил этиш бугунги кун талаби деб ҳисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |