Аналитик қисм.
Ситуацион масала.
1. Бемор аёл 60 ёшда, семиз, бир неча йил давомида ўнг қовурға остидаги асосан ёғли овқатдан сўнг бўладиган хуружсимон оғриқларга шикоят қилади. Спазмолитиклар хуружни қолдиради. Бир ҳафта олдин беморда кучли оғриқли хуруж бошланган. Олдинги хуружлардан унинг фарқи, у сариқлик билан кузатилди. Сариқлик хуруж бошлангандан кейин бир суткадан кейин бошланиб, касалхонага олиб келинганда сариқлик жуда ривожланган эди. Қондаги умумий билирубини миқдори 184 ммоль/л , боғланган билирубин эса 158 ммоль/л.
Сизнинг дастлабки ташхисингиз? Қандай текшириш усуллари сизнинг ташхисингизни асослайди? Беморни даволаш тактикаси.
Жавоб: Ўт-тош касаллиги, холедохолитиаз, асорати механик сариқлик. УТТ, ЭРПХГ булар якуний ташхис қўйишга ёрдам беради. Беморни даволаш тактикаси: ЭПСТ ўт йўлларининг декомпрессияси, дезинтоксикацион, гепатотроп, умумий қувватловчи терапия. Механик сариқликни бартараф қилгандан кейин, режали равишда холецистэктомия.
2. 48 ёшли бемор, 5-6 ой давомида ўзини касал ҳисоблайди, касаллик ҳолсизлик, озиш билан кечади. 2 ой олдин бемор кўзи сарғайганлигини сезган ва бу сарғайиш аста-секин ривожланиб борган. Бемор кўрилганда умумий аҳволи ўртача оғирликда, тери қопламлари сарғайган. Қорин пайпаслаб кўрилганда юмшок, ўнг қовурға ости соҳасида оғриқсиз ҳосила пайпасланади. Нажас оқарган. Лейкоцитлар 12 х 109 , ЭЧТ 48 мм/соат, билирубин 288 ммоль/л, боғлангани 240 ммоль/л.
Беморда қандай синдром ривожланяпти?
УАШ тактикаси қандай бўлиши керак?
Жавоб: Механик сариқлик синдроми, ошқозон ости бези бошчасидаги ўсма хисобига. Беморни жаррохлик бўлимига юбориш керак.
Механик сариқлик билан оғриган беморларни курация қилиш. Гурухлар 2 га бўлинади ва беморлар курация қилинади. Биринчи гурухга – ўт-тош касаллиги, холедохолитиаз, асорати механик сариқлик бўлган бемор.
Иккинчи гурухга – ошқозон ости бези бошчаси ўсмаси ва механик сариқлик билан асоратланган бемор. Кейин курация, беморларни ўрганиш, лаборатор ва инструментал кўрсатмалар билан танишишга вақт ажратилади. Курациядан сўнг ўқитувчи диффенциал ташхис, лаборатор ва инструментал текширув натижаларининг интерпретацияси ва беморни даволаш тактикасини танлашни мухокама қилади. Мухокама вақтида қуйидаги амалий кўникмалар бажарилади: жигарни пайпаслаш ва перкуссия, Курлов бўйича жигар чегараларини аниқлаш, Курвуазье белгисини аниқлаш, ошқозонни зондлаш ва ювиш.
Механик сариқлик билан хасталанган беморларни курация қилиш ва мухокама давомида эътибор бериш лозим:
УАШ тактикаси –а) анамнез йиғиш, у эса механик генезли сариқликни гумон қилишга ёрдам беради: анамнезида ўт-тош касаллиги борлиги, ўт-тош хуружига ўхшаш оғриқлар, иситма, қалтираш, анамнезидаги ўт йўлларидаги операциялар, турғун тери қичишиши, тана вазнини пасайиши, кекса ёш.
б) анамнез маълумотларини, физикал текширувлар ва лаборатор тест натижаларини чуқур тахлил қилиш: механик сариқлик синдроми ташхиси тасдиқлангандан сўнг беморни кейинги инструментал текширувлар ва даволаш учун махсус даволаш муассасаларига юбориш.
- Механик сариқлик билан оғриган беморларни даволаш алгоритми. Механик сариқлик билан оғриган беморларни даволаш 2 та босқичда олиб борилади, 1- босқичда билиар системани дренажлаш, дозаланган декомпрессия ва санация қилиш, организмнинг хаётий мухим функцияларини тиклаш, жигар, буйрак ва бошқа полиорган етишмовчилик белгиларини бартараф қилиш. 2- босқичда ичакка ўтнинг нормал тушишини тиклаш.
- ўт йўллари дренажлаш усуллари. ЭПСТга -кўрсатма: холедохолитиаз, стенозловчи папиллит, холедохнинг терминал қисми ва катта дуоденал сўрғичдаги 1,5 см ли стеноз, механик сариқлик жигар етишмовчилиги 1-2 даражаси бўлганда.
Тери жигар орқали эндобилиар аралашувлар ЭПСТ нинг имкони бўлмаганда ёки ноэффективлигида қўлланилади. Бу усул гепатопанкреатодуоденал соха ўсмалари нооперабел даврида паллиатив операция сифатида қўлланилади.
механик сариқлик синдроми билан оғриган беморларни даводан кейинги реабилитацияси ўз ичига жигар (гепатотроп даво) функцияларини тиклаш муолажаларини олади;
механик сариқлик синдромини профилактикасига механик сариқлик сабабларини вақтида аниқлаш ва уларни ( холангиолитиаз, ўт йўллари патологияси, ўсмалар ва бошқалар) бартараф қилиш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |