Ошкозон ости бези раки. – Оғриқсиз тез ривожланувчи сариқликка олиб келади.терида қичишишлар ва унинг изларини кўриш мумкин.палпацияда ўнг қовурға ости таранг ва оғриксиз, харакатчан ўт пуфаги (Курвуазье симптоми) кузатилади, даволаш-оператив.
Холедохдаги вентил тош . умумий ўт йўли терминал қисмида тош тиқилиш натижасида жигар коликаси типидаги оғриқ, сариқлик ва тана ҳарорати кўтарилиши (Шарко триадаси) кузатилади. Ўт гипертензияси хисобига холедох таранглашади, тош сурилади ва оғриқ синдроми, сариқлик камаяди.
Папиллостеноз – ўн икки бармоқ ичак катта сурғичи гиперплазияси, аденомаси ёки чандиқ, шиш билан ифодаланади. Папиллостеноз сабабини дуоденоскопияда
(шиш, аденома) ва эндоскопик ретроград холангиопанкреатографияда, операция вақтида – интероперацион холангиография ёрдамида аниқлаш мумкин.
Даволаш : чандиқли папиллостенозда эндоскопик (хирургик) папиллотомия. Ўн икки бармоқ катта сўрғичи шишида ёки папиллитда яллиғланишга қарши терапия, аденомада – эндоскопик олиб ташланади.
6 Ўт йўллари стриктурси - чандиқли торайиши. Тош тиқилиши ёки ўт йўллари операцияси вақтида жарохатланишидан келиб чикади. 300-500 ўт йўллари операциясида 1 та ёки 100 та пастки дуоденал яралар операциясида 1 та ҳолатда ўт йўллари жарохатланиши кузатилиши мумкин.
Симптомлари: операциядан кейинги сариқлик доимий ташки ўт оқмалари, ахолия, диспепсия, тана массасини йўқотиш. Лейкоцитоз ва ишқорий фосфатаза ошиши кузатилади. Факат 5 % холатда операция вақтида жарохатланиш, кўп ҳолларда 2 ой – 1 йилдан кейин жарохатланиш аниқланади. Стриктура жойини рентгенологик тери жигар орқали холангиографияда ва эндоскопик ретроград холангиопанкреатографияда дуоденоскоп орқали аниқлаш мумкин.
Даволаш: оператив.
Механик сариқликда диагностик алгоритм.
Механик сариқлик клиникаси қийин ва турлича: ўт суюқлигининг ошқозон ичак трактига тушмаслиги ва унинг организмда сақланиб қолиши ўзига хос клиниканинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Механик сариқлик диагностикасида ўт йўллари обтурацияси синдромларини гемолитик ва паренхиматоз сариқликлардан ва механик сариқликнинг алохида турларидан ажратиб олиш керак бўлади. Диагностика бир нечта этапда олиб борилиши лозим бўлади: биринчи бўлиб сариқлик характери аниқланса, кейинги этапда обтурация ва унинг сабаблари ўрганилади.
Тери қопламлари ва склеранинг сарғайиши қон зардобида билирубин
миқдорининг ошиши ва кейинчалик тери ости тўқималарида йиғилиши
натижасида вужудга келади.
|
Енгил сариқлик-билирубин 85 мкмоль/л гача
|
Ўрта оғирликдаги сариқлик-билирубин 86-169 мкмоль/л
|
Оғир сариқлик-билирубин >170 мкмоль/л
|
Гемолитик сариқлик:ирсий микросферацитоз, ирсий гемолитик анемия, талласемия, аутоиммун гемолитик анемия
|
Жигар сариқлиги: вирусли сариқлик, инфекцион мононуклеоз, қайталама тиф,орни-тоз,сепсис, дори гепа-тити, жигар циррози, лептоспироз.
|
Конституционал сариқлик:
Жильбер, Ротор, Криглер-Найяра синдромлари.
|
Шикоятлари,анамнез, кўрик, қон ум.таҳлили, ум.сийдик таҳлили
Қон биохимияси: АлАТ, АсАТ, билирубин.
Ишқорий фосфатаза, ум.оқсил
Қон таҳлили
Жигар, ўт қопи УТТси ва КТ
Гепатит маркерлари
ЭРХПГ,тери орқали, жигар орқали холангиография
|
Холестатик сариқлик:
Жигардан ташқари: холангит, холедохолитиаз, панкреатит. ўсмалар, аскаридоз
Жигар ичи: дори воситаларни қабули, ҳомиладорлик, иккиламчи билиар цирроз, склерозланувчи холангит, жигар ўсмалари.
|
Жигар ичи сариқлиги: конъюгирланган гипербилирубинемия, АлАТ ва АсАТ ни миқдори нормаллигида ишқорий фосфатазанинг ошиши.
|
Жигардан ташқари сариқлик: рангсиз нажас, тўқ рангдаги сийдик, тери қичишиши, боғланган билирубин, АлАТ, АсАТ. ишқорий фосфотаза миқдорининг ошиши,
|
Сарикликнинг клиник белгилар буйича
дифференциал диагностикаси
Do'stlaringiz bilan baham: |