ХYII-ХYIII асрлардаги инқироз аломатлари
Яқин вақтларгача Усмонийлар империясининг инқироз даври ХYII-ХYIII асрлар деб ҳисобланган. Лекин бугунги кунда бу масалага нисбатан тарихчиларнинг фикри турлича. У даврда содир бўлган воқеаларда улар инқироз аломатларини кўрган, лекин таназзулни эмас. Чунки, таназзул тушунчаси давомийликни, қайтарилмасликни ва кўп қирраликни билдиради. Усмонийлар империяси ҳаёти давомида жуда кўплаб инқирозларни, Франциядаги диний урушлар ёки Марказий Европадаги ўттиз йиллик урушларни бошидан кечирган.
1648-йилда Иброҳим I исёнкор жангарилар томонидан ағдариб ташлангач, руҳонийлар ёрдамида тахтга олти ёшли ўғли Мехмет IV ўтирган. У 1687-йилгача 39 йил ҳукмронлик қилган. Доимий спорт машғулотлари ва овда бўлгани учун Авжи (Тур. Авжи - "овчи") лақабини олган.
Янги султоннинг болалик йиллари узоқ давр ҳукм сурган анархия даврига тўғри келган. Онаси ва бувиси Косем султон ўртасидаги доимий интригалар унинг ҳукмронлик йилларига тўғри келган.
1651 йилда Истанбулда танганинг қадрсизланиши натижасида кучли қўзғолон кўтарилган ва вилоятларда маҳаллий зодагон маъмурияти аҳолини шафқатизларча талон-тарож қилган. Сипаҳлар норозилиги таъсири остида Косем султон ёш Меҳмедни тахтдан ағдаришга ва Меҳмеднинг укаси Сулаймонни унга ўрнига кўтаришга қарор қилган. Аммо режа амалга ошмаган. Мехмет IV нинг онаси Турхон султон Косем султондан қутулиш мақсадида 1651 йил 2 сентябрга ўтар кечаси фитначиларни ёллаган ва шу кеча Косем султон шафқатизларча ўлдирилган ва ҳокимият Мехмет IV нинг онаси Султоннинг онаси Турхон султон қўлига ўтган.
Усмонли давлатидаги сиёсий инқироздан фойдаланиб, 1656 йилда Венеция флоти Дарданелл бўғозига келган ва 6-июль куни Усмонли флоти устидан ажойиб денгиз ғалабасини қўлга киритди. У ҳатто Константинополга таҳдид солган. Лекин султонлар шуҳратпарастлиги ва ожизлигини тўлдириб борган машҳур Буюк вазирлар анъанаси асосчиси Меҳмед Паша Кўпрулуга бош вазирлик ўрни топширилгач, вазият ўзгарган. Кўпрулу 1656 йил 14 сентябрда ўз лавозимини эгаллаган.
Меҳмед Кўпрулу вазирликни чекланмаган ҳокимият шарти билан қабул қилди ва ундан бир неча бор шубҳали одамларни қатл қилиш ва давлатда тинчликни тиклаш учун фойдаланган.
Ўша пайтда Анатолия вилоятларидан бирининг ҳокими Абаза Ҳасан Пошо вазирнинг жиддий рақибига айланган. 1658 йилда у Коняда қўзғолон кўтариб, Меҳмед Кўпрулунинг истеъфосини талаб қилган. Кўп ўтмай Кўпрулу исёнчиларни мағлуб этади ва Ҳасан пошо 1659 йилда Ҳалабда ўлдирилади.
Янги босқинчилик юришлари учун маблағ топиш мақсадида буюк вазир Маҳмед Кўпрулю (1656 –1661 йй) асосий эътиборни сипоҳийлар қўшинининг илгариги имкониятларини қайта тиклашга қаратган. Чунки, бу иш ҳарбий харажатларни бир неча баробар қисқартириши мумкин эди. Маҳмед Кўпрулю ва унинг ворислари – Фозил Аҳмет Кўпрулю ва Қора Мустафо Кўпрулю томонидан кўрилган чора-тадбирлар натрижасида феодал кўнгиллилар сафи кўпайган.
Кёпрулю турк қўшинларининг жанговор қудратини оширишга, Кичик Осиё ва Суриядаги феодалларни бўйсундиришга ва марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга муваффақ бўлган. Бироқ Кўпрулю ислоҳотлари олдинги ҳарбий-феодал тизимни тўла тиклай олмаган.
Кёпрулю ислоҳотларини икки томони ҳам учли бўлган таёққа ўхшатиш мумкин. Бир томондан, бу ислоҳотлар бир неча йиллар давомида ҳарбий муваффақиятларни таъминлаган, иккинчи томондан, сипоҳийлик тизимининг сўнгги захираларигача сафарбар қилиб бўлган.
Усмонийларнинг янги ғалабалари феодал эксплуатациянинг кучайтирилиши, деҳқонларнинг оммавий камбағаллашуви ҳисобига амалга ошган. Оқибатда, Кўпрулю ислоҳотлари сипоҳийлик тизимининг тўла барбод бўлишига олиб келган. 1683-йили Усмонийларнинг Венадаги мағлубияти империя ҳарбий ва сиёсий қудратининг қайтмаслигини аниқ кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |