Усмонхон Алимов
165
ОДОБ – ИНСОН ЗИЙНАТИ
Аждодларимизнинг миллий қадриятлар сарчаш маси
бўлган бой тарихий меросни келажак авлодга чуқур ўр
гатиб, ёшлар онгига сингдирмоқ керак. Чунки тарих ёш
ларни ҳаёт воқеаҳодисаларига онгли муносабатда бў
лишга ундайди. Болаларнинг мурғак қалбида Ватанга
меҳр туйғуларини, бугунги кун қадрига етиш ҳиссини
уйғотади. Ёшларни онаВатанга садо қа тли қилиб тар
бия лашда, аввало, имонэътиқод, меҳроқибат, диёнат,
ад лу инсоф, орият ва ғурур каби эз гу фази латларни шакл
лантириш муҳим аҳамият касб этади.
Юртимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом
Мотуридий каби жаҳонга донғи кетган буюк алломалар
етишиб чиққан. Ёшларимиз ана шундай буюк зотлар
нинг авлодлари эканларини унутмаган ҳолда, бо болар
бошлаган қутлуғ ишларнинг давомчиси, Вата нимизга
му носиб фарзандлар бўлишлари лозим. Шу нингдек,
ҳаётда кўпни кўрган, меҳнатда суяги қотган, ҳозир эса
пиру бадавлат бўлиб яшаётган отахонлару онахонлари
миздан ўрнак олишлари керак.
Одобахлоқ, ҳаёибо, орномус, диёнат каби боқий
қад риятлар халқимиз бой маънавиятининг ажралмас
қис мига айланиб кетган. Афсус, бугунги мураккаб шаро
итда “оммавий маданият” ниқоби остида ёш ла ри миз га
турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқ сизликларни
тарғиб этишга уринаётган айрим ғала мис лар айнан ана
шу бобомерос қадриятларимизга бол та уришга уринаёт
гани сир эмас.
Диёримиздан етишиб чиққан алломалар ҳам гўзал
ахлоқнинг инсон камолотига сабаб бўлувчи юксак фази
лат эканини кенг тарғиб қилишган. Жумладан, Имом Бу
хорийнинг “Аладаб алмуфрад” ҳадислар тўп лами, Абу
Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилин”, Имом Ғаз
золийнинг “Мукошафатул қулуб”, Аҳмад Югнакийнинг
“Ҳибатул ҳақойиқ” асарларида юксак инсоний фазилат
www.muslim.uz
166
Оилада фарзанд тарбияси
лар тараннум этилган. Бундан ташқари, Абу Наср Фаро
бий, Абу Райҳон Беруний, Нажмиддин Кубро, Муҳаммад
Порсо, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва бош
қа мутафаккир аллома ла ри миз нинг ўнлаб асар ларида
одобахлоқнинг гўзал наму налари бадиийфалсафий
талқин қилинган. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи
Муҳсиний” асарини ҳам ана шундай ҳикматлар бўстони
сафига киритиш мумкин. Асарда чиройли ахлоқ наму
наларини баён этишда ибратли ривоятлардан ҳам жуда
ўринли фойдаланилган. Жумладан, бир ривоятда келти
рилишича, «Миср под шоҳларидан бири одобсиз кишини
сиёсат майдонига олиб бориб, адаб таёғи билан уринглар,
деб буюради. Ўша беадаб калтакланиб турган вақтида ти
лини чиқариб, ёмон сўзлар билан подшоҳга дашном бе
ради. Шунда подшоҳ уришни тўхтатишни буюрди. Аъён
лардан бири: “Эй шоҳим, бу беҳаё ва бешармни адаб
таёғи билан кўпроқ жазолаш керак эди, кечиришингизга
нима сабаб бўлди?” деб сўради. Подшоҳ: “Мен унга Худо
ризоси учун адаб бераётган эдим, у менга хунук сўзларни
айтганда, нафсимга тегди ва мен ғазабга миниб, унга
кўпроқ жазо бериш ва ўч олишни хоҳладим, лекин мен
буни ўзимга раво кўрмадим ва Ҳақ ишида ўз нафсим
нинг истагини орага тиқишни хоҳламадим. Ҳақ ризо
сидаги ишга ўз ға разимни қўшишим ихлосдан узоқдир,
яхши ишни ғараз билан қилган одам савоб фазилатидин
маҳрумдир”, деди». Асарда келтирилган бу каби ривоят
лар инсонни эзгуликка, ўзаро меҳрмуҳаббатли ва сами
мий бўлишга ундайди.
Фарзанд тарбиясида Ислом дини белгилаб қўйган му
ҳим қоидалардан яна бири болани ёшлигидан жа моат
ора сида ўзини чиройли тутиш одобларига одат лан ти
ришдир. Фарзанд улғайиб, инсонлар билан ўзаро муома
лага киришади. Ўзаро муомала ҳамда муносабат одоб
ларига амал қилганлар имон, тақво, ақидасида ҳамда
дўстлик, меҳрибонлик, ўзидан бошқани афзал кўриш да
қоим бўлади.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |