11
. Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаона вазифа сига
киради.
12
. Болалари орасида адолат қилиш ҳам отаона вази
фасидир.
13
. Балоғатга етганидан сўнг уйлантириб, оилали қи
либ қўйиш ва шунга ўхшаш баъзи ишлар ҳам отаоналар
нинг бурчлари ҳисобланади.
14
. Тарбия ҳақи ҳам фарзандлик ҳақларидандир.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий отаона ҳақига нозил
бўлган оятларнинг тафсирида айтадилар: «Ким ўз ота
онасини беш вақт намоздан сўнг дуо қилиб юрса, демак,
у отаонаси ҳақларини адо қилган бўлади».
Фарзанд зиммасида, айниқса, онанинг ҳақи улуғдир.
Чунки она фарзандини тўққиз ой қорнида кўта риб юра
ди, туғилгач, бор меҳри, кучқувватини бағиш лаб, уни
боқади, кечалари неча бор туриб, уни эмизади, оқ ювиб,
оқ тарайди, шодлигида севинади, ғамга ботса, баравар
қайғуради, тоби қочса, биргаликда дардини тортади, қў
йингчи, бутун борлиғини фарзан дига бах шида қи лади.
Шундай бўлгач, фарзанд бир умр она ҳақини адо қилиш
га тиришса ҳам, бунинг удда сидан чиқолмайди.
www.muslim.uz
90
Оилада фарзанд тарбияси
Ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Умар Маккаи му
каррамада онасини елкасида опичлаб, Каъбани тавоф
қилдириб юрган бир яманлик кишини кўриб қоладилар.
У киши Ибн Умардан: «Энди онамнинг ҳақини адо қи
лолдимми?» деб сўраганида, Ибн Умар: «Йўқ, бу би лан
бир марталик тўлғоқдаги машаққати ҳақини ҳам адо қи
лолмадинг», деб жавоб берганлар.
Ҳадисларда ривоят қилинишича, бир киши Пайғам
баримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Кимга ях
ши лик қилай?» деб сўраганида, уч мартагача «онанг га»
деб жавоб берганлар ва тўртинчисида «отангга ва яқин
қариндошларингга», деганлар.
Оналар ана шундай улуғ ва мукаррам зотлардир.
«Жан нат оналар оёғи остидадир» деган ҳадиси шарифга
мувофиқ, фарзандларимизга кичиклигиданоқ оналарни
ҳурматлашни, айтганларини сўзсиз бажаришни, яхши
муомалада бўлишни ўргатиш лозим.
Оиланинг муаллимаси она бўлса, унинг посбони ва
устуни отадир. Фарзандга отадай меҳрибон, отадай
ғам хўр киши йўқ. Фарзанднинг дунёга келиб, ҳаётда ўз
ўрнини топишида унинг алоҳида хизматлари бор. Ота
оилани моддий жиҳатдан таъминлайди: оиласи, фар
занд лари яшаши учун уйжой ҳозирлайди, устларига ли
бос топади, емакичмаги пайидан бўлади. Таълимтар
бияси билан шуғулланади, уйлабжойлайди. Боринг ки,
ҳар бир оиланинг равнақи ва камоли йўлида энг кўп жон
куйдирадиган киши отадир.
Оталар фарзандларининг чин инсон бўлиб улғайиш
лари, таълимтарбия олишлари, касбу ҳунар ўрганиш
лари йўлида жонларини, молларини, кучғайратларини
сарфлашади. Ўғилқизларининг ахлоқодобини, илмса
ло ҳиятини ўнглашади. Фарзандга келган балоқазо ларга
кўксиларини қалқон қилишади. Шунинг учун уларнинг
бу хизматларини билиш ва қадрига етиш, бу ни нг шук
ронаси учун уларга итоатда бўлиш, фар зандлик бурчи
ни ўташга ҳамиша шай туриш лозим. Чунки адолат ме
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |