اَمِهِطَخَس ِيف ُهُطَخَسَو ِنْيَدِلاَوْلا ا َضِر ِيف ِّبَّرلا ى َضِر
«Парвардигорнинг розилиги отаонанинг рози ликла
рига боғлиқ. Унинг ғазаби ҳам отаонанинг но рози лигига
қараб бўлади», дейилади
(Табароний ри вояти)
.
Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Пайғамба ри
миздан (алайҳиссалом) ривоят қиладилар:
ًة َّجَح ٍةَرْظَن ِّلُكِب ُهَل ُللها َبَتَك َّلاِإ ٍةَمْحَر َرَظَن ِهْيَدِلاَو َىلِإ ُرُظْنَـي ٍّراَب ٍدَلَو ْنِم اَم
ُبَيْطَاَو ُرَـبْكَأ ُللها .ْمَعَـن :َلَاق ؟ ٍةَّرَم َةَئاِم ٍمْوَـي َّلُك َرَظَن ْنِإَو :اُولاَق .ًةَروُرْـبَم
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
85
«Қайси бир солиҳ фарзанд ўз отаонасининг юзларига
меҳру шафқат назари ила боқса, Ҳақ таоло у кишининг ҳар
бир қилган назарига бир ҳаж қилганнинг савобини бер
гай». Шунда саҳобалар сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, бир кунда
юз марта боқса ҳам, юз ҳажнинг савоби ёзилаверадими?»
Онҳазрат: «Албатта, Аллоҳ таоло карами кенг, улуғ зотдир
ва ажру савобларини яхши бандаларидан да риғ тутмагай»,
деб жавоб бердилар.
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қи линади: Бир
киши йиғлаб қолган отаонасини ташлаб ҳижрат қилиш
учун Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдила
рига байъат беришга келганида, Расулул лоҳ (соллаллоҳу
алайҳи васаллам): “Уларнинг олдига қайтгин ва уларни
қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда бир киши келиб жаноби Сар
вари оламдан сўради: «Отаонам вафот этдилар. Энди
уларга нима қилсам, зиммамдаги ҳақларини адо этган бў
ламан?» Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
«Отаона вафот этгач, фарзандларнинг зимма ларига во
жиб ишлар, аввало, уларга жаноза намози ўқиш, вақти
вақти билан дуою истиғфорлар айтиб туриш, қилиб кетган
барча васиятларини ижро этиш, уларга яқин бўлган ёру
дўст, қариндошларини иззату ҳурмат қилиш, отаона та
рафидан бўлган қавму қариндошларга силаи раҳм бажо
келтириш, қабрларини зиёрат қилиб туриш, бировлардан
қарз ёки омонат олган бўлишса, уларни эгаларига етка
зиш», деб жавоб қилган эканлар.
Ўтиб кетган отаоналарнинг руҳлари шод бўладиган
амалларнинг энг улуғи улар қолдириб кетган фар занд
ларнинг солиҳ ва қобил бўлишларидир. Агар фарзанд
ўзини ёмон йўллардан, гуноҳ ишлардан сақлаб, рушду
ҳидоят, тоатибодатда юрадиган бўлса, бунинг савоби дан
ўзи ва зурриётларигина эмас, балки ўтиб кетган отаона
лар ҳам албатта баҳраманд бўлишади.
Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳади
си муборакларида башорат бериб бундай деганлар:
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |