Усмонхон Алимов
429
Халқимиз: “Оила қуриш игна билан қаср барпо қи лишга
тенг”, дейди. Дарҳақиқат, оиланинг, турмушнинг, рўз
ғорнинг минг бир машаққати, синови бор. Кўпинча оила
вий муносабатлар ҳақида сўз борар экан, уни бузилишга
олиб борувчи омил ва сабабларни ҳар ким ўзича ҳар хил
шарҳлайди. Кимдир оиладан
тинчлик ва хотиржамлик
нинг кетишида бутун айбни эрнинг ла пашанглигига, хо
тинига сўзини ўтказолмаётганига тўн кайди. Кимдир хо
тиннинг ўткирлиги, маккорлиги, итоатсизлигини ҳамма
ихтилоф ва келишмовчиликлар сабабчиси деб ҳисоблай
ди. Бошқалар оилавий келишмовчиликлар кўпроқ золим
қайноналарнинг ёвузлиги ёки гапуқмас келинларнинг
қайсарлиги боис содир бўлади, деб ҳисоблашади. Айрим
лар асосий жанжал
моддий етишмовчиликлардан, қўл
калталигидан келиб чиқади, деб ўйлайди. Кимлардир
бола тарбиясига эътиборсизлик қилгани туфайли у улғай
ганида энди бунинг азобини тортаётганидан зорланади.
Аслида, бунга ким ёки нима айбдор?
Шайх Муҳаммад Абу Заҳра оилани уч қисмга бўлади:
биринчи қисм – эрхотин, иккинчи қисм – фарзандлар,
учинчиси эса – яқин қариндошлар (яъни, отаона, акаука,
опасингил ва бошқалар)дир. Ана шу уч қисм аҳилтотув
бўлгандагина оила тинчосойишта ва файзли бўлади, акс
ҳолда урушжанжалдан боши чиқмайди. Атоқли мута
факкир олима Олиматул Банот: “Оилавий масалаларда
эр билан хотин ўртасида тотувлик ва маслаҳатлашиб иш
тутиш бўлмаса, бундай оила азоб ва машаққат масканига
айланади”, дейди.
Энг алам қиладиган жойи, ҳозир оилавий урушжан
жаллар, қўйдичиқдиларга сабаб бўлаётган
нарсалар
жуда арзимасдир. Бирида овқатнинг шўрлигидан, бош
қасида келиннинг қайнонага салом бермаганидан, яна
бирида ҳайит йўқловида тоғоранинг битта кам қилин
ганидан, бошқасида куёвнинг ишдан кеч келишидан
бош ланган беҳуда гаплар борабора
оиланинг бузили
шига сабаб бўлади. Одамлар оила тақдирига, икки ёш
www.muslim.uz
430
Оилада фарзанд тарбияси
нинг бахтига шунчалар бепарво ва енгил қарайдиган
бўлиб кетишганми?
Кейинги пайтда янги турмуш қурганлар ўртасида
бўларбўлмас, майда нарсалар сабабидан хотинини та лоқ
қилиш ёки келинларнинг эрларидан талоғини сўраши
каби кўнгилсиз ҳолатлар кўпайиб боряпти. Наҳотки, та
лоқ ниҳоятда жиддий нарса эканини, бу сўздан Аллоҳ
нинг Арши ларзага келишини тушунишмаса? Савбондан
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (сол лал
лоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси бир аёл
эридан сабаб
сиз талоқ сўраса, жаннат ҳиди унга ҳаромдир”, деганлар
(Имом Аҳмад ривояти).
Кўпинча икки ёш бахтига уларнинг отаоналари ҳам
зомин бўлиб қолишади. Келинкуёв турмушига ҳар бир
майдачуйда хусусида аралашавериш, келиннинг қи
лиқларидан, ишларидан хато топавериш ёки куёвнинг
қандай рўзғор тутишида ақл ўргатиш, умуман, ёшлар
ни бўларбўлмасга тергайвериш ҳам улар ўртасига со
вуқчилик тушишига сабаб бўлади.
Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири унинг ке
чира олиш хислатидир. Кечириш динимизда мақтал
ган сифатлардан ҳисобланади. Бир қарашда оний ютқа
зишдай кўринган кечира олиш катта можароларнинг
олдини олади, келгусидаги ғалабани таъминлайди. “Эр
хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши” деганла
ридай, икки ошуфта қалбнинг арази узоққа бормаслиги
кундай равшан нарса. Сал ихтилоф чиқдими, бир томон
дарров муросакелишув йўлини танлаб, зиддиятни даф
қилиш чорасини кўриши керак. Шундай ҳолатларда бир
томоннинг андишага риоя қилиши, ақлидрок
билан
иш тутиши шайтоннинг бўйнини синдириб, жиндай му
росага юриши катта можароларнинг олдини олибгина
қолмай, оилада чинакам саодат гулшанини барқ урди
риб, яшнатиб юборади.
Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муро
сасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб, ҳазрат
www.muslim.uz