Усмонхон Алимов
213
– Яхши қилибсан, ўғлим, энди бошқа безовта қилмай
ди, ўзи шундоғам ишларим кўп, – дедим.
Бу ота ўғлининг “гапдон”лигию, “уддабу рон”ли ги дан
хурсанд бўлиб сўзламоқда. Демак, болани ёл ғон га пир
гани учун рағбатлантирмоқда. Шу тахлит тарбия олиб,
балоғат ёшига етган фарзандга ёлғоннинг салбий оқи
батларини уқтириб кўрингчи, қанчалик уддалар экансиз
бу ишни? Беҳуда уриниб, вақтингиз бекорга кетишидан
бошқа нарсага кафолат йўқ. Чунки у болалигидан катта
бўлгунга қадар ёлғон кирди кор ларининг “маза”сини то
тиб, “самара”сини кўрган ва ундан завқ олиб улгурган.
Энди у бу йўлда “етуклик”ка интилади, ёлғонни яшириш
учун ҳеч бир жиноятдан, зулм ва ёмонликдан қайтмай
ди. Агар боши бир тошга урилиб ёрилгач, тўғри йўлни
ихтиёр қилмаса! Кўриб турибсиз, майдачуйдадек туюл
ган ёлғонларга эътибор сизлик туфайли, келажакда яхши
инсон бўлиб етишиши лозим бўлган фарзанд ёмон йўлни
одат қилмоқда.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёматга
қадар келадиган барча умматларига энг яхши мураббий
ва муаллимдир. Фахри Коинот (соллаллоҳу алайҳи ва
сал лам): “Ёлғончилар менинг умматим эмас”, дея ўзлари
ва аҳли Ислом билан бундай кимсалар ўртасига парда
қўйганлар. У зот ўз ўрнида, тўғри маънода, яъни ёлғон
аралаштирмасдан ҳазил қилганлар. Ёлғондан мутлақо
узоқ бўлганлар ва бошқаларни ҳам ростгўйликка чақир
ганлар.
Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) ҳазил-
мутойибаларидан намуна лар
Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Зоҳир исмли
саҳролик киши бор эди. У саҳродан ҳадялар олиб келиб,
Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) берар
ди. У бўйи паст одам эди. Бир куни у мато сотиб тургани
да Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнига келдилар.
Билдирмасдан Зоҳирни орқасидан маҳкам қучоқладилар.
www.muslim.uz
214
Оилада фарзанд тарбияси
Зоҳир: “Ким, мени қўйиб юбор”, деди. Қайрилиб қараса,
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб
дилар. Сўнг Пайғамбаримизнинг (сол лал лоҳу алайҳи ва
саллам) кўксиларига тегиб турган орқа елкаларини аж
ратмай турди. Шунда Расулуллоҳ (сол лаллоҳу алайҳи ва
саллам) “Бу қулни ким сотиб олади?” дедилар.
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасам, менинг бозорим чақ
қон эмас, – деди Зоҳир.
– Лекин Аллоҳнинг ҳузурида бозоринг чаққон, Ал
лоҳнинг ҳузурида сен қимматсан, – дедилар у зот.
(Имом
Термизий ривояти)
.
Авф ибн Молик Ашжаъий ривоят қилади: “Табук” ға
зотида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳу зур
ларига келдим. Ул зот теридан ясалган кичкина чодир
да эдилар. У зотга салом бердим. Набий (алай ҳис салом)
алик олдилар ва “Киргин” дедилар. Мен: “Ҳамма танам
кирсинми?” дедим. У зот: “Ҳамманг”, де дилар
(Абу Довуд
ривояти)
.
Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Бир киши ке
либ, Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва сал лам) улов
сўради. У зот: “Мен сенга туянинг боласини бераман”,
дедилар.
– Ё Аллоҳнинг расули, туянинг боласини нима қила ман?
– Туя туядан туғиладими? дедилар
(Имом Тер мизий ва
Имом Аҳмад ривояти)
.
Ибн Бикор Зайд ибн Асламдан ривоят қилади. Умму
Айман деган аёл Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва сал
лам) олдиларига келиб:
– Менинг эрим сизни чақиряпти, – деди.
– У ким? Икки кўзи оқ кишими?
– Йўқ.
– Ҳа, унинг икки кўзи оқ.
– Йўқ, Аллоҳга қасам ичаман.
– Ҳар кишининг икки кўзи оқ бўлади.
Жаноб Пайғамбар (алайҳиссалом) бу ўринда кўз қора
чиғи атрофидаги оқликни мақсад қилган эдилар.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |