13
тафаккур қилиш орқали ҳар бир қонуннинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий
оқибатларини кўришимиз мумкин. Иқтисодий қонунлардан фойдаланиш
режаларнинг илмий жиҳатдан асосли ва аниқлигини таъминлайди.
Иқтисодий қонунларнинг энг асосийси қўшимча қиймат қонунидир. Ҳар
бир капитал эгаси қўшимча қиймат олиш учун узоқ муддатли сармоя қўяди.
Ҳозирги кунда қўшимча қиймат олиш учун кўплаб халқаро фирма, корпорация,
концернлар фаолият юритишмоқда, янгилари ташкил қилинмоқда.
Қўшимча қиймат қонунининг асосий моҳияти фойда олиш учун ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ва шу асосда жамият тараққиѐтининг ривожига
таъсир этишдир. Қўшимча қиймат қонунини бошқариш амалиѐтда режалар,
дастурлар, концепциялар ва бошқа иқтисодий ҳужжатларда аниқланади.
Бозор иқтисодиѐтида талаб ва эҳтиѐжларнинг ўсиб бориш қонунидан
фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Талаб ва эҳтиѐжлар ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши учун фан-техника ютуқларидан фойдаланиш ва ресурслар
чегарасини кенгайтиришга мажбур этади. Қўшимча қиймат олиш учун талаб ва
эҳтиѐжларнинг доимо ўсиб бориши объектив заруратдир.
Муттасил
ўсиб
бораѐтган
талаб
ва
эҳтиѐжларни
қондириш
режалаштиришда қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни тақозо этади:
Бозор шароитини ўрганиш ва бозор ҳажмини аниқлаш.
Бу масала иқтисодчилар томонидан доимо ўрганилади ва мос равишда
амалий хулосалар қилинади.
Эҳтиѐжларни қондириш учун барча ички заҳиралар, манбалар аниқланади
ва тегишли чора – тадбирлар белгиланади. Жумладан, ишлаб чиқариш
қувватлари мутаносиблиги ҳисобланади ва қувватлардан фойдаланиш
коэффициентини ошириш чора-тадбирлари белгиланади. Маҳсулотнинг
рақобатга бардошлилик даражаси оширилади. Бунинг учун маҳсулотларни
сифат ва ташқи кўриниш жиҳатидан дунѐ стандарти талаблари бўйича ишлаб
чиқариш ва уларнинг таннархини минимал даражага келтириш масалалари ҳал
қилинади.
Иқтисодиѐтни тартибга солишда ушбу масалаларнинг ҳал
қилиниши иқтисодий самарадорликни ошириш ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланишни таъминлайди. Шунингдек, меҳнат унумдорлигининг муттасил
ўсиб бориш қонуни айниқса, пухта ўрганилиши лозим.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши илмий – техника тараққиѐтини
жадаллаштириш, иқтисодиѐтнинг бошқарув стратегиясини такомиллаштириш
ва инсон омилидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади.
Жамғариш қонуни ишлаб чиқариш билан истеъмолнинг
мутаносиблиги белгиланишини тақозо этади. Агар жамғариш кўпайса,
истеъмол шунга мос равишда камаяди. Натижада ижтимоий ривожланиш
жараѐнида қўшимча зиддиятлар пайдо бўлади ва аксинча. Жамғариш қонуни
энг аввало жамият ривожланиши учун зарур бўлган мутаносибликларни:
Do'stlaringiz bilan baham: