50
мувозанатнинг бундай бузилиши узоқ вақт давом этади ва ишсизлик жиддий
муаммо ҳисобланади. Аммо у фрикцион ишсизлик каби ҳар қандай
ривожланаѐтган иқтисодиѐтда муқаррардир.
Даврий ишсизлик
– ишлаб чиқаришнинг тушиб кетиши ва ишчи
кучларига талаб етарли эмаслиги натижасида келиб чиқади. Даврий пасайиш
товар ва хизматларга бўлган
ялпи талабнинг пасайиши, шунга мувофиқ, ялпи
таклифнинг камайиши, оқибатда аҳолининг иш билан бандлиги қисқариши ва
ишсизликнинг ўсишини билдиради.
Жамиятда фрикцион ва таркибий ишсизлик
муқаррар экан, иш билан
таъминланиши доимо ишчи кучининг 100% дан кам деб ҳисобланади.
Ишсизликнинг юқорида санаб ўтилган кўринишлари ўтиш даври
иқтисодиѐтини бошдн кечираѐтган бошқа мамлакатлари каби, Ўзбекистон учун
ҳам, тааллуқлидир.
6.4. Ишсизликнинг табиий даражаси ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ
фойдаланиш муаммолари
Ишсизликнинг табиий ѐки меъѐрдаги даражаси аҳолининг иш билан
тўлиқ бандлик шароитидаги ишсизлик даражасидир. Ишчи кучи бозори
мувозанатлашган бўлса, яъни иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига
мувофиқ келса, бундай ҳолат содир бўлиши мумкин.
Шундагина мавжуд
бўлган барча ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ҳаракатга келади.
Ишсизликнинг табиий даражаси ѐки тўлиқ бандлик шароитидаги
ишсизлик даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик даражаларининг
йиғиндиси сифатида аниқланади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий миқдор деб ҳисобланмайди. Ҳар
бир мамлакатда фрикцион ва таркибий ишсизлик кўлами иқтисодий вазият,
меъѐрий-ҳуқуқий асослар ва аҳоли турмуш тарзининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда
ўзгариб туради. Ҳозирги вақтда ишсизликнинг табиий даражаси 6-7% атрофида
қабул қилинган бўлсада, бироқ бу фоизлар турли мамлакатлар бўйича тебраниб
туриши мумкин.
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ѐки ишсизликнинг табиий
даражаси ҳолатида иқтисодиѐтда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини
иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади. Одатда,
маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқарилиш ҳажми потенциал ишлаб чиқарилиши
билан тенг бўлмайди: иқтисодий пасайиш даврида у потенциал ҳажмдан паст,
иқтисодий кўтарилишлар даврида, аксинча, барча ишлаб чиқариш омилларидан
максимал фойдаланиш натижасида юқори бўлади.
Маҳсулотнинг потенциал ва ҳақиқий ишлаб чиқарилиши ўртасидаги фарқ
ялпи миллий маҳсулот ҳажмининг узилиши ѐки орқада қолиши деб аталади. У
маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқарилишига
нисбатан фоизда акс
эттирилади.
51
Маҳсулотнинг потенциал - Маҳсулотнинг ишлаб
ишлаб чиқарилиши чиқарилиши
Ҳақиқий ЯММ
УЗИЛИШИ
= -------------------------------------------------------------
Маҳсулотнинг потенциал ишлаб чиқарилиши
Агар, иқтисодий ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаган ҳолда фаолият
кўрсатлаѐтган бўлса, яъни ишсизликнинг ҳақиқий даражаси табиий
даражасидан юқори бўлса, ЯММ узилиши кўрсаткичи ижобий миқдор бўлади.
Лекин, иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш имкониятлари
максимал даражада
ҳаракатга келтирилган бўлса, унда ҳақиқий ишлаб чиқариш потенциал ишлаб
чиқаришдан юқори ва узилиш миқдори манфий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: