Услубий мажмуа асосида тайѐрланди. Т 2012



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/148
Sana11.07.2022
Hajmi1,72 Mb.
#774437
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт. Рахимова М.Р. ўқув-услубий мажмуа. 2012

Интернет веб-сайтлари 
 
9.
http://www.cer.uz

Ўзбекистон Республикасининг ―Иқтисодий тадқиқотлар 
маркази‖ нинг ―Экономическое обозрение‖ журналининг электрон манзили. 
Турли хил иқтисодий мавзуларга оид материалларни олишга имкон беради. 
10.
http://www.economyfaculty.uz – ―Микро-макроиқтисодиѐт‖ кафедраси сайти 
мавжуд бўлган веб-сайт
11.
http://economics.com.ua 
–бозор иқтисодиѐтига тааллуқли бўлган 
маълумотлар веб-сайти 
12.
http://www.bearingpoint.uz – ―Ўзбекистон иқтисодиѐти‖ қўлланмасинингг 
веб-сайти 
13.
http://goldenpages.uz – иқтисодиѐтнинг энг сўнгги янгиликлари 
14.
http://rea.ru – Россия иқтисодиѐт академиясининг веб-сайти 


92 
15.
 
http://5ballov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг 
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа. 
16.
 
http://bankreferatov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг 
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа. 


93 
IX БОБ. МИНТАҚА ИЖТИМОИЙ СОҲАСИ АСОСИЙ 
ТАРМОҚЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ 
 
9.1. «Ижтимоий сиѐсат» тушунчаси, ижтимоий сиѐсатнинг хусусияти 
ва аҳамияти 
9.2. Ижтимоий соҳани ривожлантириш зарурияти 
9.3. Бозор иқтисодиѐтига ўтишда таълим тизимини тартибга солиш 
9.4. Ўтиш даврида соғлиқни сақлаш тизими 
9.5. Минтақада уй-жой ва коммунал хўжалиги ривожланишини
тартибга солиш 
9.6. Минтақада аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш 
 
9.1. «Ижтимоий сиѐсат» тушунчаси, ижтимоий сиѐсатнинг хусусияти ва 
аҳамияти 
Ижтимоий сиѐсат деганда муайян давлат ҳокимиятининг ижтимоий соҳа 
бўйича ўз олдига қўйган вазифа ва мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ 
сиѐсати тушунилади. Бу сиѐсат бевосита аҳолининг турмуш даражасини 
ошириш билан боғлиқ сиѐсат бўлиб, унга: 
- даромад сиѐсати; 
- ижтимоий таъминот ва меҳнат бозорларини шакллантириш; 
- аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш кабилар
киради. 
Ижтимоий сиѐсатнинг объекти - ижтимоий соҳадир. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунданоқ 
ижтимоий масалаларни қамраб олувчи бозор иқтисодиѐтига ўтиш йўлини 
танлади. Бунинг учун аввало кам таъминланган табақага ѐрдам бериш 
сиѐсатини ишлаб чиқиш лозим эди. Шундай қилинди ҳам. 
Ҳар бир давлатда кам таъминланганликни белгилашнинг ўзига хос 
услублари мавжуд. Масалан, АҚШ, Англия, Германия, Португалия каби 
давлатларда яшаш минимумининг 40% дан 60% гача бўлган, Польша ва 
Венгрияда эса минимал пенсия миқдори, Болгарияда эса минимал иш ҳақи 
миқдори кам таъминланганликни аниқлашда қўлланиладиган воситалардир. 
Бироқ кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам бошқа 
усул-норматив-статистик усул қабул қилинган. Бу усулнинг моҳияти шундаки, 
камбағаллик даражаси ўз таркибига энг зарур бўлган озиқ-овқатлар, истеъмол 
буюмлари ва хизматлар тўпламидан иборат бўлган энг кам истеъмол 
саватининг қиймати асосида аниқланади. Энг кам истеъмол саватини ҳисоблаш 
тартиби қуйидагича: дастлаб озиқ-овқат тўпламининг қиймати, сўнгра оила 
бюджети маълумотлари асосида кам таъминланган оилаларнинг умумий 
харажатларида озиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматларнинг улуши аниқланади 
ҳамда бу ҳисса энг арзон нархларда энг кам истеъмол савати қолган қисмининг 
қиймати ҳисоб-китобига киритилади. 
Истеъмол саватининг қиймат ифодаси энг кам истеъмол бюджети деб 
аталади. Энг кам истеъмол бюджетига ѐки кўпинча унинг маълум бир қисмига 


94 
(масалан, 50% га) мос келувчи даромад камбағаллик чегараси ҳисобланади. 
Давлат камбағаллик чегарасидан паст даражада яшовчи аҳолига маълум 
миқдорда пулли моддий ѐрдам кўрсатади. Аслида ҳам ижтимоий ҳимоянинг 
барча асосий чоралари аҳолининг айнан шу тоифасига қаратилган. 
Бироқ энг кам истеъмол бюджетини қўллаш соҳаси бир мунча кенгроқ. 
Масалан, унинг асосида иш ҳақи, нафақалар, стипендияларнинг энг кам 
миқдори ҳам белгиланади. 
Ўзбекистон Республикасида ва унинг минтақасида ҳимоя тизими 
қуйидаги масалаларни ечиш билан боғлиқ: а) саноатда ривожлантиришни 
барқарорлаштириш ва ривожлантириш; б) турли манбалардан пул 
маблағларини (кичик бизнесни ривожлантириш учун) жалб этиш (саноат 
секторига); в) даромадлар ва ҳаѐт савиясидаги фарқларни камайтириш; д) 
камбағалликка қарши кураш ва бозор инфратузилмасини шакллантириш, банк, 
молия ва суғурта тизимларини қайта шакллантириш.
Бу борада билимдон ва замонавий фикрлайдиган мутахассисларни 
тарбиялаш бўйича ҳали жуда кўп ишлар қилиниши керак. Республикада 
ҳуқуқий база барпо қилинган, лекин унга амал қилиш жуда суст бормоқда. 
Тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳам ташкилий, иқтисодий шарт-
шароитлар яратилган. Бироқ, бу борада ҳам тўсиқлар жуда кўп. Ўрта ва кичик 
бизнес ҳам янада жиддийроқ қўллаб-қувватлашга муҳтождир. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish