97
Масалан, фермерлик бўйича касб-ҳунар коллежида ўқиѐтган ҳар
бир бўлажак кичик мутахассис- "Фермерлик тўғрисида"ги, "Ер тўғрисида"ги
қатор қонунларни, банк билан ишлашни, шартнома тузишни, маркетинг
қонуниятларини ва бошқа меъѐрий ҳужжатларни билса ва уларга амал қилса
жамиятда қандай ўзгариш содир бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Ўзбекистонда ўтиш даври мобайнида таълим тизимини ислоҳ
этишга доир бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Булардан асосийси ѐш
авлод талабларини қондириш учун ва бозор иқтисодиѐти талабларидан келиб
чиққан ҳолда таълим сифатини кўтаришдан иборат эди. Бу борада бир қатор
ижобий натижаларга эришилди. Чунончи:
-мактабгача тарбия ѐшдаги таълим секторида "болалар боғчаси-
мактаб" кўринишидаги уйлардаги болалар боғчаси ва мажмуалари, шунингдек,
болалар санъат, мусиқа, чет тиллари ва компьютер саводи асослари билан
шуғулланувчи 800 дан зиѐд гуруҳлар яратилди;
-янги типдаги ўқув муассасалари; 240 та лицей ва 136 та гимназия
юзага келди. 1991 йилдан бошлаб махсус таълим мактабларининг сони 6% га,
олий ўқув муассасаларининг сони эса 30% га ўсди;
-аҳолининг ѐши катта қисмига касбий таълим берувчи ва бизнес
соҳасида, банк ишлари, солиқ солиш, тафтиш ўтказиш ва божхоналарни
бошқариш, шунингдек, фермерлар учун махсус курсларни ўз ичига олувчи ўрта
махсус ўқув муассасаларини қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди;
-бошланғич синф ўқувчиларига таълим ўзбек тилида лотин ѐзувига
асосланиб берилмоқда.
Эришилган ушбу натижаларга қарамасдан, ҳали ечилмаган
муаммолар жуда кўп:
- ҳар йили умумий мажбурий таълим олган 80000 дан 100000
нафаргача ѐшлар ишлаб чиқариш соҳаларига ѐки касбий таълимни давом
эттириш учун жалб этилмасдан қолмоқда. Берилаѐтган таълим сифати ва
кўламини ўлчаш борасида ҳам муаммолар мавжуд;
- дарслик тайѐрлаш бўйича махсус дастурлар бўлишига қарамасдан
ўқув қўлланмалари билан таъминлаш борасида муаммолар мавжуд: кўпчилик
мактабларнинг кутубхоналари тегишли адабиѐтлар билан 70-75% га
тўлдирилган, ўқувчилар ахборотлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга
эмас. Кимѐ лабораториялари учун ўқув жиҳоз-ускуналари етишмайди.
Мамлакатимизнинг кўп минтақасида, масалан, Қорақалпоғистонда кўп мактаб
болалари оддий шароитга ҳам эга эмас. Мактаблар икки сменали ва ҳоказо.
Таълим соҳасида орқада бўлган мамлакат келажакда тараққиѐт борасида
ҳам орқада қолади. Бу айниқса, бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида муҳим
аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон ҳукумати буни ҳис этган ҳолда 1997 йилда
таълим тизимидаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичига ўтди.
Ҳозирги даврда республика аҳолисининг катта ѐшдаги қисмига
касбий эҳтиѐждан келиб чиққан ҳолда
Do'stlaringiz bilan baham: