Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбайи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини катта тайёргарлик билан кутиб олиш, бу қутлуғ санани унинг моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтириш,байрамни юқори даражада кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 8 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-4386-сонли қарорини қабул қилдилар. Ушбу қарорда белгиланган вазифларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлими мудири 2019 йил 29 июль куни қабул қилган 92-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида
Қўштепа туман халқ таълими бўлими мудири 2019 йил 29 июль куни қабул қилган 92-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги 92-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Қўштепа туман ХТБга қарашли 21-умумий ўрта таълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ММИБ директор ўринбосари (У.Пўлатов) га:
бир ҳафта муддатда мактабнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
режа асосида мактабда таниқли санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар спортчиларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари, учрашувларни ташкил этиш;
мазкур буйруқ бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман халқ таълими бўлимига маълумот тақдим этиб бориш;
бир ҳафта муддатда мазкур буйруқ асосида муассасанинг буйруғи, ишчи гуруҳи ва ҳудудий тармоқ дастурини шакллантириш;
малакали ва тажрибали мутахассисларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳини тузиш ва режа асосида тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйиш;
-тарғибот тадбирларида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналтириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;
2019-2020 ўқув йилининг биринчи соатларини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда “Мустақиллик дарслари” билан бошланишини таъминлаш;
41
4. Ёшлар етакчиси (А.Мирзаев) га: