Услубий қЎлланма фарғона – 020 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги


Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида МУВАҚҚАТ НИЗОМ



Download 8,64 Mb.
bet2/177
Sana14.07.2022
Hajmi8,64 Mb.
#798573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
37-maktab MMIBDO Ish hujjatlari

Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида МУВАҚҚАТ НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 29 августдаги 282-сонли буйруғига 1-илова
1- боб. Умумий қоидалар



  1. Мазкур муваққат низом умумий ўрта таълим муассасаси маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг (кейинги ўринларда директор ўринбосари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.




  1. Директор ўринбосари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруқларига, мазкур муваққат низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.



2- боб. Директор ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

  1. Қуйидагилар директор ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

таълим муассасасида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил қилиш; тарбиявий ишлар режасини ишлаб чиқиш, синф раҳбарларининг тарбиявий ишлар режаси ижросини назорат қилиш;


Миллий ғоя ва маънавият асослари туркумига кирадиган фанлар бўйича давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш, шу фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириши, ўқувчилар давомати ва хулқи, тарбиявий тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;


таълим муассасасида турли тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлаш;


миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мерослари асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил қилиш;


ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёзги таътил даврида уларнинг кундузги дам олиш оромгоҳларида дам олиши билан боғлик ишларни амалга ошириш;


ўқув ва бошқа хоналарни ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан жиҳозланишини ташкил қилиш;таълим муассасасидаги тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилиш;


тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқиш, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил қилиш;


синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилиш, таълим муассасасидаги тарбиявий ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) билан ҳамкорлик қилиш;


ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш;


ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳуқуқ-тартибот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;


ички ишлар профилактик ҳисобига ҳамда мактаб ички рўйхатига олинган ўқувчилар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, улар билан профилактик тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;


таълим муассасасида “хавф гуруҳи”га кирувчи (нотинч, носоғлом, тўлиқ бўлмаган оила) ўқувчиларнинг умумий рўйхатини шакллантириш, улар билан индивидуал ёндашув асосида алоҳида тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш;


6
санъаткорлар, спортчилар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, ижодий кечалар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш;


ватанпарварлик, инсонийлик, миллатлараро дўстлик, тотувлик тамойилларига


асосланган ўқувчилар жамоасининг шаклланишига тегишли шароитларни яратиш;
ўз малакасини ошириб бориш, йўналиши бўйича туман, вилоят ва республика миқёсидаги
турли семинарларда иштирок этиш;
вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг, улар ўртасида
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ўқувчи”, “Давомат”
каби профилактик рейдларда иштирок этиш;
синф раҳбарлари, мактаб психологлари ва ёшлар етакчиси фаолиятини мувофиқлаштириш;

тарбиявий ишлар юзасидан синф раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, педагогик кенгашларда умумий ҳисобот бериш.


Директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.





  1. Директор ўринбосари ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:




Download 8,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish