Услубий қЎлланма фарғона – 020 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 8,64 Mb.
bet1/177
Sana14.07.2022
Hajmi8,64 Mb.
#798573
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
37-maktab MMIBDO Ish hujjatlari


Зарифахон Маматқулова
Улуғбек Пўлатов


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ УЧУН
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА


Фарғона – 2020
1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ


ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 21-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ УЧУН
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА



Фойдаланувчилар контингенти:

умумий ўрта таълим,

ихтисослаштирилган




мактаб интернати,

ихтисослаштирилган




давлат умумтаълим мактаблари маънавий-




маърифий

ишлар

бўйича

директор




ўринбосарлари







Фарғона – 2020

2
Мазкур услубий қўлланма умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган мактаб интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ҳужжатлар билан ишлаш, номенклатура ҳужжатларини тўғри юритиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 29 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Низом асосида тайёрланди.






Тузувчилар:













З.М. Маматқулова

Фарғона

вилояти

ХТХҚТМОҲМ




“Педагогика ва психология, таълим




технологиялари

кафедраси

катта




ўқитувчиси













У.Ш.Пўлатов

Фарғона вилояти Қўштепа тумани халқ




таълими бўлимига қарашли 21-умумий




ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий




ишлар бўйича директор ўринбосари








Тақризчилар:













Э.Қосимова

Фарғона

вилояти

ХТХҚТМОҲМ




“Педагогика ва психология, таълим




технологиялари

кафедраси

катта




ўқитувчиси













Ш.Рустамова

Фарғона вилояти Бағдод тумани халқ




таълими бўлимига қарашли 6-умумий ўрта




таълиммактабимаънавий-маърифий




ишлар бўйича директор ўринбосари,




туман кенгаши депутати







С.Мирзарахимова

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар халқ




таълими бўлимига қарашли 2-умумий ўрта

таълим мактаби маънавий-маърифий
ишлар бўйича директор ўринбосари
Услубий қўлланма Фарғона вилояти ХТХҚТМОҲМ “Педагогика ва психология, таълим технологиялари” кафедрасининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли йиғилиши қарори билан маъқулланган ҳамда Фарғона вилояти ХТХҚТМОҲМ илмий-методик кенгашининг 2020 йил 29 февралдаги 2-сонли йиғилиши қарори билан умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган мактаб интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иш фаолияти давомида фойдаланишлари учун тавсия этилган.

3
МУНДАРИЖА


Кириш…………………………..……………………………… ………………… …….5


Директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом………………….....................6


Маънавият ва маърифат хонасини ташкил этиш бўйича йўриқнома……….......………………..12


Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг номенклатура юритиш


йўриқномаси ……………… ……...……………………………........14

Директор ўринбосарининг иш режаси…………………… ………………… …..20


Бешта муҳим ташаббус……… …………………………… …………………..….....................33


Байрам тадбирлари юзасидан амалга ошириладиган ишлар… ……………… ………....41


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга ошириладиган ишлар..........……………….83


“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги …………………… ……….. 112


Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ПҚ-3160 ………..……………… …………. 124


Нишонланадиган муҳим тарихий саналар… …………………………. ….…..…..131


Синф раҳбари тўғрисида низом 132


Мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби 139


Одоб-ахлоқ қоидалари 145


Ички тартиб қоидалар……………………………………… ….. ………154


Ўқувчилар давоматини юритиш тартиби …………………… ……………………… ……163


Йил номланиши юзасидан амалга ошириладиган ишлар.....………………………… ……...169


Ёшларга оид Давлат сиёсати.....……………………………………………………… …...…...172


Тўгараклар фаолиятини тартибга солиш……………………………………………… …… 180


Ёзги таътил…………………………………………………………………...................... ….183


Кўп бериладиган саволлар…...…………………………………..………………...…… ….….199


Таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати … ……………..…… 211


4
КИРИШ

Ҳозирги кунда ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаб олинди ва маънавий-маърифий соҳа йўналишида бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги 3160-сонли қарори, 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4307-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1058-сонли қарори қабул қилинганлиги бунинг яққол исботидир.


Умумтаълим мактабларда ҳам маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ўрни катта.


Ушбу услубий қўлланма умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, номенклатура ҳужжатларини тўғри юритишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 29 августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Низом мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида директор ўринбосарлари билими ва малакасини янада ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини оширишни назарда тутади.


Услубий қўлланма мазмуни Ўзбекистон Республикасининг таълим-тарбия соҳасидаги давлат сиёсати, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, раҳбарлик маҳорати ва бошқариш психологияси, бошқарувда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, таълимдаги инновацион ёндашувлар, таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларини ташкил этиш ва бошқариш йўлларини ўз ичига олади ва улар бўйича тегишли янги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган. Услубий қўлланмада маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг номенклатура юритиш йўриқномаси ҳам жой олган бўлиб, йўриқномада келтирилган ҳужжатлар Фарғона вилояти Қўштепа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 21-умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Улуғбек Пўлатовнинг иш юритиш ҳужжатларидан намуна сифатида олинган бўлиб, ушбу ҳужжатлар телеграм ижтимоий тармоғида ташкил этилган “@dokument_zamdirektor” каналида ҳам бериб борилади.


Мазкур услубий қўлланма маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ҳужжатлар билан ишлаш, номенклатура ҳужжатларини тўғри юритиш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишга амалий ёрдам беришига умид қиламиз.


5

Download 8,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish