8-боб. Якуний қоидалар
Оромгоҳни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
191
ҚЎШТЕПА ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 21-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ БУЙРУҒИ
№_____
“___”________________2019
Шаҳартепа МФЙ
2019 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш хамда ёз мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнида белгилаб берилган вазифалар, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 27 апрелдаги 144-сон буйруғи хамда туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 майдаги 67-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Қўштепа туман Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 8 майдаги буйруғи "2019 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида"ги 67-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2019 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича мактаб ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи раҳбари (У.Пўлатов)га:
жорий йилнинг 20 май кунига қадар мавсум давомида “Соғломлаштириш марказига” педагог-кадрларга бўлган эхтиёжини аниқлаш ҳамда 2019 йилги мавсумда соғломлаштириш марказида фаолият олиб борадиган тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларнинг энг муносибларини танлаш ишларини амалга ошириш;
болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича режали ишларни ташкилламаган масъул ходимларга интизомий чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш;
мавсумга барча талабларга тўлиқ жавоб берадиган санитария-гигиена талаблари даражасида тайёрлаш ишларини жорий йилнинг 20 май кунига қадар якунлаш;
оромгоҳларда фаолият кўрсатадиган оромгоҳ бошлиқлари, бош етакчилар, гуруҳ етакчилари, тарбиячилар, кутубхоначилар, тўгарак раҳбарларини рўйхатини тузиш;
кутубхоналарда Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, замонавий бадиий адабиётлар, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга бағишланган рисолалар, газета ва журналлар, "Маънавият ва маърифат хоналари"ни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, миллий истиқлол руҳи акс эттирувчи турли мавзулардаги плакатлар, баннерлар ва байроқчалар билан безатишни ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш;
оромгоҳларда ташкил этиладиган таълим-тарбиявий, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари топширилсин.
Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари (А.Мирзаев)га:
ўқувчиларни ёзги дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда “Соғломлаштириш марказларини” ташкил этиш;
ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-техналогиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича соғломлаштириш марказларида турли тадбирлар ва мусобақалар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиш;
мактабдаги кутубхоналар, компьютер ўқув хоналар, спорт ва фаоллар залини мавсум давомида ишлашини таъминлаш;
192
“Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоот ва мажмуаларга, шунингдек, тарихий қадамжолар, табиатнинг бетакрор гўшалари, маданият масканларига ўқувчиларнинг саёҳатларини уюштириш;
музей ва театрларда дам олдириш;
ўқувчиларни қизиқишларни инобатга олиб турли хил тўгараклар ташкил этиш;
амалга оширилатган ишларни ОАВ да кенг ёритиб бориш;
жойларда оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ва жиҳозлаш бўйича амалий методик ёрдам кўрсатиш, оромгоҳларни методик тавсия ва қўлланмалар билан жорий йилнинг 20 майига қадар таъминлаш;
мазкур буйруқ бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида кунлик маълумотни туман ХТБга ҳисобот шаклида тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни маънавий-маърий ишлар бўйича директор ўринбосари У.Пўлатов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |