Услубий қЎлланма фарғона – 020 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
37-maktab MMIBDO Ish hujjatlari
Қўштепа тумани ХTБга қаршли 21-умумий ўрта таълим мактаби ___ “__”-синф ўқувчиларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 139-сонли қарори билан танишганликлари тўғрисида MAЪЛУMОT
144 Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 28 февралдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” КИРИШ «Умумтаълим мактабларининг одоб-ахлоқ қоидалари»ни ишлаб чиқиш зарурияти Бугунги кунда ахборот-коммуникацион технологиялари жамият ҳаётига шиддат билан кириб келмоқда ва ўз таъсирини тобора кенгроқ кўрсатмоқда. Бу эса ўз навбатида ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини кўрсатмоқда. Ёш авлодни паст савиядаги “оммавий маданият” таъсирларидан, миллий ўзига хослигимиз, дунёқараш ва тафаккуримизга мутлақо ёт бўлган ғоялар, сунъий “қадрият ва анъана”лардан, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдидларидан асраш лозим. Бу борадаги ишларни аввало, таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидаларини такомиллаштиришдан бошлаш керак. Ўқувчи маънавиятини шакллантиришда таълим-тарбия жараёни, тарғибот ишлари ва ибрат кўрсатиш каби педагогик жиҳатлар билан бирга ўқувчилар фойдаланётган ўқув қуролларининг мазмун-моҳияти, безатилиши, сифати масалалари ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан: Турли босмахоналар томонидан истеъмолга чиқарилаётган, айниқса хорижий давлатлардан келтирилган дафтарларнинг аксарияти тарбиявий ахамиятга эга эмас. Шунингдек, уяли алоқа хизматидан фойдаланувчи ҳар бир шахс ундан тўғри фойдаланиш қоидаларини билиши ва унга амал қилиши зарурлиги эҳтиёжи кучйиб бормоқда. Тажрибадан маълумки, таълим муассасаларида кийиниш одоби муҳимлиги сақланиб қолмоқда. Илм даргоҳларида бир хил либос ўқувчиларда кўп жиҳатдан тенглик ҳиссини уйғотиб, уларнинг эътиборини турли ортиқча кўринишлардан сақлайди. Юқоридагиларни инобатга олиб, «Мактаб ички тартиб-қоидалари»нинг таркибий қисми сифатида «Умумтаълим мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» ишлаб чиқилди. Таклиф этилаётган «Қоидалар» амалдаги «Мактабнинг ички тартиб-қоидалари»дан таъсир доирасининг кенглиги, баён қилиш тилининг соддалиги, таълим муассасалари маъмуриятининг, педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятларини аниқ очиб берилганлиги ҳамда айрим чеклов бандларининг мавжудлиги билан фарқ қилади. Шунингдек, мазкур одоб-ахлоқ қоидаларига «Ўқувчи-ёшлар учун тавсия этиладиган либослар тавсифи» ҳамда «Таълим муассасаларида уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби» илова қилинган. Умумий қоидалар 1.1. Ушбу «Умумтаълим мактабларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (бундан буён матнда «Қоидалар» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар, «Ёшлар йили», «Баркамол авлод йили» Давлат дастурлари, Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруқлари, умумтаълим мактабларининг ички тартиб- қоидалари ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган. 1.2. «Қоидалар» Республика таълим маркази ҳузуридаги Маънавий маърифий ишлар йўналишдаги Илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланганидан cўнг кучга киради ва унга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш Илмий-методик кенгаш қарорига биноан амалга оширилади. 145 1.3. «Қоидалар» таълим муассасаларининг маъмурияти, педагог-тарбиячилари, техник ходимлари ва ўқувчилари (жамоа аъзолари)нинг таълим муассасасига оид ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойиллари, риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради. 1.4 «Қоидалар»га риоя қилиш таълим муассасаси жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурий хисобланади. 1.5. Ўқувчиликка ва ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс «Қоидалар» билан танишиб чиқиши ҳамда унга риоя қилишини ўз зиммасига олиши шарт. 1.6. Умумтаълим мактаблари жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўзаро муносабатларда «Қоидалар»даги кўрсатмаларга риоя этилишини тақозо этади. Мақсад ва вазифалар 2.1. «Қоидалар»нинг мақсади умумтаълим мактабларида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари асосида билим, миллий ғоя ва қадриятлар ҳамда умуминсоний фазилатларга мос тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратишдир. 2.2. «Қоидалар»нинг асосий вазифалари: умумтаълим мактаблари жамоа аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш, сақлаш ва ҳимоя қилиш; ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «Оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат. Download 8,64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |