Услубий қЎлланма фарғона – 020 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



Download 8,64 Mb.
bet8/177
Sana14.07.2022
Hajmi8,64 Mb.
#798573
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   177
Bog'liq
37-maktab MMIBDO Ish hujjatlari

4- боб. Якуний қоидалар



  1. Халқ таълими бошқарув идоралари директор ўринбосари ёрдамидан фақат ушбу низомда белгиланган вазифалар доирасида таълим муассасаси директори билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.




  1. Мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар конун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТИЗИМИ


Маънавий-маърифий
ишлар бўйича


директор ўринбосари












Ота-оналар қўмитаси




Синф раҳбари




















































Оила







Фан ўкитувчилари




















































Махалла ва жамоат







Психолог



















ташкилотлари





























































Ўкувчиларни ўз-ўзини бошкариш










органи







Клублар

Тўгараклар





“Сиёсий ахборот”, “фидокорлар”, “ёш ижодкорлар”, “Амир Темур авлодлари”, “Бизнес клуб”, “ҳуқуқшунослар”, “китобсеварлар”, “ёш матбуотчилар”, “кичик фанлар академияси”, “теран фикр сохиблари” ва бошқалар

Спорт секциялари


фан тўгараклари, муҳим


ташаббуслар юзасидан
тўгараклар,
экология, компьютер
бадиий хаваскорлик
устоз-шогирд ва бошқалар



11


МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА



  1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур йўриқнома Маънавият ва маърифат хонасини жиҳозлаш, ҳонага қўйиладиган талабларни белгилаб берувчи қоидалар ҳисобланади.


1.2. Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасалари учун бир ҳил кучга эга.





  1. Маънавият ва маърифат хонасини ташкил этиш

2.1. Маънавият ва маърифат хонасини ажратишда таълим муассасасининг моддий-техник имкониятлари эътиборга олинади.


2.2. Етарли шарт-шароитга эга бўлган таълим муассасаларида Маънавият ва маърифат хонаси учун синф хонаси катталигидаги хона ажратилиши тавсия этилади.


2.3. Етарли имкониятга эга бўлмаган таълим муассасаларида эса Маънавият ва маърифат хонаси учун мактаб ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хона ажратилади.


2.4. Маънавият ва маърифат хонаси ёруғ ва ўқувчиларнинг доимий ташрифлари учун бинонинг қулай жойида жойлашган бўлиши лозим. Хона танлашда таълим муассасасининг ўқувчи ёшлар кўп йиғиладиган ёки ёшлар эътиборига яқин бўлган, аниқроқ қилиб айтганда марказий ҳудудидан хона ажратилишига эътибор қаратишни тавсия этилади.





  1. Маънавият бурчагини ташкил этиш

3.1. Маънавият ва маърифат хонаси ёшлар эътиборига янада тезроқ ташлашини учун унинг эшигининг ўнг ёки чап томонида “Маънавият бурчаги” ташкил этилади. Бурчакда “Энг фаол синф” ва “Энг фаол ўқувчи” стендлари жойлаштирилади.


3.2 Маънавият бурчагида қуйидаги қўшимча маълумотлар жойлаштирилиши тавсия этилади:


“Маънавият юлдузлари” стенди (юртимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз ҳақида кўргазмали маълумотлар);





  • Таълим муассасасида узоқ йиллар мобайнида мехнат қилган фахрий устозлар ҳақида маълумотлар;




  • “Ёш китобхон” кўрик танловида Республика миқёсида ғолибликни қўлга киритган китобхонлар ҳақидаги маълумотлар;




  • Юртимиз спортчилари ҳақидаги маълумотлар.

3.3 Маънавият бурчагини безатишда креативлик билан ёндашиш талаб этилади.


IV. Маънавият ва маърифат хонасига қўйиладиган талаблар

4.1. Маънавият ва маърифат хонаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Устав ва Дастури ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилади.


4.2. Маънавият ва маърифат хонаси меҳнат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидаларининг қатъий талабларига жавоб бериши зарур.


4.3. Руҳий-физиологик ва эстетик талаблар:



  • Хона кенг ва ёруғ, хонада хаво алмашиниши учун дераза ойналари мавжуд бўлиши;

  • Табиий гуллар билан бойитилиши;

  • Хонадаги мебель жиҳозларининг ранги бир бирига мутаносиб бўлиши;

  • Хонадаги пардалар ва бошқа материалларнинг ранги ҳам мос равишда уйғунлашган бўлиши;




  • Хона дид билан жиҳозланиши, хонани жиҳозлаш ва мебелларни жойлаштиришда фойдаланишга қулай ва тартибли бўлиши;




  • Давлат рамзларининг белгиланган тартибда жойлаштирилиши ва бошқа эстетик талабларга жиддий эътибор қаратилиши лозим.

4.4. Техника хавфсизлиги талаблари:



  • Компьютер жамланмаси белгиланган тартибда қулай ҳолатда жойлаштирилиши;

  • Хона деворларида очиқ ҳолатдаги электр симлари бўлмаслиги;

  • Хонадаги электр узатгичлар соз ва ҳимояланган бўлиши лозим.

12
4.5 Маънавият ва маърифат хонасининг кириш эшигида “Маънавият ва маърифат хонаси” пешлавҳаси илнган бўлиши лозим.

Хона эшигида яна Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг ҳафта кунларидаги бажарадиган ишлари графиги осилган бўлиши лозим.


4.6 Маънавият ва маърифат хонасининг юқори қисми:





  • Маънавият ва маърифат хонасининг юқори қисмига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг портрети жойлаштирилади. (Эслатма: Портрет хонада мунтазам ўтирган ҳодимнинг орқа тарафида бўлиб қолмаслиги лозим)

4.7 Маънавият ва маърифат хонасининг ўнг томони:





  • Маънавият ва маърифат хонасининг ўнг томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари (Байроқ, Герб, Мадҳия) ва уларнинг тўлиқ таснифи берилади. Давлат рамзларини жойлаштиришда Давлат рамзларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олиниши лозим.




  • Давлат рамзларига нисбатан пастроқ ҳолатда рамзларнинг чап томонида давлат харитаси, ўнг томонида Ўзбекистон мустақиллигини акс эттирувчи фотолавҳалар, 1991-2019 йиллар давомида юртимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган оламшумул воқеалар, муҳим ва унутилмас саналар акс эттирилади.

4.7 Маънавият ва маърифат хонасининг чап томони:


- Маънавият ва маърифат хонасининг чап томонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июльдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 3160-сонли қарорининг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг кўргазмали стенди жойлаштирилади





  • 3160-сонли қарор стендининг ён қисмида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлигида амалга оширилган ишларнинг кўргазмали стенди жойлаштирилади





  1. Download 8,64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish