а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида:
ҳар томонлама етук, баркамол, маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, ўқувчиларнинг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларни Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлок меъёрларини тарбия жараёнига татбиқ этиш, ўқувчиларда меҳнатга ижодий муносабатни шакллантириш;
тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш, тадбирларга “хавф гуруҳи”га кирувчи ўқувчиларни мунтазам равишда жалб этиш;
б) ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорлик йўналишида:
“Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, режа асосида кенгаш мажлисларини ташкил этиш; ўқувчиларнинг таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишларини назорат қилиш;
ўқувчиларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг таълим-тарбияси бўйича ота-оналар мажлислари, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш;
дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчиларнинг ота-оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш, натижаларини режа асосида директор ҳузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама этиб бориш;
в) ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятга жалб этиш йўналишида:
муҳим ташаббуслар доирасида таълим муассасасида фан, спорт, бадиий- эстетик, санъат, техник, экологик, сайёҳлик, ўлкашунослик ва бошқа йўналишларда тўгараклар, клублар фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўгаракларга жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;
қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш; ўқувчиларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш, кузги, қишки ва баҳорги таътил кунларини мазмунли ўтказиши учун ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари ва ота-оналар ҳамкорлигида шароит яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
7
ёшлар етакчиси, синф раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда синфдан ва мактабдан ташқари, экскурсия, маънавий-маърифий, маданий оммавий тадбирларни ташкил этишига, саёҳатлар уюштиришига бевосита раҳбарлик қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |