Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Оқбош қумой – Gyps fulvus (Hablizl, 1783)



Download 3,38 Mb.
bet16/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Қушлар

Оқбош қумой – Gyps fulvus (Hablizl, 1783)

Ташқи кўриниши. Йирик йиртқич қуш. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 2,4-2,8 м га етади, оғирлиги 6-12 кг гача етади. Қанотлари кенг ва узун, думи кенг ва калта бўлади. Танаси оч жигар ранг ёки оч қўнғир тусда, думи ва қанотлари қора бўлади. Тасқарага ўхшаб кетади, лекин бир оз кичиклиги ва патлари оч рангда бўлиши билан ундан фарқ қилади. Боши ва бўйни бошқа тасқараники каби патсиз бўлиб, оч майин пар билан қопланган, бўйни атрофидаги патлари узун бўлиб, оч рангли ёқаси ҳосил қилади. Парвоз қилиб учади.


Тарқалиши. Жанубий Европа, Шимолий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиё, Ҳиндистонда тарқалган. Ўзбекистондаги барча тоғ тизмаларида яшайди (Ғарбий Тёншон, Ғарбий Помир-Олой, Бўкантов, Томдитов қолдиқ тоғлари) ва озиқа кетидан Қизилқум чўлига кўчади.


Ҳаёт тарзи. Уялаш жойлари - тоғларнинг пастки ва ўрта қисмлари. Тоғларда ўтроқ яшайди, лекин озиқа кетидан узоқ текисликлар, шу жумладан ҳайдаладиган ерлар ҳам учиб келади. Жуфтликлари доимий. Уялаш даври оқбош қумойда 5.5 ой давом этади. Қояларда уялайди, баъзан 20 тадан жуфт бўлиб колония ҳосил қилади. Феврал–мартда 1 та (кам ҳолларда 2та) тухум қўяди ва 53 кун ота-онаси босиб ётади. Полопонлари апрел якуни - май бошларида тухумдан чиқади, августдан эса уча бошлайди. Оқ бошли қумой типик ўлаксахўр, яъни ёввойи ва хонаки ҳайвонлар мурдалари билан озиқланади. Тасқара каби, баландликда учиб озиқа излайди.


Сони. Ҳозирги замонда ёввойи туёқлилар ва коракул қўйлар сонининг камайиши, браконерлик натижасида оқбошли қумой сони камайиб бормоқда. Ундан ташқари ветеринарияда ишлатиладиган айрим дорилар қушларга заҳарли таъсир қилади. Дорилар қушнинг танасига ўлиб ётган ҳайвонларни еганда киради. Ҳозир Ўзбекистонда 140 га яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида 70 га яқин жуфти уялайди.


Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 3 (NT) - заифга якин тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг II Иловасига киритилган.


Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, оқбошли қумой табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради.





Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish