Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae



Download 3,38 Mb.
bet12/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae


Узун думли сувбургут – Haliaeetus leucoryphus (Pallas, 1771)



Ташқи кўриниши. Йирик йиртқич қуш. Умумий узунлиги 61-88 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 200-250 см, оғирлиги 2,6-3,5 кг га етади. Танаси қорамтир-қўнғир тусда, боши ва бўйни оч жигарранг, думи оқ, думининг учида кенг қора йўл бўлади. Қанотлари кенг ва узун, тумшуғи катта ва кучли, кўзлари сариқ. Ёш қушлари қўнғир тусда. Учиши оғир.


Тарқалиши. Жанубий Сибир, Мўғулистон, Ҳиндистон ва Ғарбий Хитойда уялайди. Аввал Ўзбекистонда Орол денгизининг қирғоғида ва Амударё этагида уя қурган. Ҳозир Ўрта Осиёда фақат учиб ўтиш даврида ва қишлашда учрайди.


Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Катта текислик сув ҳавзаларининг қирғоқларида яшайди. Балиқ, шунингдек, сувда сузувчи қушлар, ондатра, майда кемирувчилар, ўлаксалар билан озиқланади. Жуфтликлар доимий. Йирик кўллар, дарёлар, сув ҳавзалари атрофидаги баланд дарахтлар, қирғоқ олди қояларда, баъзан қамишзорларда уя қуради. Ўзбекистонда баҳорги учиб ўтиши март-май ойларида, кузги учиб ўтиши сентябр-октябрда бўлади.


Сони. Йўқолиб бораётган тур, ҳамма мамлакатларда кам сонда қолган. Ўзбекистонда жуда камдан-кам ҳолда учрайди.


Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 1 (EN) - йўқолиб бораётган тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг I Иловасига киритилган




Оқ думли сувбургут – Haliaeetus albicilla (Linnaeus, 1758)



Ташқи кўриниши. Йирик йиртқич қуш, Ўзбекистоннинг энг йирик йиртқич қушлардан бири ҳисобланади. Умумий узунлиги 70-98 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 200-250 см, оғирлиги 3-7 кг га етади. Вояга етган қушлар қўнғир тусда, думи оқ, калта ва понасимон шаклда бўлади. Қанотлари кенг ва узун, тумшуғи катта ва кучли, кўзи сарик рангли. Урғочилари эркакларидан йирикроқ, лекин ранги бир хил. Ёш қушлари қўнғир тусда. Учиши оғир, қанотларини кам қоқади.


Тарқалиши. Евросиёнинг шимолий қисмида кенг тарқалган, лекин ҳамма жойда сони кам бўлади. Ўзбекистонда фақат Амударё этакларида уялайди. Учиб ўтиш даврида ва қишлашда деярли ҳамма жойда учрайди (тоғлар юқори қисмлар ва Фарғона водийсидан ташқари).


Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Катта текислик сув ҳавзаларининг қирғоқларида яшайди. Балиқ, шунингдек, сувда сузувчи қушлар, ондатра, майда кемирувчилар, ўлаксалар билан озиқланади. Кўпинча бошқа йиртқичларнинг ўлжасини олиб қўяди. Жуфтлар бутун умрга ҳосил бўлади ва уялаш учун доимий бир майдонни эгаллайди. Йирик кўллар, дарёлар, сув ҳавзалари атрофидаги баланд дарахтлар, қирғоқ олди қояларда уя қуради. Уясини бир неча йиллар давомида эгаллайди. Март-апрелда 1-3 та тухум тухум қўяди ва 35-40 кун босиб ётади. Болалари боқишда ҳам урғочи, ҳам эркак сув бургут иштирок этади. Полопонлари июн-июлда уча бошлайди, лекин ота-онаси бирмунча вақт давомида уларни озиқлантиради. Ўзбекистонда баҳорги учиб ўтиши март-май ойларида, кузги учиб ўтиши сентябр-октябрда бўлади. Учиб ўтиш даврида ва қишлашда асосан катта очиқ сув ҳавзалар атрофида учрайди.


Сони. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида ва қишлашда хар йил 300-400 тагача сув бургут санайди. Айдар-Арнасой кўллар тизимида қишда ва учиб ўтиш даврларда одатда, лекин кам сонда, Нурота тоғ тизмасида якка ҳолда учрайди.


Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:D) - заиф, камайиб кетаётган тур тоифасида киритилган. Ҳалкаро, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлат Қизил китобларга ва CITESнинг II Иловасига киритилган.





Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish