Олтингугурт-(S)қаттиқ, сариқ тусли кристалл модда бўлиб, унинг зичлиги 2,07г/см3 га, суюқланиш температураси эса 112,80С га тенг. Олтингугурт сувда эримайди, аммо углерод сулфидда, бензолда ва бошқа баъзи суюқликларда анча яхши эрийди. Олтингугурт қора порох, гугурт, мушаклар, ультрамин (кўк бўёқ), углерод сульфид ва бошқа бирмунча моддалар тайёрлашда ҳам ишлатилади. Олтингугурт медицинада баъзи тери касалликларини даволаш учун ишлатилади.
Оқ фосфор – зичлиги 1,82г/см3 бўлган қаттиқ кристалл моддадир. Тоза оқ фосфор мутлақо рангсиз ва тиниқ бўлади; сотиладиган оқ фосфор эса, одатда, сарғиш тусда бўлиб, ташқи кўриниши жиҳатидан мумга жуда ўхшайди. Оқ фосфор совуқда мўрт бўлади, аммо 150С дан юқори температурада юмшоқ ҳолга ўтади, бундай ҳолдаги фосфорни пичоқ билан кесиш мумкин. Оқ фосфор 44,20С да суюқланади, 2750С да эса қайнай бошлайди. Бу ҳолатдаги фосфор молекулалари 8000С дан паст температураларда тўрт атомдан иборат бўлади(Р4). Оқ фосфор ҳавода жуда тез оксидланади ва шуълаланади (шуъласи қоронғида кўринади). “Фосфор” деган ном ана шундан келиб чиққан, бу сўз ўзбекчага таржима қилинганда “ёруғлик тарқатувчи” демакдир. Фосфор кучсизгина қиздирилгандаёқ (бунинг учун ишқаланишни ўзи кифоя) ўт олиб кетади ва батамом ёнади, фосфор ёнганида кўп миқдорда иссиқлик чиқади. Фосфор оксидланганда иссиқлик чиққанлигидан, ҳавода ўз-ўзидан алангаланиб кетиши ҳам мумкин. Оқ фосфорнинг оксидланишига йўл қўймаслик учун, у сув остида сақланади. Оқ фосфор сувда эримайди, углерод сулфидда яхши эрийди. Оқ фосфор жуда заҳарли модда бўлиб, оз миқдори ҳам одамни ўлдиради. Агар оқ фосфор ҳаво кирмайдиган жойда 250-3000С температурада узоқ вақт қиздирилса, фосфорнинг бошқа бир шакл кўринишига айланади; фосфорнинг бу шакл ўзгариши қизғиш-гунафша тусли бўлиб, қизил фосфор деб аталади.
Қўлбола портловчи моддалар
Ацетон перекиси - қўлбола портловчимоддаси водород перекиси, кислота ва ацетондан иборат. Ацетон перекиси оқ рангли майдакукун ҳолатида бўлиб, ташқи кўриниши бўйича тузга ўхшаб кетади. Ўзигахос ҳидли. Хизмат итлари ва махсус детекторлар ёрдамида аниқлаш қийин. Сувда эримайди, чўкма ҳосил қилади. Ушбу портловчи модда ташқи таъсирга сезгир бўлиб осон портлайди.
Бензоилпероксид - оқ рангли кристаллик модда. Тоза бензоил пероксид тез алангаланиб ёнади. Унинг ёниши портлашга ўтиши мумкин. У қиздириш, зарба ва ишқаланишга сезгир. Ушбу портловчи модда ташқи таъсирга сезгир бўлиб осон портлайди. Бензоилхлорид ва водород пероксидини ишқорли эритмадаги реакцияси ёрдамида олиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |