Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза


-Мавзу: Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисидаги фармонини мазмун ва моҳияти



Download 2,66 Mb.
bet3/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

3-Мавзу: Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқишнинг янгиланган тартибини белгилаш тўғрисидаги фармонини мазмун ва моҳияти.
2021 йил 10 март, ПФ-6185-сон


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимосномалар, аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган шахс томонидан — доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшовчи шахс томонидан — Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига (кейинги ўринларда — консуллик муассасаси) топширилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳақидаги илтимоснома шахснинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ички ишлар органига топширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан қабул қилинган илтимосномалар ёки аризалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасида (кейинги ўринларда — «E-Fuqaro» ИМБ) рўйхатдан ўтказилади. Ариза берувчининг талабига биноан уч иш куни ичида унинг илтимосномаси ёки аризаси қабул қилинганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида санаси кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади.
3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш юзасидан топширилган илтимоснома ёки аризаларни кўриб чиққанлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат божи ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик йиғимлари тарифида белгиланган миқдорда йиғимлар ундирилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида маълумотнома бериш бўйича материаллар икки нусхада юритилади. Материалларнинг бир нусхаси уни қабул қилган ички ишлар органи ёки консуллик муассасасида (кейинги ўринларда — ваколатли орган) сақланади, иккинчи нусха эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) юборилади.
5. Илтимоснома, ариза ва сўровнома қўлда ёки техник воситаларда тўлдирилади. Уларни тўлдиришда қисқартма ёки аббревиатура қўллашга йўл қўйилмайди.
Сўровномадаги жавоблар тўлиқ ёритилган, ҳужжатлар матни тушунарли ва тузатишларсиз бўлиши лозим.
6. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан мурожаат этган шахс ўз шахси ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим.
Шахснинг биографик маълумотлари (туғилган санаси ёхуд фамилияси, исми ёки отасининг исми) ўзгарган тақдирда, буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
7. Ота-онаси ёки улардан бирининг фуқаролиги ўзгарганда уларнинг илтимосномасига кўра, ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган боланинг фуқаролиги фақат унинг ёзма розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Бола имзосининг ҳақиқийлиги «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ёки консуллик муассасаси масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тиклаш ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш учун мурожаат қилган ариза берувчи ўз илтимосномасида боласини кўрсатиб ўтган тақдирда, у ваколатли органнинг масъул ходими (кейинги ўринларда — масъул ходим) томонидан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 — 36-моддалари талаблари билан таништирилади.
8. Ариза берувчи томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти (кейинги ўринларда — паспорт), Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта), фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси (кейинги ўринларда — яшаш гувоҳномаси), фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — фуқаролиги бўлмаган шахснинг ID-картаси) никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси билан бирга тақдим этилади.
Масъул ходим томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхалари асли билан солиштирилиб, ваколатли орган муҳри билан тасдиқланади, ҳужжатларнинг асли ариза берувчига қайтариб берилади.
9. Ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси давлат тилида бўлмаган ҳужжатлар аризачи томонидан давлат тилига таржима қилинади. Таржиманинг тўғрилиги ёки таржимон имзосининг ҳақиқийлиги «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тасдиқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, хориждаги мутасадди ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатлар, уларни Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий ҳисоблаш учун легаллаштирилган ёки апостиль қуйилган бўлиши лозим.
10. Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган илтимоснома ёки ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тақдим этилган пайтдан эътиборан кўриб чиқиш учун қабул қилинган деб ҳисобланади.
Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик, консуллик муассасасининг мавжуд эмаслиги) нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ёки ариза ишончли шахслар орқали берилиши мумкин.
11. Илтимоснома ёки аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганлиги, ариза берувчи томонидан ёлғон маълумот, ҳақиқий бўлмаган ва сохта ҳужжатлар тақдим этилиши илтимоснома ва аризаларни қабул қилмаслик учун асос ҳисобланади.
Ариза берувчи томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилганлик ҳолати аниқланганида, материаллар қонунчиликка мувофиқ қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish