Мурожаатлар бўйича иш юритиш
Ёзма ва почта алоқа тармоғи орқали олинган мурожаатлар Бошқарма ёки унинг қуйи тузилма ходимлари томонидан электрон шаклга ўтказилади (сканер қилинади) ва электрон тизим орқали рўйхатга олинади.
Оғзаки мурожаат билан келган шахсларнинг мурожаатида кўрсатилган тегишли маълумотлар унинг шахси ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар билан мослиги текширилиб, электрон тизимга киритилади ёки ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилган ҳисобга олиш варақаси электрон шаклга ўтказилади (сканер қилинади) ва электрон тизим орқали рўйхатга олинади.
Мурожаатдаги масала тегишли ҳудудий бўлинма ваколатида ҳал этилиши мумкин бўлган ҳолларда мурожаат электрон тизим орқали ҳудудий бўлинмага юборилади ва уларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат бошқарманинг мазкур ҳудудий бўлинмадаги тузилмаси томонидан амалга оширилади.
Таркибий бўлинма ёки унинг мансабдор шахслари номига йўлланган мурожаатлар, ушбу таркибий бўлинманинг канцелярия (котибияти) ёки бошқа масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.
Электрон мурожаатлар иш вақти тугаганидан кейин тушган тақдирда навбатдаги иш кунида рўйхатга олинади. Мурожаатларни электрон тизим орқали рўйхатга олмасдан ижрога қаратиш мумкин эмас.
Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Оммавий қабуллар вақтида келиб тушиб, жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилиям, исми, отасининг исми, унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек, уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.
Қонуннинг 1-моддаси ва ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ, туман-шаҳар ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш гуруҳида ишга (ўқишга) кириш, ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан ёки мурожаат юзасидан қабул қилинган қароридан норозилик масаласидаги, шунингдек, терговга қадар текширув, суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилишини талаб этмайдиган бошқа мурожаат ва таклифлар рўйхатдан ўтказилади.
Туман-шаҳар ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш гуруҳларида қуйидаги мазмундаги мурожаатлар рўйхатга олиниши ва махсус электрон тизимга киритилиши мумкин эмас:
жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги;
айбига иқрорлик тўғрисидаги;
фуқаронинг бедарак йўқолганлиги ҳақидаги:
авариялар, ёнғинлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, табиий офатлар, бахтсиз ҳодисалар ҳақидаги;
ҳужжат ёки мол-мулк йўқолганлиги тўғрисидаги;
ички ишлар органларининг махсус муассасалари ёки жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган ва тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган шахс томонидан жиноят содир этилганлиги аниқланганлиги ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлиши мумкинлиги ҳақидаги.
Даволаш муассасаларининг, уларга мурожаат қилган шахсларнинг баданидаги тан жароҳатлари излари жиноий ҳатти-ҳаракатлар натижасида етказилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарномалари, юз берган ҳолатлар бўйича суғурта компанияларининг хатлари, ходимларнинг жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи билдиргилари, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича адвокатлар томонидан киритилган илтимосномалар ҳамда депутат, сенатор ёки адвокат сўровлари Бошқарма ва унинг қуйи тузилмалари орқали рўйхат олиниб, ўрганилиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |