Ушбу низом 2020 йилги танловлар учун тасдиқланиши кутилмоқДА


-боб. Жамғарма таълим дастурлари бўйича саралаш танловини ўтказиш



Download 279,72 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi279,72 Kb.
#154127
1   2   3   4   5
Bog'liq
nizom- Эл юрт умиди

 
4-боб. Жамғарма таълим дастурлари бўйича саралаш танловини ўтказиш
 
16. Номзодларни саралаш икки босқичда амалга оширилади: 
1-босқич ҳужжатларни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида қабул 
қилиш, таҳлил қилиш ва қайд этишни кўзда тутади (ѐши, мутахассислиги бўйича 
зарур иш тажрибаси, хорижий тилни билишига оид сертификати, таклиф этаѐтган 



тарафнинг ўқишга кириш шароитларига оид таклифнома-хати, илмий мақолалари 
мавжудлиги ва бошқа талаблар). 
Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилиб, унинг якунлари 
бўйича ҳужжатлар Жамғарма талабларига мос равишда тақдим этилган ва саралаш 
танловининг 2-босқичига қўйилган иштирокчиларнинг йиғма рўйхати тузилади. 
2-босқичда 
1-босқичда 
танланган 
номзодлар 
билан 
танланган 
мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари даражасини, ташкилотчилик ва 
етакчилик хислатларини, шунингдек, танлаган мутахассислиги ва Жамғарма 
таълим дастурини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг тегишли 
вазирликлари, идоралари ѐки бошқа давлат ташкилотлари учун эҳтиѐж (талаб) 
даражасини аниқлашга қаратилган суҳбат (ѐки ѐзма имтиҳон) ўтказилиши кўзда 
тутилади. 
2-босқич натижалари Танлов комиссиясининг имтиҳон қайдномаси билан 
расмийлаштирилади.
Жамғарманинг Васийлик кенгаши номзодларнинг интеллектуал, таҳлилий ва 
ижодий имкониятлари даражасини аниқлашга қаратилган қўшимча тест синови 
ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
17. Танлов комиссияси танлов якунларини 
жамланган ҳолда ва 
мутахассисликлар бўйича умумлаштиради, шунингдек уни тасдиқлаш учун 
Жамғарманинг Васийлик кенгашига тақдим қилади. 
18. Жамғарма Васийлик кенгашининг таълим дастурлари бўйича ўтказилган 
саралаш танлови натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори танловдан сўнг бир ой 
муддат ичида эълон қилиниши лозим. 
19. Жамғарма Васийлик кенгаши докторантура ва магистратурада таълим 
олиш, стажировка ўташ дастурлари бўйича тавсия этиладиган мамлакатлар
таълим, илмий ва бошқа муассасаларни кўрсатган ҳолда очиқ саралаш танлови 
ғолибларини тасдиқлайди. 
Очиқ саралаш танловидан муваффақиятли ўтган номзодларга Васийлик 
кенгаши томонидан белгиланган шаклдаги сертификатлар топширилади.
20. Сертификатлар топширилгандан сўнг Жамғарма Стипендиатларга 
хорижий олий таълим, илмий ва бошқа муассасани танлаш ҳамда ҳужжатлар 
топширишга маслаҳат ѐрдамини кўрсатади. 
21. Жамғарма ҳар йили танлов натижаларини эълон қилишдан олдин 
ўзининг расмий вэб-сайтида Стипендиатлар учун тавсия этиладиган докторантура 
ва магистратурада таълим олиш, шунингдек стажировка ўташ мумкин бўлган 
хорижий таълим ва илмий муассасалар, вазирликлар, агентликлар, ишлаб чиқариш, 
инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг тўлиқ рўйхатини чоп этиб 
боради. 
Ушбу рўйхат Жамғарма томонидан, биринчи навбатда, таълим соҳалари 
бўйича базавий олий таълим муассасаларининг, етакчи илмий муассасалар, 



шунингдек, манфаатдор ва ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг 
таклифлари асосида шакллантирилади.
Рўйхат таркибига, қоида тариқасида, THE (The Times Higher Education World 
University Rankings), QS (Quacquarelli Symonds World University Rankings) ва 
ARWU (Academic Ranking of World Universities) каби халқаро миқѐсда эътироф 
этилган рейтинг ташкилотларининг умумий кўрсаткичларига кўра хорижий илғор 
500 та (ѐки танлаб олинган фан бўйича етакчи 200 та) таълим ва илмий муассасалар 
рейтингидан жой олган таълим, илмий ва бошқа муассасалар киритилади.
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга таълим, илмий, ижодий ва бошқа 
муассасалар, шунингдек, вазирликлар, агентликлар, ишлаб чиқариш, инновация ва 
бошқа компаниялар, халқаро иқтисодий, молиявий, энергетика ва бошқа, 
Стипендиат томонидан танлаб олинган соҳада эътироф этилган ва илғор бўлган, 
институтлар ҳамда тузилмалар ҳам киритилади. 
Агар Стипендиат томонидан танланган хорижий таълим, илмий ѐки бошқа 
муассаса кўрсатилган рўйхатдан жой олмаган бўлса, Жамғарма мутасадди 
вазирлик ѐки идоранинг хулосаси асосида Стипендиатга ўзи танлаган муассасада 
таълим дастуридан ўтишига рухсат бериш ҳуқуқига эга. 
22. Таълим олишнинг харажатлари, муддати ва шарт-шароитларидан келиб 
чиқиб, Стипендиат томонидан танланган докторантура ва магистратура дастурлари 
асосида таълим олиш ҳамда стажировка ўташ учун хорижий мамлакатни ва таълим 
ѐки илмий муассасани танлаш ҳуқуқи Жамғарма ваколатида қолади. 
23. Агар Стипендиат танланган мутахассислик бўйича магистратура ва 
стажировка дастури учун олти ой, докторантура дастури учун бир календарь йил 
мобайнида Жамғарма томонидан эълон қилинган бирорта хорижий таълим, илмий 
ѐки бошқа муассасага қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни («Unconditional 
letter of acceptance») тақдим эта олмаса, унинг стипендияси бекор қилинади. 

Download 279,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish