5
10. Хорижда барча дастурлар бўйича
таълим олиш учун номзодлар
Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
а) таълим дастури, мутахассислиги, таълим олиш ѐки стажировка ўташ учун
танланган мамлакат, таълим, илмий ѐки бошқа муассаса номи кўрсатилган ҳолда
белгиланган намунадаги Танлов комиссияси раиси номига ариза;
б) тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) белгиланган намунадаги иккита фотосурат;
г) олий таълим
муассасасини тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини
(фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент,
профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхалари;
д) меҳнат дафтарчаси ѐки 2020 йил 1 январдан бошлаб меҳнат
фаолияти
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтарчаси нусхаси;
е) паспорт нусхаси;
ж) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ѐки халқаро
сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар).
Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодлар қабул қилувчи томон
талабларига ѐки CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган хорижий
тилларни билиш даражасини аниқлайдиган халқаро ѐки
миллий сертификатга эга
бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (стажировка ўташ дастурлари учун CEFR
тизими бўйича В1 даражасидан паст бўлмаган, республикада хорижий тилларга
интенсив ўқитиш дастури учун CEFR тизими бўйича А2 даражасидан паст
бўлмаган)га эга бўлишлари лозим;
з) хорижда докторантура ва магистратурада таълим олиш ѐки
стажировка
ўташ, шунингдек республикада хорижий тилларга интенсив ўқитиш дастури
тугаганидан сўнг иш жойи ва лавозими сақланиши ѐки ишга жойлашиши бўйича
мажбуриятлар ҳақида буюртмачининг кафолат хати;
и) Стипендиат айби билан шартнома бекор қилинган тақдирда, учинчи
шахсларнинг (марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқарув
органлари, йирик хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари ѐки бошқа
молиявий
муассасалар, жисмоний кафолатчи-шахслар мол-мулклари ѐки бошқа
турдаги мулклар) Жамғарманинг молиявий харажатларини қоплаш ҳақидаги
кафолат хати.
11. Хорижда
стажировка ўташга номзодлар 10-бандда кўрсатилган
ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим қиладилар:
а) буюртмачи ташкилот раҳбари ѐки унинг ўринбосари имзоси билан номзод
томонидан хорижда стажировка ўташи зарурлиги асосланган тавсиянома;
б) стажировка ўташ дастури;
в) стажировка ўташ шартлари ва уни амалга ошириш дастури тўғрисида
хорижий муассаса билан дастлабки келишув.
6
12. Хорижда магистратурада дастури бўйича таълим олиш номзодлар 10-
бандда кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим
қиладилар:
а) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг иловаси нусхаси;
б) хорижий таълим ѐки илмий муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ѐки
шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеtter of acceptance ѐки
Letter of conditional acceptance);
в) номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган илмий мақолалари
рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари (мавжуд бўлса);
г) хорижда таълим олиш мақсади ва таълим олиш тугагандан сўнг олинган
билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ѐзма иш).
13. Хорижда докторантура дастури бўйича таълим олишга номзодлар 10-
бандда кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидагиларни тақдим
қиладилар:
а) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг иловаси нусхаси;
б) хорижий таълим ѐки илмий муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ѐки
шартли шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Letter of
acceptance ѐки Letter of conditional acceptance);
в) танланган соҳани ривожлантириш ва Ўзбекистонда натижаларини қўллаш
учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли олий таълим ва илмий
муассаса ѐки бошқа ташкилот раҳбарининг тавсиявий хати;
г) номзоднинг Ўзбекистонда ѐки хориждаги илмий журналларда эълон
қилинган илмий мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари;
д) режалаштирилаѐтган илмий тадқиқот мақсадлари, услублари ва натижалари,
уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги эссе (ѐзма иш).
14. Очиқ саралаш танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн тарзда
электрон шаклда топширилади. Саралаш танловининг барча босқичларидан
муваффақиятли ўтган номзодлар ҳужжатларини Жамғарма томонидан белгиланган
тартибда расмийлаштирилган ҳолда босма кўринишда тақдим этадилар.
15. Хорижда стажировка ўташ ва республикада
хорижий тилларга интенсив
ўқитиш курсларининг бутун муддати давомида Стипендиатларнинг иш жойи ва
ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: