Ушбу китобни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам И



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/28
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#106134
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
buxoro-madrasalari-tarixidan

Ж 
Жўйбори Калон – Ҳозирги Бухоро шаҳрининг жануби-
ғарбидаги Жўйбор мавзеи жойлашган ҳудуд шайбонийлар су-
лоласидан Абдуллахон II (ҳукмронлик даври 1557-1598) фар-
мони билан Бухоро девори қайта қурилгач, шаҳарга қўшиб 
олинади. Мавзе таркибида Жўйизор, Дасторбандон, Чақар, 
Жаъфарон маҳаллалари бўлган. Бу ерда масжид, мадраса, 
хонақоҳ, сардоба, ҳовуз каби иншоотлар қурилган. Солорҳаж 
(ҳажга борувчилар бошлиғи) дарвозаси ҳам шу мавзеда жой-
лашган. Ҳажга борадиган бухороликлар шу дарвозадан 
чиқишган. Кейинги асрларда у Қоракўл дарвозаси деб ном-
ланган (ҳозиргача шаҳарда сақланиб қолган ягона дарвоза).
XV-XVI асрларда Бухоро машойихлари нақшбандия 


96 
тариқатини янгича шароитларда ривожлантирдилар. Машҳур 
Чор Бакрнинг авлодлари – Жўйбор хожалари ана шулар жум-
ласидан. Улар шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида 
тарих саҳнасига чиқиб, кейинги юз эллик йил давомида Бухо-
ро хонлигининг ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол аралаша бош-
лашди. 
«Жўйбори Калон» мадрасаси Субҳонқулихон даврида, 
яъни, XVII аср охири – XVIII аср бошларида Бухоро ҳокими 
Абдулазизхон фармони билан барпо қилинган. Мадрасанинг 
қурилишига Абдулазизхоннинг онаси Ойпошшабиби бош-
қош бўлган. У ниҳоятда маърифатли, тақволи аёл бўлиб, мад-
раса учун маблағ аямаган. Мадраса билан бир қаторда «Воли-
даи Абдулазизхон» жоме масжиди ҳам қад кўтарган. Шунин-
гдек, мазкур икки бино оралиғида ҳовуз – «Ҳавзи Нав» ҳам 
қурдирилган. 
«Жўйбор» сўзи Ойпошша бибининг наслига ишора бўлиб, 
«юксак мартабали», «улуғ мавқели» каби маъноларни англа-
тади. 
Советлар даврида мадрасадан турли мақсадларда фойдала-
нилган. Натижада ташландиқ ҳолатга келган. 1992 йил 1 сен-
тябрда мадраса иш фаолиятини қайта тиклади. 
Билим юрти биноси масжид, маънавият, информатика, 
ўқув хоналари, талабалар учун ётоқхона, маъмурий хоналар, 
ошхонадан иборат. Ўқув масканининг информатика хонаси 
замонавий компьютер ва кўргазмали қуроллар билан 
жиҳозланган. Талабалар дарс жараёнида диний ва дунёвий 
фанларни компьютерлар ёрдамида ўзлаштиришади.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish