режалаштирилган. Ҳозирги кунга келиб умумий қуввати 110 МВт бўлган 5 та
станция эксплуатацияга топширилган. Жумладан: Ургут – 1,5 МВт, Туполанг
– 30 МВт, Охангарон – 21 МВт, Андижон-2 – 50 МВт. Қишлоқ ва сув
хўжалиги Вазирлигига тегишли 9 та ГЭСнинг натижавий қуввати 439 МВт га
етди.
2011 йил «Ўзбекэнерго» АЖи 2011-2015
йиллар учун кичик
гидроэнергетикани ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқди. Унда қиймати
260 миллион доллар бўлган 9 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Дастур доирасида 7 та янги ГЭС қуриш ва Тошкент ҳамда Сурхондарё
вилоятларида фаолият юритаётган 2 та кичик ГЭСларни реконструкция
қилиш режалаштирилган. Дастурни амалга ошириш 2015 йил якунига келиб
ишлаб чиқарилаётган қуватни 613 МВтга етказишга имкон беради. Бу эса ўз
навбатида кичик ГЭСларда электр энергия игшлаб чиқаришни 1,115
миллиард кВТс дан 2,19 миллиард кВтсгача орширишга имкон беради. Янги
қувватларни қуришни амалга ошириш жараёнида йилига 685
миллион
кубометр ҳажмдаги табиий газни иқтисод қилиш режалаштирилган [11].
Электр узатиш линиялари.
Кучланиш қиймати 0,4-500 кВ бўлган электр
тармоқнинг умумий узунлиги 243 минг км дан ортиқдир. Эксплуатацияда
кучланиши 35 кВ бўлган 1673 та
подстанция, умумий ўрнатилган
трансформатор қуввати 40 млн. кВАдан юқори бўлган, умумий қуввати 22,5
млн. кВА бўлган 6-10 кВли 67574 трансформатор пунктлари. эксплуатацияда
Ўзбекистонда электр энергетик соҳада йўқотишларнинг умумий даражаси
30 %дан ортади [14]. Электр тармоқларидаги техник йўқотишлар 13 %ни
ташкил этиб, шундан 25 %и 500 кВли регионал магистрал тармоқнинг
миллий майдонларига ва 75 %ни тақсимлаш тармоқларига тўғри келади.
Ўзбекистон Шарқий электр тугун (Фарҳона водийси)да электр энергиянинг
ўчиш муаммоси, ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Сурҳондарё энерготугунларида
хусусий генерацияловчи қувватлар танқислиги муаммоларига дуч келмоқда.
Кузги-қишки мавсумда электр узилишлар сезиларли бўлиб, бу регионда
генерацияловчи қувватларнинг танқислиги туфайли
доимий равишда содир
бўлади.
Электр энергияни генерация манбаидан тақсимловчи-истеъмол қилувчи
корхоналарга транспортировка қилиш «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси
томонидан узунлиги 10,0 минг кмга яқин бўлган қиймати 110-500 кВли
магистрал электр тармоқлари ёрдамида амалга оширилади. Корхонанинг 76
та подстанцияларида натижавий қуввати 20 млн. кВА бўлган
трансформаторлар ўрнатилган.
Электр энергия истеъмолчиларга ҳудудий электр тармоқ корхоналари
томонидан узунлиги 226,9 минг км бўлган қиймати 0,4-110
кВли кучланиш
электр узатиш линиялари орқали етказиб берилади.
220 кВли электр тармоқларда қуввати 595 МВА бўлган трансформаторлар
ва узунлиги 283,4 км бўлган электр узатиш линияларини киритиш
юзасидан
5 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
0,4-6-10-35кВли тақсимловчи электр тармоқларда 23,9 минг км электр
узатиш
линияларини, 6-10 кВли 3,6 мингдан ортиқ трансформатор
пунктларини ва 35 кВли 40 дан ортиқ подстанцияларни модернизациялаш ва
янгилаш, ҳамда 1,2 минг км. Электр узатиш линиялари, 6-10 кВли 400
трансформатор пунктлари ва 35 кВли 15 та подстанция қуриш юзасидан
чоора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Электр тизимнинг Марказий қисми электр тармоқ иши ишончлилигини
таъминлаш, қайта киритилаётган истеъмолчиларни электр билан таъминлаш
ва тарнсполртировка даврида электр энергия йўқотишларни камайтириш
мақсадида 500 кВли магистрал электр тармоқларини
ривожлантириш
юзасидан қуйидагилар амалга оширилмоқда: узунлиги 218 км бўлган
«Талимаржон ИЭС- Согдиана ПС» юқори вольтли электр узатиш линиялари,
у станцияда 500 кВни очиқ тақсимлаш ускунаси мавжуд, узунлиги 130 км
бўлган «Сирдарё ИЭС - Янги-Ангрен ИЭС» юқори вольтли электр узатиш
линиялари [11].
«Ўзбекэнерго» АЖ 2015 йилга келиб умумий ҳаражати 190 миллион
доллар бўлган 500 кВт ли «Эллик қалъа-Зарафшон» юқори вольтли электр
узатиш линиясини қуришни режалаштирган. Узунлиги 336 км бўлган линия
шимолий-шарқдаги Хоразм вилоятидан мамлакатнинг марқазий қисмидаги
Навоий вилоятига барқарор электр энергия узатишни таъминлашга
мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: