мелорация ишларини дехқончиликдаги муҳим ўрнини инобатга олиб бу
йўналишда кадрлар тайёрлашни, алохида, Тошкент ирригация ва мелиорация
институтида, қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш
ва сақлаш жараёнлари бўйича зарур мутахассисларни асосан, Самарқанд ва
Андижон қишлок хўжалиги
институтлари, ҳамда Тошкент давлат аграр
университетида тайёрланиши белгилаб берилди. Аграр соҳа учун кадрлар
тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ушбу қарорларда
қишлоқ хўжалиги учун аксарият таълим йўналишлар бўйича етакчи Олий
ўқув юрти хисобланиб келаётган Тошкент давлат агарар университети таянч
таълим муассасаси этиб белгиланди. Ундан ташқари аграр соҳа учун кадрлар
тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган бир қанча Президент фармонлари
ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
Аграр соҳада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,
унинг моддий-
техник базасини ривожлантиришда илмий-техник тараққиёт асосий
омиллардан бири ҳисобланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда сув хўжалиги тизимини
бошқаришнинг техник жиҳатларини, бугунги кунда, энергиянинг энг қулай,
шу билан бирга ноёб тури ҳисобланган электр энергиясисиз тасаввур этиш
қийин. Шу билан бирга республика электр станцияларида бир йилда ишлаб
чиқарилаётган (2015 йил холати бўйича54 млрд. кВт соат дан ортиқроқ)
электр энергиянинг 30% дан кўпроғини истеъмол қилаётган аграр соҳада
энергиядан оқилона фойдаланишини таъминловчи мутахассис кадрлар
тайёрлаш устивор йўналишларидан ҳисобланади.
Электр энергиясиз қишлоқ хўжалигини гармоник фаолият юритиши
мумкин эмас. Электр энергияси қишлоқ хўжалигида
электр машиналарнинг
электр юритмаларида, хоналарни ёритиш ва иситишда ҳамда кўплаб
технологик жараёнларда қўлланилади. Радио, телефон, телеграф,
телевидения ва интернетларнинг ишлаши ҳам электр энегиясига асосланган.
Электр энергияси саноат ишлаб чиқаришини асосини ташкил этади ва ишлаб
чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши ўз табиати бўйича узлуксиздир ва шу сабабли уни оқимга
айлантириш имкониятлари мавжуд. Лекин саноат билан қишлоқ хўжалиги
орасида бир нечта тўғриланмайдиган фарқлар мавжуд. Улардан асосийси
шуки, қишлоқ хўжалигида асосий меҳнат объекти тирик организмлар
ҳисобланади ва улар ишлаб чиқариш жараёнларида ўзларининг ҳаёт
функцияларини сақлаб қоладилар. Саноатда эса меҳнат предметини асосан
жонсиз объектлар ташкил этади. Шунинг
учун саноатда технологик
жараёнлар асосан кимёвий ва физик жараёнларга ва қишлоқ хўжалигида эса
биологик жараёнларга асосланади.
Кимёвий ва физик жараёнлар биологик жараёнларга нисбатан осон ва
енгил ростланади. Биологик жараёнлар атроф муҳит шароитига (ёруғлик,
ҳарорат, сув, ҳаво муҳитини кимёвий тузилиши, намлик ва бошқаларга)
боғлиқ бўлади. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоғини
индустриал асосга ўтказиш енгил бўлади, чунки атроф муҳит шароитини
ростлаш кам меҳнат талаб қилиши билан боғлиқ. Бундай тармоқларга
чорвачилик, паррандачилик, ёпиқ шароитда маҳсулот етиштириш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва кабилар.
Линияли ишлаб
чиқаришни ташкил этиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқаришнинг прогрессив технологияларини ва электрлаштирилган
машиналарнинг автоматик бошқариш тизимларини таъминлашни яратиш
зарур.
Бугунги кунда энергия турлари орасида жуда универсал, ишлатиш қулай
бўлган электр энергиясиз аграр мажмуаси ишлаб чиқариши фаолияти ва
қишлоқ аҳолиси шароитини тасаввур этиш қийин.
Олий таълим муассасасига ўқишга кирган ёш талабалар кўпинча ўз
мутахассисликлари ҳақида, мақсадлари, жонажон Ватани ва халқи олдидаги
ўз масъулиятларини ва олий даргоҳда ўқиш хусусиятларини тўлиқ
билмайдилар.
Ушбу
дарсликнинг
мақсади
5430200-Қишлоқ
хўжалигини
электрлаштириш ва автоматлаштириш йўналиши бўйича таҳсил олаётган
биринчи
босқич
талабаларига
танлаган
мутахассислиги
бўйича
йўлланмалар бериш, Республика энергетика тизимини тузилиши,
энергетика соҳасидаги
асосий ихтиролар, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини электрлаштириш ва автоматлаштиришнинг ривожланиш
истиқболлари, ўз мақсадларини белгилаш, талабаларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: