Тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш
2006 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тўғрисида»ги қонуни кучга кирди.
Юқоридаги қонун кучга кирганга қадар бюджет ташкилотларининг бюджети ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси «Бюджет тизими» қонуни, Солиқ кодекси ва бошқа давлат қонунлари орқали тартибга солиб келинган.
Давлат бюджетининг ғазна ижросини ташкил қилиш Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан амалга оширилган. Ғазна ижросининг бундай ташкил қилиниши айрим камчиликларга эга бўлиб жумладан, бюджет маблағларининг тарқаб (кўринмай) кетиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарф қилинишини аввалдан ва жорий назорат қилишни тартиби йўқлиги.
Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ижросининг ғазначилик тизимини яратиш юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш билан бирга қуйидагиларни яъни,
-бюджет ташкилотлари томонидан тасдиқлатиш механизмини тадбиқ этиш йули билан (газначилик органлари томонидан) қилинаётган харажатларнинг ҳаққонийлигини, хисоб счет-варақаларининг, юк хатларининг, шартномаларнинг мавжудлигини, истеъмол қилинаётган товарлар, ишлар ва хизматларнинг меъёр ва нормаларига моддама-модда амал қилинаётганлиги устидан олдиндан ва жорий назорат қилишни ўрнатиш;
-бюджет ташкилотлари томонидан товар етказиб берувчиларга амалга ошириладиган тўловларни, бюджет ажратмалари тақсимловчиларининг банк хисоб рақамларини четлаб ўтиш йўли билан амалга ошириш;
-бюджет маблағлари олувчиларининг харажатларини ўз вақтида тўловини амалга ошириш;
-смета харажатлари ижроси тўғрисидаги хисоботлар сифатини яхшилаш, уларни тайёрлаш ва топшириш вақтини қисқартириш имконини яратади.
Бу қонун давлат бюджетининг ғазначилик ижроси мунособатларини тартибга солиш билан бирга бир қанча янги тушунчалар ва терминларни киритади. Жумладан, давлат бюджетининг ғазначилик ижроси, ғазначилик, ягона ғазначилик ҳисоби, давлат бюджети ғазначилик ижроси ҳисобини юритишнинг ягона бухгалтерлик план счетлари ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 июндаги 660-сонли ва 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700 сонли Қарорлари ижросини бажариш мақсадида ва Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини тадбиқ этилиши натижасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида марказий бухгалтерия ходимларидан 408 киши қисқартирилди.
Шу вақтнинг ўзида Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг иқтисодиёт ва бухгалтерия хизмати бўлимлари 314 та ҳозирги замон компютерлари ва оргтехникалари билан таъминланди.
Вазирликнинг Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш Бош бошқармаси Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси билан биргаликда ўзларининг компетенцияларидан келиб чиққан ҳолда, бир қанча методик тавсиялар, буйруқлар ва кўрсатмалар лойихаларини ишлаб чиқдилар ва булар фойдаланиш ҳамда ижро учун тиббиёт муассасаларига юборилди.
Ҳисоботларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 23 октябрдаги 470- сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига асосий воситаларнинг, товар моддий қийматларнинг, пул маблағлари ва баланснинг ҳисоб моддаларини йиллик йўқлама (инвентаризация)дан ўтказиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилиш буюрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 700- сонли қарорининг 6 - пунктига асосан, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига
- худудий молия органлари тузилмасида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш бўлимлари (шуъбалари) ҳамда соғлиқни сақлаш муасасалари молия бухгалтерлик хизматлари ходимлари сонининг нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
-тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерлик хизматлари билан худудий молия органлари ўртасидаги вазифалар ва мажбуриятлар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда тасдиқланган нормативлар аососидаги харажатлар сметаси тиббиёт муассасалари томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, ҳамда молия органларида рўйхатга олиниши, тиббиёт муассасалари харажатларининг тўлови эса рўйхатга олинган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилиши;
- тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерлик хизматларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш буюрилган.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 15 октябрдаги №459-сонли буйруғи билан, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Республика Соғлиқни сақлаш муассасалари молия-бухгалтерлик хизматлари ходимлари сонининг нормативлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ушбу буйруқ билан Қоракалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари марказий бухгалтерияларини тугатиш комиссиялари ташкил этилди. Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700 сонли қарори билан Республикада давлат бюджетининг ғазначилик ижросини ривожлантиришни инобатга олган ҳолда, тиббиёт муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришнинг янги тартиби қабул қилинди, бу эса ўз навбатида;
-тиббиёт муассасалари раҳбарларининг харажат сметаларини тасдиқлашда мустақиллигини оширишга;
-бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, тиббиёт муассасаларида бюджет интизомига риоя килиш, тиббиёт ходимларига иш ҳақи тўлашнинг такомиллаштирилган тизими талабларини бажарган ҳолда, улар устидан назоратни кучайтиришга;
-шартнома интизомига, истеъмол лимитларига ва харажат нормаларига риоя килиш бўйича доимий мониторинг олиб боришга;
-тиббиёт муассасаларига айникса, кишлок врачлик пунктларига штат рўйхатларини ва харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлашда, бухгалтерлик хисоботини ташкил қилиш ва хисоботларни тузишда амалий ва услубий ёрдамни кучайтиришга имконият яратади.
Бундан ташқари, 2007 йил 15 октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан худудий молия органлари, тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерлик хизматлари ва Ғазначилик бўлинмалари ўртасидаги вазифалар ва мажбуриятлари тақсимоти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 30 октябрдаги №479 сонли буйруғига асосан қуйидагилар тасдиқланди:
-соғлиқни сақлаш тизими молия-бухгалтерлик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш Низоми;
-Вазирликнинг марказий аттестация комиссияси таркиби;
-аттестация ўтказиш графиги;
Ушбу буйруқ билан Қоракалпогистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига жойларда худудий аттестация комиссияларини ташкил қилиш ва аттестацияларни ўтказишни ташкил қилиш юклатилган.
Марказий бухгалтерияларни тугатилиш жараёнида қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |